Фарғона вилоят маъмурий судининг 2024 йил биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти  

2024 йил биринчи чораги туманлараро судида жами 188 маъмурий иш, 10 та материал тартибидаги ишлар тамомланган.

Кўриб чиқилган ишларнинг 14 таси ёки 7,4 фоизи (2023 йилда 7 та,
3 фоиз) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Кўриб тамомланган ишлар юзасидан жами 62 та ёки жами кўрилган ишларнинг 32,9 фоизи бўйича  хусусий ажрим чиқарилган.

2024 йил биринчи чораги давомида маъмурий органлар қарорларини ҳақиқий эмас ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 173 та, нотариал идораларнинг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан 3 та, ФҲДЁ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)  юзасидан 10 та, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш юзасидан 1 та, сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати юзасидан 1 та иш мазмунан кўриб тугатилган.

Тадбиркорлик субъектларининг аризалари асосида жами 52 та ишлар кўрилган, шундан 14 таси (26,9 фоизи) қаноатлантирилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари суд томонидан тикланган. 

Маҳаллий ҳокимликлар иштирокида жами 46 та иш кўриб тамомланган.

Қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 33 та иш кўрилган,
10 таси (30,3 фоизи) қаноатлантирилган;

Ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 13 та кўрилган, 6 таси қаноатлантирилган.

Хусусан, маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган ишлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида:

  • Фарғона шаҳар ҳокимининг – 3 та;
  • Қўқон шаҳар, Данғара туман ҳокимининг  – 2 тадан;
  • Тошлоқ, Риштон ва Ўзбекистон туманлари ҳокимларининг 1 тадан қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

Маҳаллий ҳокимликларга нисбатан қўлланилган таъсир чоралари 19 тани ташкил этади. Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича прокуратура органларига 4 та хабарномалар (Қўқона шаҳар, Бувайда
(2 та), Риштон туманлари ҳокимликларига нисбатан) чиқарилган.

Кадастр органлари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 35 та кўрилган, 7 таси (20 фоизи) қаноатлантирилган. Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган кадастр идораларига нисбатан 10 та хусусий ажрим чиқарилган.

Солиқ идораларига нисбатан жами 21 та иш кўриб тамомланган бўлиб, қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 17 та иш кўрилиб,
8 таси қаноатлантирилган.

Ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидна 4 та кўрилган бўлиб, 1 таси қаноатлантирилган.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган солиқ идораларига нисбатан 12 та хусусий ажрим чиқарилган.

Мажбурий ижро бюроси органларига нисбатан жами 34 та иш кўриб тамомланган бўлиб, қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича 26 та кўрилган, шундан 4 таси қаноатлантирилган.

Ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш эса
8 та кўрилган.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган МИБ идораларига нисбатан     7 та хусусий ажрим чиқарилган.

Юқоридаги таҳлиллардан маълум бўладики, Фарғона туманлараро маъмурий судида энг кўп тоифадаги иш бу –          Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида  кўрилган ишларни ташкил этади.

2024 йилнинг 1-чораги давомида Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида жами 58 та иш кўриб тамомланган. Шундан
46 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 1 таси ўзгартирилган, 6 таси бекор қилинган, 3 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 2 та шикоят кўрмасдан қолдирилган. Бекор қилинган 6 та ишлардан 3 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 1 таси янгидан кўриш учун юборилган, 2 таси бўйича иш юритиш тугатилган (шундан 1 таси аризачи ариза талабларидан воз кечганлиги учун).

2024 йилнинг 1-чораги давомида Фарғона вилоят маъмурий суди кассация инстанциясида жами 2 та иш кўриб тамомланган. Ишларнинг
1 таси ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, 1 таси бўйича ҳал қилув қарори бекор қилиниб ариза бўйича иш юритиш тугатилган.

2024 йилнинг 1-чораги давомида Фарғона вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясида жами 37 та  иш кўриб тамомланган. Шундан
29 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 1 таси ўзгартирилган, 5 таси бекор қилинган, 1 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 1 та шикоят кўрмасдан қолдирилган. Бекор қилинган 5 та ишлардан 3 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 1 таси янгитдан кўриш учун апелляция инстанциясига юборилган, 1 таси бўйича аввалги суд ҳужжати кучида қолдирилган.

Жисмоний ва юридик шахслардан  Жами 119 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 7 та мурожаат почта алоқаси ва шахсан аризачилар томонидан, 66 та суд раислари ва судьялар қабулидан,  46 таси виртуал қабулхона орқали электрон тарзда келиб тушган.

Ҳуқуқий тарғибот ишлари юқори даражада ташкилланган, хусусан жами ҳуқуқий тарғибот 183 тани ташкил этиб, оммавий ахборот воситаларида 95 та, Жумладан телевидениеда 23 марта, радиода
16 марта, газета ва журналларда 35 маротаба, интернет саҳифаларида
21 та, оғзаки тарғибот  88 тани ташкил қилиб, маърузалар 60 та, суҳбатлар 27 та, семинарлар 1 та ўтказилган. Фарғона вилоят маъмурий судининг иш режасига мувофиқ жами
8 та умумлаштиришлар ўтказилган. 2024 йил 1 чораги мобайнида вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 16 та таклифлар берилган.

Фарғона вилоят маъмурий судининг 2023 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти  

2023 йил давомида туманлараро судида жами 809 та (95,7 фоиз) маъмурий иш, 36 та (4,2 фоиз) материал тартибидаги ишлар тамомланган.

Вилоят судида биринчи инстанцияда иш кўрилмаган, апелляция инстанциясида 297 та маъмурий ишлари 20 та та материал тартибидаги ишлар, жами 317 та ишлар тамомланган, ҳар бир судьянинг иш ҳажми
5,4 та маъмурий иш ҳамда 0,3 та материлни жами 5,7 та ишни ташкил этган.

Кўриб тамомланган оммавий хуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни низо тури бўйича таҳлил қилинганда,

Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида  кўрилган ишлар  30,4 фоиз (246 та), шундан:

  • 59 таси (ёки 24 фоизи)қаноатлантирилган;
  • 140 таси (ёки 57 фоизи)қаноатлантиришдан рад этилган;
  • 24 таси (ёки 9,7 фоизи)бўйича иш юритиш тугатилган;
  • 23 таси (ёки 9,3 фоизи)кўрмасдан қолдирилган.

80 та иш бўйича хусусий ажрим, 25 та хабарномалар чиқарилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 6,3 фоиз (51 та), шундан:

  • 31 таси (ёки 60,8 фоизи)қаноатлантирилган;
  • 11 таси (ёки 21,6 фоизи)қаноатлантиришдан рад этилган;
  • 9 таси (ёки 17,6 фоизи)бўйича иш юритиш тугатилган.
  • та иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган.

Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 14,2 фоиз (115 та), шундан:

45 таси (ёки 15,9 фоизи)қаноатлантирилган;

51            таси (ёки 66,2 фоизи)қаноатлантиришдан рад этилган;

14 таси (ёки 12,9 фоизи)бўйича иш юритиш тугатилган;

5 таси (ёки 5,0 фоизи)кўрмасдан қолдирилган.

53 та иш бўйича хусусий ажрим, 5 та хабарномалар чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 14,8 фоиз (120 та), шундан:

16 таси (ёки 15,9 фоизи)қаноатлантирилган;

64            таси (ёки 66,2 фоизи)қаноатлантиришдан рад этилган;

2 таси (ёки 12,9 фоизи)бўйича иш юритиш тугатилган;

18 таси (ёки 5,0 фоизи)кўрмасдан қолдирилган.

20та иш бўйича хусусий ажрим, 3 та хабарномалар чиқарилган.

Бундан ташқари, Ички Ишлар Вазирлигига қарашли органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 2,2 фоиз (18 та), Давлат активларини бошқариш агентлиги қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 1,3 фоиз  (11 та), Адлия Вазирлиги таркибидаги органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 5,1 фоиз (41 та), Қурилиш Вазирлиги тизимидаги идоралар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 1,1 фоиз (9 та) ташкил этган.

Юқоридаги таҳлиллардан маълум бўладики, Фарғона туманлараро маъмурий судида энг кўп тоифадаги иш бу – Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида  кўрилган ишларни ташкил этади.

2023 йил мобайнида жами 809 та маъмурий иш кўрилган бўлиб,
221 та ёки 27,4 фоиз аризалар қаноатлантирилган, 424 таси ёки 52,4 фоиз аризалар қаноатлантиришдан рад қилинган, 60 таси ёки 7,4 фоиз аризалар кўрмасдан қолдирилган ҳамда 104 таси ёки 12,8 фоиз иш юритувдан тугатилган.

Вилоят суди томонидан ҳар чоракда судьяларнинг аризаларни Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 134-моддасига асосан қайтарилиши таҳлил қилиб келиниб, вилоят суди Раёсатида мухокама қилиниб чора-тадбирлар белгилаб келинмоқда.

2024 йил 05 январь ҳолатига 28 та иш ҳаракатдан тўхтатилган. Шундан 3 таси бўйича МСИЮтКнинг  100-моддаси 1-бандига асосан экспертиза тайинланган бўлса, 25 та иш МСИЮтКнинг  99-моддаси
1-бандига асосан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар тўхтатилган.

Апелляция инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган 297 та ишларнинг 45 таси ёки 15,2 фоизи бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган, 5 таси ёки 1,7 фоизи ўзгартирилган,
6 таси ёки 2,0 фоизи кўрмасдан қолдирилган, 12 таси ёки 4,0 фоизи бўйича иш юритиш тугатилган, 229 таси ёки 77,1 фоизи бўйича  суд ҳужжати ўзгаришсиз қолдирилган.

Ушбу инстанцияда бекор қилинган 45 та ҳал қилув қароридан
62,2 фоизи (28 та) бўйича янги қарор қабул қилинган, 26,7 фоизи (12 та) янгидан кўриш учун юборилган, 6,7 фоизи (3 та) кўрмасдан қолдирилган ва 4,4 фоизи  (2 та) иш юритиш тугатилган.

Фарғона вилоят маъмурий судида кўрилган ишларнинг 24 таси кассация инстанцияси бекор қилинган.

Бекор қилинган 24 та ишларнинг 8 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 9 таси (2 та биринчи инстанцияга, 7 та апелляция инстанциясига) янгидан кўриш учун юборилган, 7 та иш бўйича биринчи инстанция судининг қарори кучда қолдирилган.

Ишларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича туманлараро маъмурий суди томонидан 247 та, вилоят суди томонидан эса 34 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган давлат органлари, ташкилотларга нисбатан 4 та тақдимнома (1 та вилоят, 3 та туманлараро суди), прокуратурага 52 та (вилоят суди 6 та, туманлараро суди 46 та) хабарномалар чиқарилган.

Туманлараро суди томонидан чиқарилган жами 247 та хусусий ажримларнинг 207 тасини ижроси таъминланиб, бу ҳақда жавоб хатлари судга тақдим этилган, 40 таси эса ижро жараёнида.

Вилоят суди томонидан қўлланилган 34 та таъсир чораларининг
28 таси ижро этилган, 6 таси  ижро жараёнида хисобланади.

Муддати ўтган ижро этилмаган хусусий ажримлар мавжуд эмас.

Бундан ташқари, 2023 йил мобайнида вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 95 та таклифлар берилган.

Жумладан, 62 та қонунларга, 33 та Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Олий судга юборилган.

Шунингдек,  иш режалар асосида 15 та суд амалиётини умумлаштириш ишлари амалга оширилган бўлиб, вилоят суди томонидан 10 та, туманлараро суди томонидан 5 та суд амалиётини умумлаштириш ўтказилган.

Судлар томонидан жами 15 та умумлаштиришлар ўтказилган.

Фуқароларнинг мурожаатлари ҳар чоракда таҳлил қилиниб, умумлаштириш ўтказилмоқда.

Шунингдек, мурожаатларни камайтириш мақсадида аризани қабул қилишдан рад қилиш ва қайтарилган аризаларни ўрганиш юзасидан умумлаштириш ўтказилиб, таҳлил қилинган.

Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, судларда аризаларни қабул қилишдан рад қилиш ёки қайтариш ҳолатлари учраганда ариза муаллифларини суҳбатга чақиртириб, аризани қайтариш асосларини тушунтириш амалиёти йўлга қўйилди.

Судьялар томонидан солиқ низолари билан боғлиқ ишларни кўришда қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида судьялар учун солиқ қонунчилиги юзасидан солиқ мутахассислари иштирокида ўқув курслари ташкил этилди.

       Ўзбекистон Республикаси 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг айрим моддаларига қўшимчава ўзгартириш киритилди.     

         Жумладан вилоят судлари ва унга тенглаштирилган судларда ишлар тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.

          Шунингдек маъмурий оммавий ишлар тафтиш тартибида Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда Олий суд Раёсатида кўрилади. Юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тартиби бекор қилинди.

         Бундан ташқари ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштирок этиши шартлиги белгиланди.

        Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья
шу ишни биринчи инстанция апелляция ёки кассация инстанция судида кўришда, ишни юқори турувчи суд томонидан тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

          Процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги ёки тиклашни рад этиш  ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши мумкин).

         Келишув битими апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда ажрим чиқарилиб иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари ушбу ажрим билан бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади.

         Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучига кирган кундан эътиборан 6 ой ичида берилиши мумкин. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақолоғистон Республикаси маъмурий суди вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ҳарбий суд номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

          Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шарт.

          Тафтиш тартибидаги шикоят протест биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими қарори қонуний кучга кирган кундн эътиборан 1 йил йил ичида берилади.

       Фарғона туманлараро маъмурий

       судининг судьяси                         Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович

Ўзбекистон Республикаси 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекснинг айрим моддаларига ўзгартириш киритилди.

Жумладан маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриб босқичларига тафтиш инстанцияси киритилди.

      Туман, шаҳар, судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ва ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши белгланди.

         Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Апелляция барча материаллари келиб тушгандан
15 суткада апелляция инстанция суди томонидан кўрилиши лозим.

       Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция 1 сутка ичида кўрилиши белгиланди.

       Фарғона туманлараро маъмурий        судининг судьяси                         Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович

Конституция орқали ислоҳотлар сари босилган қадамлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқилган.

Конституцияда олдин амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилинган.

Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланди ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилди.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Фуқаро ва давлат органлари ўртасидаги ноаниқликлар фуқаро фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланди. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эгалиги, қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши мумкин эмаслиги мкстаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, Конституциянинг 30-моддасига кўра, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилди. Хусусан, шахсни суд қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги белгиланмоқда.

Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади, шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди, ҳамда уларни давлат органларининг суистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади.

Д.Махаматов

Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси

Д.Мадаминов

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси

Янги конституция – янги суд.

Маълумки, жамият ва давлат ривожланиб борар экан амалда бўлган қонунлар ҳам бу ривожланишга мос тарзда такомиллаштиришни талаб қилади. Акс ҳолда, замон талабига жавоб бермаган қонун юридик кучга эга ҳисоблансада, амалда жамият ва фуқаролар учун фойдасиз, ишламайдиган қоидага айланиб қолади.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминоти, аҳолининг судга бўлган ишончини ошириш борасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида асосий қонунимиз бўлган Конституцияда муайян қоидаларни акс эттириш, яна бошқаларини ўзгартириш эҳтиёжини юзага келтирди.

Мазкур хаётий заруратдан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг эски тахрирдаги Конституцияси 1992 йил
8 декабрь куни қабул қилинган, 6 та бўлим, 26 та боб, 128 та моддадан иборат эди. Унинг 22-боби “Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти” деб номланиб, 106-моддадан 116-моддагача бўлган 11 та нормаларни қамраб оларди.

Таъкидлаш керакки, эски тахрирдаги Конституциянинг энг кўп ўзгартириш киритилган моддаларидан бири Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти тизимини белгиловчи 107-моддаси ҳисобланади.

Дастлаб, мазкур норманинг биринчи қисми “Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат” деб баён этилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Қонуни билан киритилган ўзгартиришга мувофиқ мазкур модданинг биринчи қисми “Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат” деган тахрирда баён қилинди. Бу холатда жиноят ва фуқаролик судлари ихтисослашуви муносабати билан конституцион нормага ўзгатириш киритилган. Конституциянинг мазкур моддасига навбатдаги ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-сонли Қонуни билан киритилиб, модда “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат” деган тахрирда баён қилинди. Мазкур ўзгартириш суд тизимида маъмурий судлар фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабати билан амалга оширилди. Сўнгги ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-671-сонли Қонуни билан киритилиб, модда “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир” тахририда баён қилинди. Мазкур ўзгариш суд тизимида умумюрисдикция судлари ва маъмурий судлар фаолиятини тартибга солиш юзасидан киритилди.

Ривожланган давлатлар тажрибасида судларнинг янада ихтисослашганлик холатини кўриш мумкин ҳамда бу давлат ва жамият ривожланиши билан боғлиқ табиий ҳолат ҳисобланади. Демак, келажакда ҳам суд тизимининг ихтисослашуви ва ўзгаришини истисно этиб бўлмайди.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясида суд тизими айнан кўрсатиб ўтилмасдан, 131-модданинг 1-қисмида “Ўзбекистон Республикаси суд тизими ва судлар фаолиятининг тартиби қонун билан белгиланади” деб кўрсатилди. Бу конституцион норма мунтазам равишда ўзгаришининг олдини олади.

Хулоса ўринида таъкидлаш керакки, Конституциявий ислоҳотлар бугунги кунда жамият, давлат ва фуқаролар олдида турган энг муҳим ҳамда кечиктириб бўлмас вазифа ҳисобланади. Хусусан, Конституциянинг суд ҳокимияти йўналишида ўзгартирилган нормалари сохани жахон андозалари даражасига олиб чиқишга, судни фуқаролар ва юридик шахсларнинг чинакам ҳимоячиси сифатида фаолият юритишига шароит яратди.

Юлдашев Бахтиёр Рахимович            

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси

 Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович

Фарғона туманлараро   маъмурий судининг судьяси

Бош қомусимизда инсон қадри улуғланади.

Бизга маълумки, 30.04.2023 йил куни ўтказилган умумхалқ референдуми якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниб, 2023 йил 1 май кунидан қонуний кучига кирди.  

      Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат белгилаб қўйилди.

        Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши, инсоннинг шаъни
ва қадр-қиммати дахлсиз эканини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши ҳамда қонунларнинг, давлат органлари
ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши, шунингдек, ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги, инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиши, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга экани, ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди.

            Асосий қонунимиздаги юқоридаги талабларнинг белгиланиши инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйилганидан далолат беради.

            Фарғона туманлараро маъмурий

           судининг судьяси                                                        Э.Ортиқов

Мустақиллик –буюк неъмат

Жонажон Ватанимиз-Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга қиритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 32 йил тўлди.

Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демоқратик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларида истеъдод ва қобилятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва еркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олийжанов фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдор туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақиллик тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод ҳалқ мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимиз фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида ертанга кунимиз- еркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

“Мустақиллик ” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида қарашимиз таабий, албатта.  Чунки мустақил давлат ва мусатқил жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин. Мустақиллик ҳам, ислоҳатлар ҳам инсоннинг яҳши яшаши, муносиб турмуш даражасига эришиш учун зарур шарт шароитлар яратди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳатлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиг таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда манфаатларини рўйобга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга еришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилин тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.

Фарғона вилоят маъмурий судининг

Архив мудири Ш.Насиров

Бош консультанти Р.Шукуров

Бош консультанти М.Ахмедов

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА СУД ҲОКИМИЯТИ

Америка қўшма штатларида ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимият аъзолари халқ томонидан сайланадиган бўлса, суд ҳокимияти аъзолари ўз лавозимларига АҚШ президенти томонидан тайинланиб, сўнгра сенат томонидан тасдиқланади.

АҚШ Конституциясининг III-моддаси суд ҳокимиятига бағишланган бўлиб, унда Конгресснинг федерал суд ҳокимиятининг шакли ва тузилишини белгилаш ҳақида катта ваколатлари ҳақида гап боради. Ҳатто, АҚШ Олий суди судьяларининг  сони ҳам Конгресс томонидан белгилаб берилади.

Маълумот учун: Олий суд судьяларининг сони 1869 йилгача олти нафар бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони тўққизта, яъни Бош судья ва саккиз нафар ёрдамчи судялардан иборат. Бу тартиб 1869 йилдан бери амал қилади.

АҚШ Олий суди. АҚШ Олий суди мамлакатнинг энг юқори суди ва федерал суд тизимининг бир қисми ҳисобланиб, унинг фаолияти тўғридан-тўғри Конституцияда белгилаб қўйилган. АҚШ Конституциясига биноан Олий суд судьяларининг сони аниқ белгилаб қўйилмаган, лекн бу миқдор Конгресс томонидан белгиланади. Уларнинг сони1869 йилгача олти нафарни ташкил қилган бўлса, ундан кейн уларнинг сони Бош судья билан биргаликда тўққиз нафар қилиб белгиланган. Барча судьялар Президент томонидан тайинланиб, Сенат томонидан лавозимига тасдиқланадилар ва уларнинг ваколат муддати умрининг охиригачадир.

Суд жараёни. Америка Қўшма Штатлари Конституциясининг III моддасига кўра, ҳар бир ҳуқуқбузарлик  содир этишда айбдор деб топилган шахс ваколатли суд ва ҳакамлар ҳайъатида одил судловдан фойдаланинг ҳуқуқига ега эканлигини кафолатлайди.

Конституцияга   киритилган тўртинчи, бешинчи  олтинчи ва саккизинчи ўзгаришлар жиноят содир этганликда  айбланаётган шахсларни қўшимча ҳимоя билан таъминланишини кафолатлайди. Буларга қуйидагилар киради:

-Ҳеч бир шахс суднинг қарорисиз озодликдан, мулкидан ёки ҳаётидан маҳрум этилмаслиги;

-Содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун жазонинг муқарралиги, шахс битта содир этган жинояти учун  икки маротаба жавобгарликка тортилмаслигининг кафолати (double jeopardy);

-Холис ҳакамлар ҳайъати томонидан тезкор суд мухокамасининг муқаррарлиги;

-Гувоҳларни сўроқ қилиш ва ишларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш учун гувоҳларни судга чақиртириш ҳуқуқи;

-Юридик ёрдам ва судда вакил иштирок этишини таъминлаш ҳуқуқи;

-Ўзига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқи;

-Ҳаддан ташқари гаров, ортиқча жарималар ва шафқатсиз ҳамда ғайри оддий жазолардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи.

Айбланувчига ишдаги барча далилларни кўриб чиқиш ва унга нисбатан ўз фикларини баён этиш учун вақт берилади. Шундан сўнг иш судга олиб борилади ва ҳакамлар ҳайхати томонидан ҳал қилинади. Агар судланувчи жиноятда айбдор эмаслиги аниқланса айбловлар бекор қилинади. Акс ҳолда, судья қамоқ муддати, жарима, ҳатто ўлим жазосини ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳукмни белгилайди.

Фарғона вилоят маъмурийсудининг

Архив мудири  Ш.Насиров

Бош консультант  М.Ахмедов

Бош консультант Р.Шукуров

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2023 йил26 апрелдаги 833-сонли Қонуний мазмун моҳияти тўғрисида.

2023 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги
833-сонли қонун қабул қилинди.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги кодексининг айрим моддларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  

Кодекснинг 11-моддасида Суднинг фаол иштироки деб янги таҳрирда баён этилиши белгиланди. Унга кўра, маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради. Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шартлиги белгиланди.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судьяси                                                                               Э.Ортиқов

Skip to content