Референдум тўғрисида

Барчамизга маъумки, юртимизда 2023 йил 30 апрель куни Референдум ўтказилиши белгиланди. Референдумда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга фуқароларимизнинг муносабати ўрганилади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, “Референдум” ўзи нима, у қандай ҳуқуқий асосларга эга ва қандай тартибда ўтказилади?

 «Референдум» сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдир.

Юртимизда «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.  Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.

Референдумда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар

 Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.  Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

Референдумда овоз бериш тартиби

 Референдумда овоз бериш бюллетени фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.

Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга кўрсатилган белгилардан бирини қўяди.

Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди. Овоз бериш қутилари референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак.

Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра, янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.

Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабаблар билан овоз бериш биносига кела олмаса, уларнинг илтимосига кўра, референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади ва  тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.  Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.

Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

Шуни унутмаслик лозимки, референдумда овоз бериш ҳар бир фуқаронинг фуқаролик бурчидир.

Фарғона вилоят маъмурий суди бош консультанти М.Ахмедов, архив мудири Ш.Насиров, Фарғона туманларао маъмурий суди архив мудири Д.Абдуманнабова

Референдум тушунчаси: тартиби, тарихи ва истиснолар.

Ўзбекистон Республикасининг референдуми республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодаси бўлиб, унда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Аслида референдум тушунчаси қандай маънони англатади?

“Референдум” сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдир.

Юртимизда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.  Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:  Курбанов Солижон Мурадович.

Референдумда кимлар иштирок этади?

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.  Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:      Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Референдумда овоз бериш тартиби қандай?

Референдумда овоз бериш бюллетени фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.

Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга кўрсатилган белгилардан бирини қўяди.

Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди. Овоз бериш қутилари референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак.

Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра, янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.

Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабаблар билан овоз бериш биносига кела олмаса, уларнинг илтимосига кўра, референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси: Курбанов Солижон Мурадович.

Фуқаролар муддатидан олдин ҳам овоз бериши мумкинми?

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади ва  тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.  Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.

Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:      Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

 Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этар эканмиз, кўзлаган марраларимизга эришишимиз учун, биринчи навбатда, миллий ғоя масаласига эътиборни қаратмоқ лозим. Бу борада мамлакатимизда сўнгги йилларда қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид асосий ҳужжатларга қўшилиши билан, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари босқичма-босқич миллий ҳуқуқий тизимга имплементация қилиб борилмоқда. Сўнгги 3 йил ичида фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш учун мустаҳкам қонунчилик базасини яратишга қаратилган 5000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида ана шундай улуғ аждодларимиз, умуман олганда, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни кечмоқда. Шунинг учун “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграмоқда, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланиб бормоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир”.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузасини тинглаган давлатлар раҳбарлари, дунё жамоатчилиги Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзгаришларга ўз баҳосини берди. Бу эса, мамлакатда давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган самарали тадбирлар амалга оширилаётганидан далолатдир.

Мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда самарали механизмларини яратиш ва уларни доимий равишда такомиллаштириб бориш давлат сиёсатининг бош мақсадига айланди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари – олий қадриятга айланди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантриш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Миллий стратегияни тасдиқлашдан мақсад – мамлакатда турмуш даражаси ва фаровонликни оширишнинг муҳим ва зарурий шарти, давлатнинг жаҳон майдонидаги рақобатбардошлиги, унинг барқарор ривожланиши ҳамда демократик янгиланиши шарти сифатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб олишдан иборат.

Ўзбекистонда давлат халқ иродасини ифодалайди, унинг манфатларига хизмат қилади. Умуман жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида 3 та мезон бор. Булар: халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги; ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши; оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир.

Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш ва ривожлантириш жамият аъзоларидан юксак онг ва маданият, уюшқоқлик ва сафарбарликни талаб қилади. Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар заминида ҳар бир кишининг, ҳамма-ҳамманинг туб манфаатлари моддий-маънавий эҳтиёжларини қондириш, фаровон ҳаёт, авлодларнинг буюк келажаги ётганлигини чуқур ҳис этиш ва шахсий масъулликни сезиш, ушбу жараёнда ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси, яратувчиси эканликларини англаб етмоқлари даркор.

 Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, инсон ҳуқуқлари ва демократия сингари умумбашарий қадриятлар республикамизнинг миллий давлатчилик манфаатларига тўла мос келади.

Н.Хаджиматов

Фарғона вилоят маъмурий

 судининг судьяси

Асосий Қонунимизга ўзгартиришлар киритилмоқда

Конституция ҳар бир давлатнинг асосий қонунидир, у жамият учун ишлаши, унинг орзу ва истакларини акс эттириши лозим. Конституциянинг мазмуни – мамлакатнинг давлат, ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча асосларини белгилашдан иборат. Конституция ҳуқуқ тизимининг пойдевори ва асоси бўлиб, қонунлар ва бошқа барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар унинг асосида ишлаб чиқилиб қабул қилинади.

Конституциявий ислоҳот бошланганидан буён фуқаролардан икки юз мингдан зиёд таклифлар келиб тушган ва мазкур таклифлар асосида Янги Конституция лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Келиб тушган таклифлар асосида асосий қонундаги моддалар сони
128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси «Xalq so’zi» va «Narodnoye slovo» газеталарида эълон қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси муқаддима, 6 бўлим,
155 моддадан иборат.

Янгиланаётган Конституция “Инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланиб, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг мазмунини ва моҳиятини белгилаши аниқ кўрсатиб ўтилмоқда. Киритилаётган ўзгаришлардан бири бу – инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгиланмоқда.

Ўзгаришлардан яна бири бу – Президент ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга ўзгартирилмоқда. Айни бир шахс президентлик лавозимини кетма-кет икки мартдан ортиқ эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида сақланиб қолмоқда. Бу қоида, шунингдек, президентдан ташқари парламент палаталарининг раҳбарлари, ҳокимлар, бош прокурор ва бир қатор бошқа лавозимларга ҳам нисбатан жорий қилинади.

Сенаторлар сони 100 нафардан 65 нафарга камаяди. Сенат ва Қонунчилик палатасининг ваколатларида ўзгаришлар бўлади. Қонунчилик палатаси вазирларни ишдан олиш ҳақида президентга таклиф киритиш ваколатига эга бўлади.

Сайлов тизимида ҳам айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин. Партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтиш таклиф этилмоқда. Бунда депутатлик ўринларининг бир қисми можаритар тизимга, иккинчи қисми пропорционал тизимга ажратилади. Можаритар тизимдаги ўринларни энг кўп овоз тўплаган номзодлар эгаллайди, пропорционал тизимдаги ўринлар эса партия рўйхатлари асосида тақсимланади. Мисол учун, жорий йил 19 март куни Қозоғистон Республикасида ўтказилган депутатлик сайловларида ҳам аралаш сайлов тизимидан фойдаланилди.

Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири – ҳокимларнинг айни бир вақтда маҳаллий халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигидир.  

Ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси турли экспертизалардан, хусусан лингвистик, юридик, гендер, коррупцияга қарши, жамоатчилик ва инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди.

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан берилган таклифлардан бири – ихчам ва халқчил давлат бошқаруви жорий этиш, бу орқали мамлакатда парламент ролини янада кучайтиришга эришиш ҳисобланади. Янгиланаётган Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат,мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган.

Амалда бўлган Конституциянинг 91 та моддасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Конституцияни янги таҳрирда баён этишни асосли деб топди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 14 март кунги ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва Сенат мазкур қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади.

Ҳозирги кунда республикамизда муҳим сиёсий тадбир – умумхалқ референдумига тайёргарлик кўрилмоқда.

Умумхалқ референдуми жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилади.

Конституциявий қонун референдум якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Конституциявий қонун қонунуий кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий қонун таҳриридаги мамлакат Конституциясига зид бўлмаган қисмида қўлланилади.

Конституциявий қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъий назар, Конституциявий қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан тўғри амал қилади.

Қонунчилигимизга кўра, Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилганидан кейин қўшимча ҳужжат қабул қилиш, парламентда муҳокама қилиниши ва президент томонидан имзоланиши шарт эмас, умумхалқ овози якуний қарор бўлиб хизмат қилади.

О.Тошпўлатов,

Х.Ахмаджонов,

Р.Шукуров,

Фарғона вилоят маъмурий суди

ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИНГ СУДГА ТААЛЛУҚЛИЛИГИ ВА СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИГИ ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШ

26-модда. Судга тааллуқли ишлар

Маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно.

Қонун билан маъмурий судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий суд ўзига тааллуқли ишларни фуқаролар, юридик шахслар ва маъмурий органлар, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

27-модда. Суд томонидан ҳал этиладиган ишлар

Суд:

1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

3) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

4) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

5) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

6) ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

7) ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.

Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

271-модда. Инвестициявий низолар бўйича ишлар

Инвестициявий низолар жумласига инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорларига, ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) доир ишлар киради.

272-модда. Рақобат тўғрисидаги ишлар

Рақобат тўғрисидаги ишлар бўлиб юридик шахслар, шу жумладан чет эллик юридик шахслар, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва монополияга қарши орган ўртасида товар ҳамда молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган, маъмурий суд судловига тегишли низолар ҳисобланади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:                                                           Курбанов Солижон Мурадович.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:                    Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси БЎЙИЧА СУДНИНГ ТАРКИБИ ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШ.

17-модда. Ишларнинг якка тартибда ва ҳайъатда кўрилиши

Биринчи инстанция бўйича маъмурий ишлар (бундан буён матнда иш деб юритилади) туманлараро маъмурий судида, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судида судья томонидан якка тартибда, Ўзбекистон Республикаси Олий судида биринчи инстанция бўйича ишлар уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда кўрилади.

Ишни апелляция ва кассация тартибида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.

Ишни кассация тартибида такроран кўриш беш нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.

Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади.

Ишни кўришда барча судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.

Ушбу Кодексга биноан судьяга ишни якка тартибда кўриш ва айрим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқи берилган тақдирда, судья суд номидан иш кўради.

18-модда. Суд таркибини шакллантириш

Муайян ишни кўриш учун суд таркиби судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, суд таркибини шакллантиришга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Бир судья ёки суд таркиби томонидан кўрилиши бошланган иш айнан шу судья ёки суд таркиби томонидан кўриб чиқилиши керак.

Судья ёки судьялардан бири:

судья ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўзини ўзи рад қилган ёки судьяни рад қилиш ҳақида ариза берилган ва бу қаноатлантирилган тақдирда;

судья йўқлиги сабабли ишни кўриш имкони бўлмаган тақдирда алмаштирилиши мумкин.

Судья алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.

19-модда. Масалаларни суд томонидан ҳайъат таркибида ҳал қилиш тартиби

Суд томонидан иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда юзага келадиган масалалар судьялар томонидан кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Судьяларнинг бирортаси овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Суд мажлисда раислик қилувчи судья ҳаммадан кейин овоз беради.

Кўпчиликнинг фикрига қўшилмаган судья суд ҳужжатига имзо қўйиши шарт ва у ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баён қилишга ҳақли, алоҳида фикр муҳрланган конвертда ишга қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайди.

Юқори инстанция суди судьянинг алоҳида фикри билан танишишга ҳақли.

20-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги

Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок этиши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари мустасно.

Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд ушбу Кодекснинг 2481-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судида такроран кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:                                                           Курбанов Солижон Мурадович.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:                    Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг асосий қоидаларини тушунтириб беринг?

1-модда. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Маъмурий суд ишларини юритиш вазифалари

Маъмурий суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат:

маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг (бундан буён матнда юридик шахслар деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш;

қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантириш.

3-модда. Ушбу Кодекснинг амал қилиш соҳаси

Ушбу Кодекс фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этишда маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Кодекс маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.

4-модда. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.

Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

5-модда. Судга мурожаат қилиш шакли

Судга мурожаат қилиш:

фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида;

апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

6-модда. Маъмурий иш

Маъмурий иш ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёхуд суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.

Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилган ҳолларда, ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ўзларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни судга электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Электрон шаклдаги маъмурий ишни бошқа маъмурий судга ёки бошқа органга ўтказиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Электрон шаклда шакллантирилган маъмурий иш қоғоздаги кўчирма нусхасига эга бўлиши мумкин.

7-модда. Суд ҳужжатлари

Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади.

Биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинади.

Апелляция, кассация шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан қарорлар қабул қилинади.

Иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ажримлар шаклида чиқарилади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:                                  Курбанов Солижон Мурадович.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:               Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси БЎЙИЧА СУДЬЯНИ ВА МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИНГ БОШҚА ИШТИРОКЧИЛАРИНИ РАД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШ.

21-модда. Судьяни рад қилиш

Судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:

1) мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига ушбу Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;

2) мазкур иш илгари кўрилганда унда прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;

3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;

4) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;

5) ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.

22-модда. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, таржимонни ва суд мажлиси котибини рад қилиш

Прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котиби қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:

1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;

2) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.

Экспертни ва мутахассисни рад қилиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлади:

1) унинг ишда иштирок этувчи шахсларга ёки уларнинг вакилларига ишнинг муҳокамаси пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан ёхуд бошқа жиҳатдан тобе бўлганлиги;

2) у ўтказган тафтиш материаллари судга мурожаат қилиш учун асос ёки сабаб бўлиб хизмат қилган бўлса ёхуд ишни кўришда улардан фойдаланилаётган бўлса.

23-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризалар

Ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақидаги ариза асослантирилган бўлиши ва ишни мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши керак.

Иш кўрилаётганда ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақида ариза беришга, агар ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш учун асос ўзини ўзи рад қилиш ёхуд рад қилиш ҳақида ариза берган шахсга ишни мазмунан кўриш бошланганидан кейин маълум бўлиб қолган тақдирдагина йўл қўйилади.

Айни бир шахс томонидан айни бир асослар бўйича такроран рад қилиш билдирилиши мумкин эмас. Такроран рад қилиш билдирилган тақдирда, у кўриб чиқилмайди.

24-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал этиш тартиби

Рад қилиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини, агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, унинг ҳам фикрини эшитади.

Ишни якка тартибда кўраётган судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала суд раиси томонидан ҳал қилинади.

Иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад қилиниши талаб этилаётган судьянинг иштирокисиз суд таркибининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган ҳисобланади.

Бир нечта судьяни ёки ишни кўраётган суднинг бутун таркибини рад қилиш тўғрисидаги масала шу суд таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.

Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котибининг ва таржимоннинг ўзини ўзи рад қилиши ёки уларни рад қилиш тўғрисидаги масала ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.

Судьянинг ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги масала ушбу моддада назарда тутилган тартибда ҳал этилади.

Рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

25-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш оқибатлари

Ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги ёки судьяни ёхуд бир нечта судьяни ёинки бутун суд таркибини рад қилиш ҳақидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда иш ўша судда, бироқ судьяларнинг бошқа таркибида кўрилади.

Агар ўзини ўзи рад қилишни ва рад қилишни қаноатлантириш натижасида ишни айни ўша судда кўриш учун суднинг янги таркибини шакллантириш имкони бўлмаса, иш бошқа судга ўтказилиши керак.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:                                                           Курбанов Солижон Мурадович.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:                    Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг принциплари бўйича тушунтириш.

8-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши

Маъмурий ишлар бўйича одил судлов ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади.

9-модда. Қонун ва суд олдида тенглик

Маъмурий ишлар бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, юридик шахсларнинг эса мулкчилик шаклидан, жойлашган еридан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

10-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши

Одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.

11-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги

Маъмурий суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.

Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда, тарафлар ўз процессуал мажбуриятларини бажариши ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиб беради.

Суд маъмурий иш бўйича барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама ва тўлиқ аниқлаш чораларини кўради.

12-модда. Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил

Маъмурий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.

Маъмурий суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади.

13-модда. Суд муҳокамасининг ошкоралиги

Судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади.

Давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ мажлисда видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзуви эса амалга оширилмайди.

Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда, ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.

14-модда. Суд муҳокамасининг бевоситалиги

Суд маъмурий ишни кўриб чиқишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.

15-модда. Маъмурий ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш

Суд маъмурий ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.

Суд маъмурий ишни кўраётганда маъмурий органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.

Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунидан келиб чиқиб ҳал қилади.

Маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилади.

16-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:                                  Курбанов Солижон Мурадович.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:                     Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Инсон ҳуқуқлари олий қадрият.

Халқимизда азалдан холислик, ҳаққонийлик, тўғри сўзлик ва адолатлилик улуғ қадрият саналиб, бу эзгу фазилатлар замирида инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром мужассам. Давлатимиз раҳбари таклифи билан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” ҳамда 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб аталиши ҳам миллатимизнинг ана шу эзгу қадриятлари бардавомлигини таъминлашга хизмат қиляпти.

Яқинда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2023 йил 7 февраль кунги ПҚ-46-сонли қарори қабул қилинди ва бу ҳужжат мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.  Шу ўринда 2020-2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилаётганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Мазкур қарори моҳиятида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишдек улуғвор мақсадлар ётибди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амалга ошириш доирасида 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” Глобал форуми ўтказилгани ҳам фикримизни тасдиқлаб турибди.

Бу қарорнинг яна бир аҳамияти шундаки, унга кўра Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури тасдиқланди. Бу дастур орқали 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилиши белгиланди. Айниқса, “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танлови ташкил этилиши эса ёшларимизда бу борадаги билим ва салоҳиятини оширишда муҳим рол ўйнайди. Қарорда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида фаолияти мазкур шахслар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкиллаштирилиши қайд этилди.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мазкур қарор ва дастур келажакда ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини, давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини, инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини, замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бериш тизимининг самарадорлигини ва  ушбу йўналишлардаги муҳим вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси:                                   Курбанов Солижон Мурадович.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси:        Аъзамов Ахрорбек Тохиржон ўғли. 

Skip to content