Одил судловни таъминлаш янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январь куни «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 11-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш одил судловни таъминлашнинг вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фармонга кўра, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш чоралари белгиланади.

Қуйидагилар Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланди:

Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари;

туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари.

Олий Суд тизимида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади.

Айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади.

Шунингдек, «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–12-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинд.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргача «Судларда прокурор иштироки» ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;

айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

Айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.

Мазкур ўзгаришлар судларнинг одил судловни таъминлашдаги фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Фарғона вилоят маъмурий

суди бош мутахассиси М.Ахмедов, архив мудири Ш.Насиров

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизми
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал механизми
Халқаро универсал ташкилот сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал халқаро механизм мавжуд бўлиб, у кўп тармоқланган тузилмадан иборат.
БМТнинг асосий органлари ҳам, ёрдамчи органлари ҳам у ёки бу даражада инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишга тааллуқли масалалар билан шуғулланадилар.
БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари соҳасида резолюциялар қабул қилиш орқали аъзо-давлатлар эътиборини инсон ҳуқуқлари борасидаги муаммоларга қаратади ва бу борада ҳамкорлик қилишга даъват этади.
Бош Ассамблеянинг асосий вазифаларидан бири инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ирқи, жинси, тили ва динини ажратмаган ҳолда амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида инсон ҳуқуқлари масалаларини ўрганиш ва тадқиқ этиш ишларини уюштириш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Бош Ассамблея инсон ҳуқуқлари бўйича конвенциялар, декларациялар ва турли резолюциялар қабул қилади ва БМТ органларининг ҳисоботларини қабул қилади ва кўриб чиқади.
Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС) инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя этишни ва ҳурмат қилишни таъминлаб беради.
Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳурмат қилиниши ҳамда уларга риоя этилишини рағбатлантириш мақсадида тавсиялар бериши ва ёрдамчи органлар – қўмиталар ва комиссиялар тузиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш 2006 йил 5 март куни БМТ Бош Ассамблеясининг 60/251 резолюцияси билан ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда ва мунтазам равишда бузиш ҳоллари билан боғлиқ воқеалар ва амалиётни муҳокама этиб боради. Мазкур резолюция асосида Кенгаш ҳар бир давлатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларини бажарилишининг Универсал даврий таҳлилини амалга оширади ва шу орқали универсал миқёсда ва барча давлатларга бир хил муносабатни таъминлайди. Яъни, барча давлатлар Универсал даврий таҳлил доирасида инсон ҳуқуқларининг барча соҳалари бўйича Миллий маърузаларини ҳар 4 йилда Кенгашга тақдим этиб боришади.
Кенгаш бирор-бир фарқларсиз ва адолатли ҳамда тенглик асосида барча учун инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини умумҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш ишига кўмаклашиши, инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиши ҳамда улар бўйича ўзининг тавсияларини ишлаб чиқиши керак.
Кенгаш доирасида, дунёнинг ҳар қандай ҳудудида ва ҳар қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, содир этилган ва тизимли ҳамда ишончли равишда тасдиқланган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг барча қўпол бузилиши ҳолатларини кўриб чиқиш мақсадида шикоятларни кўриб чиқиш тартиботи ўрнатилди.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачилари. Махсус маърузачи — инсон ҳуқуқлари бўйича муайян мамлакатдаги вазият ёки аниқ бир мавзуни ўрганиш ва бу ҳақда маърузалар тақдим этиш учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан тайинланадиган мустақил экспертдир. Бугунги кунда БМТ тизимида инсон ҳуқуқларининг турли соҳаларига ихтисослашган 44 нафар махсус маърузачи мавжуд.
Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича комиссия хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, фуқаровий, ижтимоий соҳалар ва таълим соҳасидаги ҳуқуқларини рағбатлантириш тўғрисида Иқтисодий ва ижтимоий кенгашга тавсиялар ва маърузалар тайёрлаш, шунингдек, эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойилини амалга ошириш мақсадида хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим муаммолар бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш вазифалари киради.
«БМТ – аёллар» – бу гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда иқтисодий имкониятларини кенгайтириш борасида фаолият олиб борувчи БМТнинг тузилмасидир. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «БМТ-аёллар» тузилмаси бутун жаҳонда уларнинг муҳтожликлари ва эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этилган. Мазкур тузилма БМТнинг аъзо-давлатларига, уларнинг гендер тенглигига жаҳон стандартлари даражасида эришишига ёрдам беради ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларига оид қонунларни, сиёсат стратегияларини, дастурларни ишлаб чиқишда мамлакатларнинг ҳукуматлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ишлайди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти учун асосий масъулият юкини Бош котибнинг раҳбарлиги ва раҳнамолиги остида олиб боради. Олий комиссар ўз вазифасини бажарар экан, Бош Ассамблея, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг умумий ваколатлари, вазифалари доирасида ва қарорлари асосида иш олиб боради. Олий комиссар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳар қандай муаммони кўриб чиқиш ва инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган дунё миқёсидаги фаолиятда фаол иштирок этади.
БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ўз фаолиятида болаларни ҳимоя қилиш ва камол топтириш тўғрисидаги умумжаҳон декларациясини амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар режасига амал қилади.
БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) маданий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқини татбиқ этишга қаратилган фаолият ўтказади. ЮНЕСКО ўз фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланмиш таълим соҳасида саводсизликка қарши кураш дастурларини изчил амалга ошириб келмоқда.
Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат ва ҳаёт шароитини яхшилаш, иш билан таъминлаш соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш бўйича халқаро чора-тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқади. Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенция ва тавсиялари, ўз навбатида, аъзо-давлатларга мўлжалланган, яъни улар ХМТнинг миллий қонунчиликка тегишли нормаларини киритиш лозимлиги тўғрисидаги хоҳишни акс эттиради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсоннинг соғлиққа бўлган ҳуқуқининг тарғиб этилиши ва ҳимоя қилинишидаги асосий ихтисослашган ташкилот бўлиб ҳисобланади.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича институционал тизимида инсон ҳуқуқлари бўйича конвенциявий (шартномавий) органлар инсон ҳуқуқлари бўйича алоҳида шартномалар асосида тузилган ва муайян шартнома қоидаларини, унга аъзо бўлган давлатлар томонидан қандай бажариб борилаётганлигини назорат қилиб боради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси қуйидаги қўмиталар билан ўз мажбуриятларини бажариши юзасидан ҳамкорлик олиб боради:
Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита – Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт бўйича;
Иқтисодий, ижтимой ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмита – Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт бўйича;
Ирқий камситишларни тугатиш бўйича қўмита – Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенция бўйича;
Қийноқларга қарши қўмита – Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция бўйича;
Хотин-қизларни камситишларга барҳам бериш бўйича қўмита – Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция бўйича;
Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бўйича.
Қўмиталарнинг асосий вазифаси пакт ва конвенциялар бажарилиши юзасидан аъзо-давлатларнинг қонунчилик, суд, маъмурий ёки бошқа чоралар тўғрисидаги маърузаларини кўриб чиқишдир. Барча аъзо-давлатлар қўмиталарга ҳуқуқлар қай даражада таъминланаётгани тўғрисида миллий маърузаларни тақдим этиши шарт.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг минтақавий механизми
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) хавфсизликни таъминлаш масалалари билан бир қаторда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муҳим ишларни амалга оширмоқда. У БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилишга доир барча ҳужжатларни эътироф этиш ҳамда уларда белгиланган тамойилларни амалга оширишга интилмоқда. Унинг БМТ билан бу борадаги ҳамкорлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўламининг ошиб боришига ёрдам бермоқда.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловларда кузатувчилик вазифасини бажаради ва миллий сайлов органларининг вужудга келишида кўмаклашади, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ривожланишига кўмаклашади ва техникавий ёрдам беради, турли мамлакатларда нодавлат ташкилотларининг ташкил этилиши ва фуқаролик жамиятининг шаклланишига ёрдам беради.
Низоларнинг олдини олиш ва тугатилишида ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар бўйича Олий Комиссари институтининг ҳам роли катта. Олий комиссар низоларнинг иложи борича барвакт таҳлил қилиниши ва бартараф этилиши чораларини кўради. Консультациялар ўтказиш ва тавсиялар бериш йўли билан низодаги томонларни тўқнашувларга бормасликка чақиради.
ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг ҳар йили ўтказиладиган сессияларида ташкилот фаолиятига тегишли масалалар муҳокама этилади, минтақада хавфсизлик ва ҳамкорликни кучайтириш борасида декларация, тавсия ва таклифлар тайёрланади.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) дунёда мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатларнинг энг йирик халқаро ташкилоти ҳисобланади. Ташкилотнинг инсон ҳуқуқларига ихтиссослашган органи сифатида Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси 2011 йил ташкил этилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ИҲТга аъзо давлатларнинг хотин-қизлар, ёшлар ва эҳтиёжманд кишиларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бу борада иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги ҳуқуқларни таъминлаш, барча шаклдаги зўравонлик ва камситишларга барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизми
Мустақиллик йилларида мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи давлат ташкилотлари тизими шаклланди. Бу тизимда анъанавий судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан иборат бўлган судлов органлари билан бир қаторда, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва нодавлат ташкилотларидан иборат бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича носудлов органлари ҳам шаклланди.
Инсон ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикасининг суд органлари орқали ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмининг таркибий ва ҳал қилувчи қисмидир. Чунки, суд бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш тизимида энг муҳим восита ҳисобланади. Ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан муҳофаза этилиши, давлат органлари, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларининг ноқонуний ҳаракатларидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши эълон қилинди.
Мамлакатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими давлат ҳокимиятининг анънавий тизими сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштироки беқиёс ҳисобланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, шу жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида муҳим ва асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботга риоя этиш устидан назорат қиладиган давлат органи бўлган прокуратура нафақат давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш вазифасини, балки инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ижтимоий вазифани ҳам бажаради. Айнан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини давлат органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидан ҳимоя қилиш Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизимига киради. Ички ишлар идораларининг асосий вазифаларига конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, фуқароларнинг ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мулкини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар хил жиноий тажовузлардан ва бошқа ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларнинг қисқа фурсатда тўлиқ очилишини таъминлаш, жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш, содир этилган жиноятларни тергов қилиш, паспорт тизими фаолиятини таъминлаш (фуқароларга паспорт берилишини, уларнинг рўйхатдан ўтиши ва чиқишини, визаларини расмийлаштириш), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, маъмурий жавобгарлик ва жиноий жазоларни бажарилишини таъминлаш, вояга етмаганлар билан ишлаш, фуқаролар томонидан ўқ отар қуролларни сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш тартибини назорат қилиш ва расмийлаштириш каби кўплаб вазифалар киради.
Ўзбекистон Республикасининг адлия органлари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш тизимида муҳим аҳамият касб этиб, анъанавий тарзда ҳуқуқни қўлловчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сирасига киради. Адлия вазирлиги томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган қонунлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. Вазирликнинг бевосита иштирокида инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилди, ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимий таҳлил этиб бориш ва мониторинг қилиш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш тизими жорий қилинди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура институтининг роли катта ҳисобланади. Адвокатура институти ваколатларининг кенгайиб, фаолиятининг ривожланиб бориши инсон манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг носудлов механизми янада такомиллашиб бораётганидан ва кучли фуқаролик жамиятининг пойдевори мустаҳкамланиб бораётганидан дарак беради.
Мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фуқароларларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхоналари тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда. Тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур қабулхоналар, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, банк кредитлари ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ва бошқа масалалардаги тўсиқларни бартараф этишда муҳим роль ўйнамоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизми тизимида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар алоҳида ўрин эгаллайди. Миллий институтлар тизими таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсмен), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази институтлари киради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича носудлов органлар тизимида яна бир асосий ўринни эгаллаб турган фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири бўлмиш нодавлат нотижорат ташкилотлари катта роль ўйнайди.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларидан бири сифатида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли ҳам кейинги пайтларда, алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Фарғона вилоят маъмурий суди
бош консультанти М.Ахмедов, архив мудири Ш.Насиров
Фарғона туманлараро маъмурий суди
архив мудири Д.Абдуманнабова

Инсон ҳуқуқларининг ҳимоясида

Маъмурий судларнинг ташкил этилишидан бошлаб шу давргача бир неча ўнлаб қонун ҳужжатлари, президент қарор ва фармонлари қабул қилиниб, фуқаролар ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди, юқоридаги фармонлар ҳам шуларнинг жумласида кенг тарғибот қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ва 17 январдаги 11 ва 12-сонли Фармонларида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида, сифатли ижро этилиши нафақат суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун, балки фуқароларда давлат сиёсатига ва давлат органларига бўлган ишончни ҳам мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Бизга маълумки, мансабдор шахсларнинг қарорлари ва қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари устидан фуқароларнинг судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатини амалга оширувчи маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорларнинг судга бўлган ишончини янада оширишга, шу жумладан, уларнинг суд томонидан ҳимоя қилиниш даражасини юқорилашга эришди. Бу ҳам юртимизда суд тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида ҳам инсон ҳуқуқлари усутворлиги таъкидланиб, Конституциянинг 2 моддасига кўра, Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан биридир. Ваҳоланки, маъмурий судларни жахон стандартларига мос равишда такомиллаштириб бориш давр талаби ҳисобланади.
Бунинг учун, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгилаш талаб этилади.
Шунингдек юқоридаги фармонлар билан тасдиқланган қисқа муддатли стратегия ва уни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган ҳаракатлар дастури давлатимиз томонидан сўнги йилларда одил судловни амалга оширишни мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ва қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ижросини кенг амалга ошириш учун имкон яратибгина қолмасдан, суд ишларини юритишни сифат жихатдан янги маррага олиб чиқиб, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлайди.

Д.Мадаминов
Фарғона туманлараро
маъмурий судининг судьяси

О.Абдусатторов, Х.Ахмаджонов
Фарғона вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчилари

Янги Ўзбекистан ва инсон ҳуқуқлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги 11 ва 12-сонли Фармонларида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида, сифатли ижро этилиши нафақат суд ҳокмиятини мустаҳкамлаш учун, балки фуқароларда давлат сиёсатига ва давлат органларига бўлган ишончни ҳам мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Суд тизимда олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фаолиятини «Инсон қадри учун” ғояси асосида олиб бориш билан чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириши, судлар томонидан адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаши лозим.
Маъмурий судларнинг ташкил этилишидан бошлаб шу давргача бир неча ўнлаб қонун ҳужжатлари, президент қарор ва фармонлари қабул қилиниб, фуқаролар ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди, юқоридаги фармонлар ҳам шуларнинг жумласида кенг тарғибот қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.
Бизга маълумки, мансабдор шахсларнинг қарорлари ва қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари устидан фуқароларнинг судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатини амалга оширувчи маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорларнинг судга бўлган ишончини янада оширишга, шу жумладан, уларнинг суд томонидан ҳимоя қилиниш даражасини юқорилашга эришди. Бу ҳам юртимизда суд тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижаси ҳисобланади.
Мисол учун, 2017-2022 йилларда маъмурий судлар томонидан 87 мингдан ортиқ ариза (шикоят) кўриб чиқилиб, унинг натижасида етти ярим мингдан зиёд мансабдор шахсларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро ва тадбиркорларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида ҳам инсон ҳуқуқлари усутворлиги таъкидланиб, Конституциянинг 2 моддасига кўра, Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Зеро, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан биридир. Ваҳоланки, маъмурий судларни жахон стандартларига мос равишда такомиллаштириб бориш давр талаби ҳисобланади.
Бунинг учун, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгилаш талаб этилади.
Шунингдек юқоридаги фармонлар билан тасдиқланган қисқа муддатли стратегия ва уни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган ҳаракатлар дастури давлатимиз томонидан сўнги йилларда одил судловни амалга оширишни мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ва қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ижросини кенг амалга ошириш учун имкон яратибгина қолмасдан, ушбу қонун ҳужжатлари ижросини самарадорлиги ва натижадорлигини ҳам оширади, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаб, суд ишларини юритишни сифат жихатдан янги маррага олиб чиқади.

Д.Махаматов
Фарғона вилоят
маъмурий судининг раиси

О.Абдусатторов ва О.Тошпўлатов,
Фарғона вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчилари

СУД ҲОКИМИЯТИ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА СУДЬЯЛАР ДАХЛСИЗЛИГИ

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шартларидан биридир.
Чунки инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари айнан адолатли ва мустақил суд томонидан ҳимоя қилинади.
Кейинги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сонли Фармонига асосан
2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясига мувофиқ қуйидагилар, яъни:
“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;
адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;
фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;
судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;
судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;
суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;
судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди.
Бундан ташқари, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши назарда тутилган.
Шунингдек, суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги чоралар белгиланди, унга кўра:
судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш;
суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш;
одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш;
судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланди.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси

Касимов Жамолхон Одилович
Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ахмаджонов Хусниддин Мухаммадрахим ўғли

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОДИ МАСАЛАЛАР

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида бу борадаги хайрли ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш билан боғлиқ муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш мақсадида маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, бу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан, ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтиришга ҳам устуворлик берилган.
Жиноий қонунчиликни либераллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш билан бирга қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмларни такомиллаштириш ва ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш, жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш масалалари ҳам Тараққиёт стратегиясининг муҳим мақсадлари этиб белгиланган.
Келгусида қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга ташкил этилаётган мониторинг ташрифлари орқали у ердаги шароитларни халқаро стандартларга мослаштиришга эътибор янада кучайтирилади. Қолаверса, қийноққа учраган шахсларга амалий кўмак кўрсатиш, қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарнинг компенсация қилинишини таъминлаш ҳамда унинг тартибини ишлаб чиқиш борасида қатор вазифалар белгиланган. Бу жуда муҳим. Зеро, ҳар қандай жабрланувчи қийноқ ёки шафқатсиз муомала учун тезкор, адолатли ва тенг компенсация олиш ҳуқуқига эга.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида яна бир муҳим мақсадлардан бири сифатида давлат бошқаруви органлари фаолиятини “фуқарога хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансформация қилиш вазифаси белгиланган. Бунда асосий эътибор вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтиришга қаратилган.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси
Касимов Жамолхон Одилович
Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ахмаджонов Хусниддин Мухаммадрахим ўғли

АРХИВ ТАРИХ КЎЗГУСИ

Давлат архивида сақланаётган ҳар бир ҳужжатни тарихимиз кўзгуси дейишимиз мумкин. Негаки уларда йиллар ва бир неча йилликлардаги муҳим воқеалар ўз аксини топган. Шунинг учун ҳам архивга топширилган ҳужжатларни кўз қорачиғидай сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса архив ҳодимлари зиммасига катта масъулият юклайди.
“Архив” атамаси лотинча “архивум” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “махкама”, “муассаса” деган маънони билдиради. Лекин бу сўз хоззирги кунда бошқача маънода қўлланилади. Архив деганда биз одатда фақат ҳужжатлар сақланадиган муассасани тушунамиз.
Архивларда турли идоралар,корхоналар, ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар фаолияти жараёнида яратилган ва тўпланган материаллар сақланади.
Археологик тадқиқотларнининг гувохлик беришича, архив қадимги замонларда ёзув пайдо бўлиши билан бир вақтда вужудга келган. Месопотамия, Миср ва кичик Осиёда ибодатхоналар ва қулдорлар саройларида дастлабги архивлар мавжуд бўлганлиги аниқланди. Бу архивларда ўша даврдаги қонунлар матни, суд ҳужжатлари, подшоларнинг фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар сақланар эди. Хозирги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида минглаб архивлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг орасида ҳар бир давлатнинг марказий (йоки миллий) архивлари ўзларининг ноёб ҳужжатларга бойлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон архивлари эса бугунги кунда жаҳондаги энг йирик архивлар билан яқиндан алоқа ўрнатганлар. Янги замонда архивларда сақланаётган ҳужжатлар сонининг кескин ошганлиги туфайли уларни сақлаш ва фойдаланинг билан боғлиқ ишлар тобора мураккаблашиб борди. Натижада, ҳужжатларни ҳисобга олиш, уларни бир тизимга солиш ва рўйхатга олишнинг янги усуллари ишлаб чиқилиб ва амалда қўлланилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрь кунги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сон Қарорига асосан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифаларида суд хужжатларини давлат архивларига электрон тартибда топшириш белгиланган.
Бунган кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ортиқча овворагарчилигларини олидини олиш, керакли маълумотларни тез ва ишончли олиш ҳамда ҳужжатларнининг узоқ муддат давомида сифатли сақланишини таминлашдан иборат.

Фарғона вилоят маъмурий
судининг архив мудири Ш.Насыров

Фарғона туманлараро маъмурий
судининг архив мудири Д.Абдуманабова

Суд тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичи

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сонли Фармонига асосан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясига мувофиқ қуйидагилар, яъни:

“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди.

Шу билан бирга  2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланиб, масъул идоралар ва вазирликлар белгиланди.

Қисқа муддатли стратегия ва уни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган ҳаракатлар дастури давлатимиз томонидан сўнги йилларда одил судловни амалга оширишни мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ва қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ижросини кенг амалга ошириш учун имкон яратибгина қолмасдан, ушбу қонун ҳужжатлари ижросини самарадорлиги ва натижадорлигини ҳам оширади.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, унга кўра, туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, ушбу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш белгиланмоқда.

Шунга кўра, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиниб, уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш юқоридаги қонун лойиҳасида келтирилган. Бу ҳам фуқароларни ортиқча оворагарчиликдан озод қилади, қарорларни текширишни янада енгиллаштиради.

Х.Ахмаджонов

О.Абдусатторов

И.Садриддинов

О.Тошпўлатов

Фарғона вилоят маъмурий судининг

судья катта ёрдамчилари

Одил судловга еришиш имкониятлари янада кенгайтирилади

Юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Шу билан бирга “Янги Ўзбекистон — янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида:

2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясига мувофиқ тасдиқланди.

Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар  белгиланди:

“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

давлат номидан суд қарорларини қабул қилаётган судлар ва судьяларга, шунингдек, уларнинг қарорларига нисбатан ҳар бир фуқарода, шу жумладан, барча даражадаги мансабдорларда ҳурмат руҳини шакллантириш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

Ушбу устувор вазифалар келгусида суд қарорларининг сифатини оширишга ва фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Н.Хаджиматов

Фарғона вилоят маъмурий

судининг судьяси

Одил судловни амалга оширишдаги ислоҳотлар

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-11 сонли Фармони қабул қилинди.

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берган бўлса-да, “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.

Ушбу Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланиб, унинг доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари белгилаб олинди.

Хусусан, “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

Шу билан бирга  2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланиб, масъул идоралар ва вазирликлар белгиланди.

Қисқа муддатли стратегия ва уни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган ҳаракатлар дастури давлатимиз томонидан сўнги йилларда одил судловни амалга оширишни мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ва қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ижросини кенг амалга ошириш учун имкон яратибгина қолмасдан, ушбу қонун ҳужжатлари ижросини самарадорлиги ва натижадорлигини ҳам оширади.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, унга кўра, туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, ушбу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш белгиланяпти.

Шунга кўра, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиниб, уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш юқоридаги қонун лойиҳасида келтирилган. Бу ҳам фуқароларни ортиқча оворагарчиликдан озод қилади, қарорларни текширишни янада енгиллаштиради.

Д.Махаматов

Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси

Skip to content