Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ–833-сонли Қонуни бўйича “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги Кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида.

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни маъмурий судларда кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратининг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини уни қабул қилган мансабдор шахснинг зиммасига юклатиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи ҳокимият ваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига — жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишини таъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолмоқда.

Ягона суд амалиётини таъминлаш ҳамда қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ушбу Қонунда жиноят процессида кассация инстанцияси судининг хусусий ажримига, фуқаролик процессида кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиришга, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатишга доир процессуал қоидалар ҳам назарда тутилган.

Ушбу Қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Хусусан ушбу Қонун билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 11-моддада  Суднинг фаол иштироки

Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Яна бир ўзгаришлардан бири бу, келишув битими тузилиши белгиланди.

Унга кўра, тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин.

Тарафларнинг келишуви ихтиёрийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилади. Тарафларнинг келишувига фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлганда йўл қўйилади. Тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади. Ушбу Кодекс 27-моддаси биринчи қисмининг 1, 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ишлар бўйича, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган шартларни назарда тутадиган ишлар бўйича келишув битимининг тузилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Яна бир ўзгаришлардан бири, маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган, шу жумладан зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблар билан боғлиқ аризалардан (шикоятлардан), маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун»;

зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар) бўйича зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланди.

 Фарғона туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчилари Ф.Мамажонова, Ф.Абдубоисова

Архив мудири Д.Абдубаннабова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдагиПФ-11-сон Фармонига асосан Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясидан келиб чиқадиган судлар олдидаги муҳим вазифалар тўғрисида 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси юзасидан

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида:

2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди:

«Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

Стратегиянинг асосий йўналишлари қуйидагилар хисобланади яъни,

Инсон қадрини улуғлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, жиноят, жиноят-процессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш. «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, процессуал қонунчиликда адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш.

Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш. Ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш. Суд ишлари бўйича айрим тоифадаги низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш.

Суд иш юритувида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилини амалда таъминлаш учун таъсирчан механизмларни яратиш.

Одил судлов сифатини тубдан оширишда суд иш юритуви самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш.

Юқори суд инстанцияларининг суд қарорларини қайта кўриш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Аҳоли учун тушунарли ва қулай, шунингдек, қуйи суд хатоларини ўз вақтида тўғрилашга кўмак берувчи механизмларни йўлга қўйиш.

Ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судьялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш.

Судьяларнинг ихтисослашуви талаб этиладиган тоифадаги низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини кенгайтириш чораларини кўриш.

Суд ишларини кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш.

Олий суд Пленуми қарорларига шарҳларни тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш, суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш. Судьялар фаолиятига ҳар қандай аралашувларга, шу жумладан, давлат идоралари ва мансабдор шахслар аралашувларига барҳам беришнинг қатъий чораларини кўриш, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш.

Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.

Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларида бевосита судьялар томонидан ўз вақтида таъсирчан чоралар кўриш имкониятларини кенгайтириш.

Процессуал тартибга риоя қилган ҳолда келиб тушган мурожаатларнинг процессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилишини таъминлаш.

Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, илғор хорижий тажриба асосида судларнинг молиявий мустақиллигини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш орқали улар фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни судлар томонидан мустақил равишда белгилаш механизмларини жорий этиш.

Судьялар ҳамжамиятини шакллантириш, судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришда судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш.

Судьялар олий кенгаши таркибини шакллантиришда судьяларнинг роли ва ўрнини белгилаш мақсадида Судьялар олий кенгаши таркибининг бир қисмини судьялар томонидан сайлаш тартибини жорий этиш.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан Судьялар олий мактабининг фаолиятини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофлик принципини янада кенгроқ жорий этиш.

Суд жараёнлари ва суд қарорлари юзасидан жамоатчилик орасида тўғри ва холисона фикрни шакллантириш, Олий суд ва қуйи судларнинг жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик қилувчи тузилмаларининг иш фаолиятини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиб, шиддат билан ўзгариб бораётган ахборот маконида уларнинг янгича ёндашув ва усуллар асосида фаолият юритишини йўлга қўйиш.

Судлар фаолияти билан боғлиқ турли манбаларда эълон қилинадиган нохолис ва бир томонлама ахборотлар бўйича зудлик билан муносабат билдириш амалиётини йўлга қўйиш. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тўғри ва холисона, қонун талаблари доирасида ёритишни ташкил этиш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан журналистлар ва блогерлар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, кенг жамоатчиликда судлар фаолияти бўйича объектив ва холисона фикр-мулоҳазалар ҳамда қарашларни шакллантириш мақсадида медиа режа асосида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли шакл ва кўринишдаги чиқишларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда эса суд ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш. Бунда, давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан суд ҳужжатлари сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлашни кучайтириш чораларини кўриш яъни Судларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш.

Судлар фаолиятига фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш ва суд қарорларини таҳлил қилиш йўналишида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўриш.

Судларда коррупцияга қарши курашишда эса манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашишни изчил давом эттириш.

Суд тизимини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чораларини кўриш. Судларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни яратиш. «Судлар коррупцияга мутлақо қарши» рукни остида кенг жамоатчиликка ахборот бериш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда ҳамкор мамлакатлар билан, шу жумладан халқаро ташкилотлар доирасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги, суд фаолияти самарадорлиги, суд ишлари юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ва соҳага оид бошқа масалалар юзасидан доимий мулоқотни олиб бориш.

Суд ҳокимиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ташкилий тузилмасини амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига мос равишда такомиллаштириш орқали ислоҳотларга тўлиқ мувофиқлаштириш.

Суд биноларини мамлакатнинг нуфузи ва одил судловни амалга ошириш вазифаларига мос, қулай, хавфсизлик ва замон талабларига жавоб берадиган намуна асосида бунёд этиш чораларини кўриш, фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, уларнинг сарф-харажатларини қисқартириш, шунингдек, судларнинг моддий-техника базасини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида ягона суд биноларини қуриш лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2023 йилдаги
ПФ-11-сонли Фармонида назарда тутилган.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                               А.Бурхонов

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, уларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини қонунчиликда янада мустаҳкамлаш, одил судлов тизимининг чинакам мустақиллиги ва очиқлигини таъминлаш, ўз навбатида, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, мавжудларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонунчилик ҳужжатларини бекор қилишни тақозо этади.

Бунда ўзгартирилаётган ёки янги кириталаётган норматив қоидаларнинг Конституциявий асосини яратиш эса мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барқарорлигини таъминлайди.

Ўтган беш йил давомида Ҳаракатлар стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш устувор йўналиши бўйича белгиланган вазифалар ижросига эришилди десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни (2021-йил 28-июл) қабул қилиниши ҳамда судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби, судьяларнинг мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти ва бошқа шу каби Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган муҳим тадбирлар алоҳида қоида сифатида ушбу қонунда ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш” иккинчи устувор йўналиш сифатида мустаҳкамаланган бўлиб, мазкур йўналишда асосий мақсадлардан бири давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши” белгиланган.

Юқоридаги нормани амалда қўллаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада конституциямиз муқаддимаси, шунингдек, асосий принциплар, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибига оид муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар назарда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХХII боби Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимиятига бағишланган бўлиб, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида:

Конституциянинг 109-моддаси 7-бандини қуйидаги мазмундаги
7 ва 8-бандлар билан алмаштириш:

“7) фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқади;

8) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади”;

Конституциянинг 111-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг суд корпуси шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг Конституциявий принсипига риоя этилишини таъминловчи мустақил органидир”;

Конституциянинг 112-модда биринчи қисмидаги “одил судловни амалга ошириш борасидаги” деган сўзларни чиқариб ташлаш, мазкур моддани “Судьяларни алмаштириб бўлмайди. Уларнинг ваколатлари фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин” мазмунидаги иккинчи қисм билан тўлдириш, “Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин” мазмунидаги қисмини чиқариб ташлаш;

Конституциянинг 116-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилган:

“116-модда. Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқ кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам бепул кўрсатилади.

Терговнинг ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдамга бўлган ҳуқуқ кафолатланади. Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принсипларига асосланган адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

Адвокат шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга ёʻл қўйилмайди”.

Юқорида қайд этилган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳам ислоҳотларнинг янги босқичи бошланмоқда ҳамда бу борада стратегик ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Лойиҳада келтирилган таклифлар фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончининг ортишига, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлашга, қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш иккинчи устувор йўналиш сифатида белгилангани бежиз эмас. Зеро, давлат ва жамиятни тубдан модернизатсия қилишда, энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришиш, қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупсияга қарши самарали курашиш муҳим аҳамият касб этади. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Маълумки, мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳисобланади. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларатсиясининг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси қўшилган бошқа халқаро ҳуқуқ ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Фақат мустақил судгина ҳар бир фуқаронинг ишини судда холис ва ошкора кўриш орқали топталган ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиши мумкинлигига ишонч уйғота олади. Бу жиҳатдан Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга замин яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-декабр куни Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида таъкидланганидек, сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил қадамлар қўйилди. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш борасида стратегик аҳамиятга эга муҳим қадам ташланди.

Жумладан, судлар мустақиллигини таъминлаш мақсадида, Судьялар олий кенгаши ташкил қилинди. Шунингдек, Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, Олий суд фаолияти такомиллаштирилди. Ҳудудлардаги хўжалик судлари иқтисодий судлар сифатида қайта ташкил этилди, 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судига ишларни биринчи инстансияда кўриб чиқиш ваколати берилди. Судья лавозимида фаолият юритишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддати ва муддатсиз даври белгиланди. Судларнинг ўз молиявий, моддий-техник масалаларини мустақил ҳал қилиш борадаги ваколатлари адлия органларидан олиниб, Олий судга ўтказилди. Суд томонидан жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш институти бекор қилинди. Шахснинг жиноят содир этишдаги айбдорлиги фақат суд муҳокамасида ўз исботини топган далилларга асосланиши кераклиги қатъий белгилаб қўйилди. Қийноққа солиш, руҳий, жисмоний босим ўтказиш ва бошқа зўравонлик ҳолатлари қатъиян тақиқланди.

Судда ишларни кўриб чиқишда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилди. Судлар фаолиятининг шаффофлиги, очиқлиги йўлида 10 мингдан ортиқ жиноят иши сайёр суд муҳокамаларида кўриб чиқилди. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш ва дастлабки терговнинг энг юқори муддатлари камайтирилди.

Судьяликка номзодларни танлов асосида ишга қабул қилиш механизми жорий этилгани алоҳида эътирофга лойиқ. Илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини онлайн ёритиб бориш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни кўриб чиқиш муқобиллик асосида амалга ошириладиган бўлди. Албатта, малакали ва етук судьялар корпусини ҳамда суд аппарати ходимларини тайёрлашнинг янги тизими жамиятда суд идораларига бўлган ишончни ошириш, адолат барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, том маънода судни “Адолат қўрғони”га айлантириш ҳамда одил судловнинг юқори даражага кўтарилишига хизмат қилади.

Шунингдек, инвеститсиявий низолар ва рақобатга оид ишлар фақат иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган бўлди. Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Энди, бундан буён прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, суд ишларини юритишда назорат инстансияси тугатилди. Суд тизимида ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали “Бир суд – бир инстансия” тамойили, шунингдек, туманлараро судларнинг қарорларини вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстансия суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъати томонидан апеллятсия тартибида қайта кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилди.

Айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий қилинди. У мамлакатда жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигининг татбиқ этилиши, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси юқори поғонага кўтарилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, Бош прокурор ва ўринбосарларининг суднинг қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор бўлди. Судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар (рейтинг дастури) амалиётга татбиқ этилди. Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупсиянинг олдини олиш мақсадида тузилган суд инспексияси, шубҳасиз, судьялар дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитатсия асосларига кўра, жиноят иши тугатиладиган бўлди.

Бугун мамлакатнинг суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мавқеини ошириш, айниқса, аёл судьяларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ҳамда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш борасида тизим йўлга қўйилди. Конституциявий ҳуқуқни амалда таъминлаш мақсадида яратилган ушбу тизим қисқа муддатда ўз натижасини бера бошлади.

Ўтган 4 йил мобайнида 2770 нафар, 2020-йилда 781 кишига нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди, 3434 нафар шахс суд залидан озод қилиниб, 5958 фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловлардан чиқарилди ёки ўзгартирилди. Бу, шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасида эришилган улкан ютуқлардан биридир.

Мамлакатимизда судларни янада ихтисослаштириш, маъмурий судларни ташкил этиш, ихтисослашган судьяларни қатъий сақлаб қолган ҳолда ягона суд тизимини жорий этиш бўйича дадил қадамлар ташланди. Ке­йинги тўрт йилда қабул қилинган кўплаб қонун ҳужжатлари «Янги Ўзбекистон — янги суд» даврини бошлаб берди.

Президентимиз томонидан имзоланган янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги қонун юқо­рида қайд этилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми, қонуний асоси бўлди.

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                               А.Бурхонов

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Хабрингиз бор, “Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрель кунги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-833-сонли Қонуни қабул қилинди. 

Мазкур Қонунга кўра, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, «11-модда. Суднинг фаол иштироки

Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади. 

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шарт»;лиги беблгилаб қўйилди.

Яна бир ўзгаришлардан бири бу, келишув битими тузилиши белгиланди. 

Унга кўра, тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин. 

Тарафларнинг келишуви ихтиёрийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилади. Тарафларнинг келишувига фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлганда йўл қўйилади. Тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади. Ушбу Кодекс 27-моддаси биринчи қисмининг 1, 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ишлар бўйича, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган шартларни назарда тутадиган ишлар бўйича келишув битимининг тузилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Яна бир ўзгаришлардан бири, маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган, шу жумладан зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблар билан боғлиқ аризалардан (шикоятлардан), маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун»;

б1) зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар) бўйичазарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланди.

Фарғона туманлараро маъмурий суди ходимлари М.Сотиболдиев, А.Бурхонов

Маъмурий судларда имкониятлар янада кенгайтирилмоқда

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятиустидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ватадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчиҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон РеспубликасиКонституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлашборасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидамансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни маъмурийсудларда кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратинингқўлланилиш соҳасини кенгайтириш, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунгахилоф эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини уни қабул қилганмансабдор шахснинг зиммасига юклатиш тартибига қатъий риоя этилишинитаъминлаш, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатлариниижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи ҳокимиятваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига — жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир. Оммавий-ҳуқуқий муносабатларданкелиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлариёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишинитаъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатлариникўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёкимансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолмоқда.

Бундан ташқари даъво аризасини (аризани), шикоятни ёхуд ишни уларникўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказган ҳолда, судлар томонидан даъвоаризасини, аризани, шунингдек шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлигисабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишнитақиқлаш белгиланиши зарурати юзага келмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, ушбу Қонун суд тизимида «ягонадарча» принципини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судгатааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилишга ва ваколатли судга юборишгаҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишнитаъминлаш тизими жорий этилишига, маъмурий суд ишларини юритиш«суднинг фаол иштироки» принципи асосида амалга оширилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унгасабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнингмаъмурий суд томонидан кўрилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келибчиқадиган ишлар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқиберилишига, суд ҳужжатлари маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томониданижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилишига доир процессуал қоидаларни белгилайди.

Ушбу Қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ватадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишинитаъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидансамарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишнихалқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларгабўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси И.Марифжонов  

Маъмурий судларда имкониятлар янада кенгайтирилмоқда

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятиустидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ватадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчиҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон РеспубликасиКонституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлашборасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидамансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни маъмурийсудларда кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратинингқўлланилиш соҳасини кенгайтириш, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунгахилоф эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини уни қабул қилганмансабдор шахснинг зиммасига юклатиш тартибига қатъий риоя этилишинитаъминлаш, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатлариниижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи ҳокимиятваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига — жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир. Оммавий-ҳуқуқий муносабатларданкелиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлариёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишинитаъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатлариникўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёкимансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолмоқда.

Бундан ташқари даъво аризасини (аризани), шикоятни ёхуд ишни уларникўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказган ҳолда, судлар томонидан даъвоаризасини, аризани, шунингдек шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлигисабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишнитақиқлаш белгиланиши зарурати юзага келмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, ушбу Қонун суд тизимида «ягонадарча» принципини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судгатааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилишга ва ваколатли судга юборишгаҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишнитаъминлаш тизими жорий этилишига, маъмурий суд ишларини юритиш«суднинг фаол иштироки» принципи асосида амалга оширилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унгасабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнингмаъмурий суд томонидан кўрилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келибчиқадиган ишлар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқиберилишига, суд ҳужжатлари маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томониданижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилишига доир процессуал қоидаларни белгилайди.

Ушбу Қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ватадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишинитаъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидансамарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишнихалқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларгабўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси И.Марифжонов  

Маъмурий судларга оид қонунчиликдаги ўзгаришлар хусусида

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғриси”даги ЎРҚ-833-сонли Қонуни қабул қилинди.

Юртимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни маъмурий судларда кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратининг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини уни қабул қилган мансабдор шахснинг зиммасига юклатиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Бугунги кунда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи тегишли ваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига — жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишини таъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолмоқда.

Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, эндиликда, янги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги Кодексининг 122-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра, маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан суд ҳужжати ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда суд жаримаси солинади. Суд ҳужжати такроран ижро этилмаган тақдирда, дастлабки солинган жариманинг ўн баравари миқдорида суд жаримаси солинади.

Шунингдек, ушбу Қонун билан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқи берилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги Кодексига янги “Келишув битими” номли 151-боб қўшилиб, унга кўра, тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкинлиги, келишув ихтиёрийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилиши, тарафларнинг келишувига фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлганда йўл қўйилиши, келишув фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди ҳамда ушбу келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан сўнггина тузилган деб ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга ушбу келишув битими билан боғлиқ масалалар, яъни келишув битими юзасидан бериладиган аризаларнинг шакли ва мазмуни, уларни кўриб чиқиш тартиби, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиши лозим бўлган шартлар ҳамда келишув битимини тузишни рад этиш асослари ҳам белгиланиб қўйилган.

Ушбу янги қонун билан бошқа қонун ҳужжатларини ҳам кенг қамраб олган, кейинчалик бу қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси Д.Мадаминов

Фарғона вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси О.Абдусатторов

Референдум тўғрисида

Барчамизга маъумки, юртимизда 2023 йил 30 апрель куни Референдум ўтказилиши белгиланди. Референдумда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга фуқароларимизнинг муносабати ўрганилади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, “Референдум” ўзи нима, у қандай ҳуқуқий асосларга эга ва қандай тартибда ўтказилади?

 «Референдум» сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдир.

Юртимизда «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.  Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.

Референдумда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар

 Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.  Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

Референдумда овоз бериш тартиби

 Референдумда овоз бериш бюллетени фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.

Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга кўрсатилган белгилардан бирини қўяди.

Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди. Овоз бериш қутилари референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак.

Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра, янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.

Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабаблар билан овоз бериш биносига кела олмаса, уларнинг илтимосига кўра, референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади ва  тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.  Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.

Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

Шуни унутмаслик лозимки, референдумда овоз бериш ҳар бир фуқаронинг фуқаролик бурчидир.

Фарғона вилоят маъмурий суди бош консультанти М.Ахмедов,бош консультанти Р Шукуров, архив мудири Ш.Насиров, Фарғона туманларао маъмурий суди архив мудири Д.Абдуманнабова

“Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали” яратилади

“Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–101-сон, 24.03.2023 й.) қабул қилинди

 Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан:

республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади;

давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.

2023 йил 1 июлдан:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилади, бундан Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, давлат активлари, уларни бошқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг қуйидаги янги тизими жорий қилинади:

давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Агентлик расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилинади.

2023 йил 1 октябргача “Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали” яратилади, унда барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади ҳамда ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси И.Садриддинов

KONSTITITSIYAVIY ISLOHOTLAR DAVR TALABI

Davlat va jamiyat hayotidagi keyingi islohotlarga Konstitutsiyaga kiritilayotgan o‘zgartirishlar poydevor bo‘lib xizmat qilishi zarur.

Jumladan, umumxalq muhokamasiga qo‘yilgan O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risidagi konstitutsiyaviy qonun loyihasida taklif etilgan o‘zgartish va qo‘shimchalar davlat suverineteti, xalq hokimiyatchiligini, insonlarning huquq va erkinliklarini yanada mustahkamlash, mahalliy ijro etuvchi va vakillik organlari vakolatlarini yanada aniq ajratrishni, davlat hokimiyatining tashkil etilishi, qonunchilik tashabbusi hamda sud-huquq va ta’lim-tarbiya, ijtimoiy himoya boshqa sohalarga oid bo‘lib, 64 ta moddaga 200 dan ortiq o‘zgartishlar kiritish, 6 ta yangi modda bilan 16 ta yangi norma qo‘shish nazarda tutilgan.

13-moddaga kiritilayotgan o‘zgartishlar misolida olsak, insonning sha’ni va qadr-qimmatini, huquq va erkinliklarini hurmat qilish, ularga rioya etish, ularni himoya qilish davlatning majburiyati sifatida belgilanmoqda.

Yoki 24-moddada O‘zbekiston Respublikasida o‘lim jazosi taqiqlanishi belgilanmoqda.

Hayot inson uchun eng oliy ne’mat. Yashash huquqi har bir inson uchun ajralmas huquq hisoblanadi. Shu sababli, insonni hayotdan mahrum qilish hech qanaqasiga mumkin emasligi, hattoki jinoiy qilmish uchun jazo sifatida ham o‘lim jazosi qo‘llanilishi mumkin emasligi Konstitutsiya darajasida belgilanmoqda.

Amaldagi qonunchilikda ham o‘lim jazosi mavjud emas. O‘zbekiston Respublikasida o‘lim jazosining bekor qilinishi tarixi 2008 yilga borib taqaladi.

Yashash huquqi shaxs tug‘ilganda vujudga keladi va unga daxl qilishni hech qanday asosga ko‘ra ham oqlab bo‘lmaydi.

Inson hayotiga suiqasd qilish eng og‘ir jinoyat hisoblanadi. Shuning uchun ham O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi tegishli moddalarida odam o‘ldirish jinoyati uchun javobgarlik nazarda tutilgan bo‘lib, buning uchun hatto umumurbod ozodlikdan mahruh qilish jazosi tayinlanishi mumkin.

“O‘lim jazosining taqiqlanadi,”- degan jumlani Konstitutsiyaga kiritilishi, ayrim og‘ir jinoyatlarning, xususan korrupsion jinoyatlarning oldini olish maqsadida o‘lim jazosini tiklash kerak degan ba’zi nazariy qarashlarga uzil kesil chek qo‘yish bilan birga shaxsning yashash huquqi davlat tomonidan himoya qilinishi hamda insonparvarlik tamoyillarining Konstitutsiyada yana bir bor mustahkamlanayotganligini anglatadi.

Konstitutsiyaga fuqarolarning shaxsiy, ijtimoiy, iqtisodiy, siyosiy, madaniy va ekologik huquqlari hamda manfaatlarini taʼminlashga, himoya qilishga qaratilgan to‘g‘ridan-to‘g‘ri ishlaydigan normalar kiritilmoqda. 

Bugungi kunda eng aktual mavzulardan biri bo‘lgan uy-joy daxlsizligi, xususan uy-joylarning noqonuniy buzilishi kabi nizoli masalalarga chek qo‘yish maqsadida 27-moddada hech kim uy-joydan sudning qarorisiz mahruh qilinishiga yo‘l qo‘yilmasligi belgilab qo‘yilmoqda.

Bundan ko‘zlangan maqsad esa, mulk daxlsizligini yana bir bor Konstitutsiya darajasida mustahkamlash bo‘lib, amaliyotda mansabdor shaxslar qaroriga asosan uy-joylarning buzilishi va buning natijasida fuqarolarga yetkazilishi mumkin bo‘lgan moddiy va ma’naviy zararni oldini olishga xizmat qiladi.

Shuningdek, yangilanayotgan Konstitutsiyaga kiritilayotgan o‘zgartish va qo‘shimchalardan biri shaxsiy hayot daxlsizligini yanada mustahkamlanayotganligida namoyon bo‘ladi.

Jumladan Konstitutsiyaning 25-moddasiga shaxs sud qarori qabul qilinmagunicha 48 soatdan ko‘p muddat ushlab turilishi mumkin emasligiga oid to‘g‘ridan to‘g‘ri amal qiluvchi jumlalar kiritilmoqda.

Kiritilayotgan qo‘shimchalarga ko‘ra agar ushlab turish yoki ozodlikni boshqacha tarzda cheklash to‘g‘risidagi qaror belgilangan muddatda sud tomonidan qabul qilinmasa, shaxs darhol ozod qilinishi kerak.

Ushbu kabi normalarning Jinoyat protsessual kodeksida mavjudligiga qaramasdan Konstitutsiyada aynan ta’kidlanishi, birinchidan davlat tomonidan fuqarolarning shaxsiy huquq va erkinliklarini himoyalashga juda jiddiy e’tibor qaratilayotganligini anglatsa, ikkinchidan fuqarolarning o‘z huquqlarini tanishini osonlashtiradi.

Chunki, fuqarolar Konstitutsiyasini bilish orqali o‘z huquqlarini tushunib oladi, boshqa qonun hujjatini qidirishga zarurat qolmaydi.

Shu sababli ham to‘g‘ridan to‘g‘ri amal qiluvchi normalarning kiritilishi Konstitutsiyani o‘qigan insonga aniq tushuncha hosil qilish uchun yengillik beradi.

Bundan tashqari, 26-moddaga ko‘ra aybdorlikka oid barcha shubhalar, agar ularni bartaraf etish imkoniyatlari tugagan bo‘lsa, gumon qilinuvchining, ayblanuvchining yoki sudlanuvchining foydasiga hal qilinishi kerak.

Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi yoki sudlanuvchi o‘zining aybsizligini isbotlab berishi shart emas va istalgan vaqtda sukut saqlash huquqidan foydalanishi mumkin.

Konstitutsiyadagi shaxsiy hayot dahlsizligi bilan bog‘liq yuqoridagi kafolatlar inson huquq va erkinliklari himoyasiga chuqur e’tibor qaratilayotganligini anglatadi va qonun va huquq ustuvorligini ta’minlashga xizmat qiladi.

Yuqoridagi kabi 200 dan ortiq o’zgartishlar asosida aholining farovon hayoti, inson huquqlari va demokratik qadriyatlar ustuvorligi, xalq hokimiyatchiligini ta’minlash, davlat idoralarining xalq oldida ma’sulligini oshirish, adolatli fuqarolik jamiyatini shakllantirish, mamlakatning barqaror rivojlanishini ta’minlash maqsad qilingan.

Shuni ham eslatib o‘tish lozimki, Konstitutsiyasiga o‘zgartirishlar tegishincha O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi deputatlari va Senati a’zolari umumiy sonining kamida uchdan ikki qismidan iborat ko‘pchiligi tomonidan qabul qilingan qonun yoki O‘zbekiston Respublikasining referendumi bilan kiritiladi.

 SOTIBOLDIYEV MANSURJON Farg`ona tumanlararo mamuriy sudi Devonxona mudiri
Skip to content