
Фарғона вилоят маъмурий судининг 2024 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти
2024 йил давомида туманлараро судида жами 1139 маъмурий иш, 45 та материал тартибидаги ишлар тамомланган.
Кўриб чиқилган ишларнинг 54 таси ёки 5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Ҳисобот даври мобайнида ишларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича туманлараро маъмурий суди томонидан
301 та (2023 йилда 247 та), вилоят суди томонидан эса 23 та (2023 йилда 34 та) хусусий ажримлар чиқарилган.
Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган давлат органлари, ташкилотларга нисбатан 4 та тақдимнома, прокуратурага 61 та (вилоят суди 23 та, туманлараро суди 38 та) хабарномалар чиқарилган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўрилганлар ишлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганда:
– маъмурий органлар қарорларини ҳақиқий эмас ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш бўйича 1039 та;
– Сайлов комиссиясининг қарори ёки хатти-ҳаракати юзасидан – 3 та;
– нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан – 5 та;
– фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки ФҲДЁ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан – 37 та;
– лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш юзасидан – 2 та ишлар кўриб чиқилган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича ҳисобот даврида вилоят суди апелляция инстанцияси томонидан 215 та иш кўриб тамомланган.
Шундан, 171 та (79,5 фоиз) иш бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган (2023 йилда 229 та, 77,1 фоиз), 26 таси (12,9 фоиз) бўйича суд қарорлари бекор қилинган (2023 йилда 45 та, 15,1 фоиз) бўлиб, 2 та (0,9 фоиз) иш бўйича суд қарорлари ўзгартирилган (2023 йилда 5 та, 1,6 фоиз), 12 та шикоят (5,5 фоиз) бўйича иш юритиш тугатилган (2023 йилда 12 та, 4 фоиз); 4 та (1,8 фоиз) апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган (2023 йилда 6 та, 2,0 фоиз) ишларни ташкил этади.
Кассация инстанцияси томонидан жами 56 та иш кўриб тамомланган.
Шундан, 40 та (71,4 фоиз) иш бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 14 таси (56 фоиз) бўйича суд қарорлари бекор қилинган бўлиб, 1 та шикоят бўйича иш юритиш тугатилган, 1 та иш бўйича суд ҳужжати ўзгартирилган.
Тафтиш инстанцияси томонидан жами 97 та иш кўриб тамомланган.
Шундан, 74 та (76,2 фоиз) иш бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 19 таси (19,5 фоиз) бўйича суд қарорлари бекор қилинган бўлиб, 1 та иш бўйича суд ҳужжати ўзгартирилган, 2 та шикоят бўйича иш юритиш тугатилган, 1 та шикоят кўрмасдан қолдирилган.
Вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари борасида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилган.
Жумладан, 2024 йил давомида судьялар ва суд ҳодимлари томонидан жами 798 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
2024 йил мобайнида вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 41 та таклифлар берилган.
Жумладан, 16 та қонунларга, 25 та Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Олий судга юборилган.
Шунингдек, иш режалар асосида 9 та суд амалиётини умумлаштириш ишлари амалга оширилган.
Фарғона вилоят маъмурий судларига 2024 йил давомида жами 482 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 138 таси виртуал ва халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларни, 232 таси вилоят маъмурий судлари раислари ва судьялари қабулидан келиб тушган мурожаатларни, 112 таси эса почта алоқаси ва шахсан аризачилар томонидан тақдим этилган мурожаатларни ташкил этган.
Ушбу мурожаатларнинг 477 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 4 та мурожаат ҳисобот даврининг охирига қолдиқда ўтган.
Ҳисобот даврида суд раислари, судьялар қабулида 232 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган, шундан 156 нафар фуқаролар суд идораларида, 76 нафар фуқаролар сайёр қабулларда қабул қилинган.
Судга келиб тушган барча мурожаатларга қонунда белгиланган муддатларда жавоб хатлари тайёрланиб, суд раиси имзоси билан мурожаат муаллифларига юборилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг
8, 24-моддаларига асосан қайтарилиб қайта ижрога қаратилмай қолган ижро ҳужжатлари мавжуд эмас.
Судларда архив ишини ташкил этиш масалалари “Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ йўлга қўйилган.