СУД ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШДИ

2020 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш инс-титути такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан апелляция тартибида кўрилган ишларни кассация тартибида, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан биринчи инстанция тартибида кўрилган ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш  белгиланди. Ушбу ўзгартириш суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилаётганлиги сабабли амалга оширилмоқда.

Шунингдек, инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвес-тиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги инвестициявий низолар маъмурий судлар томонидан кўрилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга оммавий-ҳуқуқий муносабатга оид маъмурий иш бўйича апелляция шикоятини бериш ҳуқуқи берилди.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилаётганлиги, шунингдек, апелляция тартибида кўрилмаган ишлар кассация тартибида кўриб чиқмаслиги белгиланаётганлиги сабабли, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтириш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкинлиги белгиланди.

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти ислоҳ этилиши муносабати билан ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

Хулоса ўрнида, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар амалда қўлланилиши натижасида суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мос бўлади.

И. Матмусаев,

Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси.

М. Усмонова,

судья ёрдамчиси.

Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Тадбирда Олий суд, БМТнинг Тараққиёт дастури вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда Фарғона вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари судья ва суд ҳодимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида юридик фанлари доктори, доцент Ж.Н.Нематов, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди Ж.Б.Жўраев ҳамда хорижлик эксперт, юридик фанлари номзоди, Россия Федерацияси Олий суди Илмий-консультатив Кенгаши аъзоси К.В.Давидовлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни судда кўриш билан боғлиқ турли мавзуларда маърузалар қилинди.
Семинар иштирокчилари томонидан амалиётда юз бераётган муаммоли масалалар, хорижий мамлакатларнинг маъмурий судлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни судда кўриш тажрибаси, оммавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ва улардан амалиётда фойдланиш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Фарғона вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов сўзга чиқиб, семинар ташкилотчиларига, шунинг- дек маърузачиларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суратда: ҳудудий тренинг қатнашчилари.

Солижон ҚУРБАНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси.

Мирзашоҳруҳ АҲМЕДОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг бош мутахассиси.

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

2021 йил 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди ва Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатиларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланган.

Мазкур қонунга асосан Конституциянинг 117-моддасига ўзгартириш киритилиб, олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий муддатлари тугайдиган йилда декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилган бўлса, эндиликда октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

Сайлов кодексининг 10-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланган эди.

Янги ўзгартишга мувофиқ, ушбу моддадаги Маҳаллий Кенгашлар вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман-шаҳар Кенгашларига ажратилиб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўйича сайлов участкалари округ сайлов комиссияси томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланди.

Сайлов кодексининг 19-моддасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолари сони кўпайтирилиб, илгари етти-ўн беш нафар бўлса, эндиликда комиссия аъзолари сони ўн бир-йигирма бир нафар бўлади.

Бундан ташқари, кодекснинг 20-моддаси 2-қисм билан тўлдирилиб, туман, шаҳар сайлов комиссиясига бир қатор ҳолатларда округ сайлов комиссиясининг ваколатларини ҳам амалга ошириши белгиланди.

Кодекснинг 21-моддаси тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилиб, унга кўра, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмаслиги белгиланди.

Кодекснинг 25-моддаси 3-қисми янги таҳрирда баён этилиб, унга кўра, участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустаснолиги белгиланди.

Чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш бўйича янги 271-модда киритилди.

Ушбу моддага кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

Шу каби, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиши, чет давлатларда турган фуқаролар ушбу сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкинлиги ва бошқа бир қатор нормалар киритилди.

Кодекснинг 29-моддаси бириинчи қисми “Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади» деган жумла билан тўлдирилди.

Сайловчилар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш якуний муддати 3 кундан 5 кунга узайтирилди.

Кодекснинг 31-моддасига киритилган янги ўзгартишга кўра, сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Кодекснинг 32-моддаси янги иккинчи қисм билан тўлдирилиб, чет давлатлардан туриб сайловда қатнашувчилар учун сайлов участкаларига сайлов бюллетенлари Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланиши ва етказиб берилиши белгилаб қўйилди.

Кодекснинг 33-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, манфаатдор ташкилотларнинг ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига ариза бериш муддати ўн беш кундан ўн кунга қисқартирилди.

Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши кераклиги ҳақида олтинчи қисм билан тўлдирилди.

Кодекснинг 42-моддаси 4-қисм билан тўлдирилиб, агарда номзод сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган тақдирда нашр этилган сайлов бюллетенларидан ушбу номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган сатр ўчирилиши, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида бундай номзодни ёқлаб берилган овозлар участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳақиқий эмас деб топилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, 44-модда 5 ва 6-қисмлар билан тўлдирилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;

сайлов комиссиялари аъзоларининг;

диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришлари таъқиқланди.

Кодекснинг 51-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб,  унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилиши белгиланди.

Кодекс 561-модда билан тўлдирилиб, сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш борасидаги муносабатлар тартибга солинди. Унга кўра, сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади. Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни сурғучлайди ва бу ҳақда далолатнома тузади. Сайлов бюллетенлари солинган қоп сурғучланган ҳолда далолатнома билан бирга сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.

Кодекснинг 86-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, Сенат аъзолари сайлови якунлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш муддати ўн кундан 15 кунга узайтирилди.

Кодекснинг 95-моддаси 3 ва 4-қисмлар билан тўлдирилди.

Унга кўра, округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланиб, баённомага киритилиши, баённома комиссиянинг раиси, ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланиб, тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилгач, баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилиши белгиланди.

Кодекснинг 99-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилиб, сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланиши, сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланиши белгиланди.

Кодекснинг 102-моддасига ўзгартиш киритилиб, Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят бериш муддати ўн кундан 5 кунга қисқартирилди.

Кодекс 1021-модда билан тўлдирилиб, марказий сайлов комиссияси аъзоларига аэропорт, аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегацияларга хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда, унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади.

Ўктамжон ПЎЛАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Нодиржон ХАДЖИМАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Қонун талаблари бажарилмоқдами ёки маъмурий органларида иш юритиш асослари тўғрисида

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли қонуни 2018 йил 8 январь куни қабул қилинган. Қонуннинг 88-моддасида қонунинг кучга кириш муддати расмий эълон қилингандан сўнг ўн икки ой ўтгач деб белгиланган. Қонун 2019 йил 8 январдан кучга кирди.

Қонуннинг 3-моддасида Қонуннинг қўлланиш сохаси кўрсатиб ўтилган “Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади”.

Демак, мазкур қонуннинг қўлланиши махаллий хокимликлар, Кадастр агентлигининг ҳудудий филиаллари, солиқ органлари, божхона органлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ва умуман маъмурий ҳуқуқий фаолият билан шуғулланувчи хар бир идорага тегишли қоидалар жамланган қонун хисобланади.

Бироқ, судлар томонидан кўриб чиқиб хал қилнаётган маъмурий ишлар таҳлили маъмурий органлар томонидан ушбу қонун талабларига амал қилмаслик ва умуман қонун билан ўрнатилган тартиб-тамоиллар талабларини бажармаслик холатлари мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, Қонуннинг 9-моддасига асосан “Маъмурий орган манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини бериши шарт” деб кўрсатилган. Бироқ, маъмурий органлар томонидан қарор қабул қилиниш жараёнида мазкур қарордан манфаатдор бўлган шахсларнинг иштироки таъминланмаяпти, қарор қабул қилиш жараёнида манфаатдор шахсларни жалб қилиш амалиёти умуман мавжуд эмас.

Бундан ташқари, Қонуннинг 16-моддасида “Ишончнинг хиомя қилиниши принципи” мустахкамланган бўлиб, унга мувофиқ, “Виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.

Маъмурий органлар манфаатдор шахсларнинг юзага келган маъмурий амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиши шарт. Юзага келган маъмурий амалиётнинг ўзгартирилиши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши керак”.

Қонуннинг мазкур принципига кўп холларда махаллий хокимлик идоралари вакиллари томонидан муқаддам қабул қилинган хоким қарорларини бекор қилиш жараёнида амал қилинмаяпти. Хоким қарорига ишониб, турли сарф-харажатлар қилган тадбиркорлик субъекти ёки фуқароларнинг манфаатлари қарорларни бекор қилиш жараёнида инобатга олинмаяпти.

Шунингдек, Қонуннинг 18-моддасида “18-моддада “Маъмурий орган маъмурий ишни тўғри хал қилиш учун ахамиятга эга бўлган барча хақиқий холатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тешириши шарт” деган принциплар мустахкамланган.” Лекин бу принциплар хам амалиётда қўлланилмаяпти.

Жумладан, Фарғона шахар хокимлиги томонидан “АБ” МЧЖга нисбатан Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими киритилган маълумотнома юзасидан огохлантириш хати 2019 йилнинг 25 июль куни берилганлиги инобатга олинмасдан, 2019 йил 31 июль куни 850-сонли қарор чиқарилган. Бу ерда хокимлик томонидан Ер кодекси 38-моддаси талабига кўра 1 ой ичида тегишли қарор қабул қилиниши белгиланган бўлса хам, орадан 6 кун ўтиб “АБ” МЧЖдан ер майдонини олиб қўйиш тўғрисида 850-сонли қарор қабул қилинган. Бундай холатда, хокимлик томонидан манфаатдор шахсларнинг ишда иштироки таъминланмасдан, иш холатлари тўлиқ ўрганилмасдан қарор қабул қилинган. Шу сабабли, Фарғона шахар хокимининг мазкур қарори суд томонидан хақиқий эмас деб топилган.

Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ “Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий иш маъмурий орган мажлисида (бундан буён матнда мажлис деб юритилади) кўриб чиқилиши лозим.

Маъмурий иш маъмурий органнинг ташаббуси билан ёки манфаатдор шахснинг илтимосномаси бўйича ҳам мажлисда кўриб чиқилиши мумкин.” деб кўрсатилган. Бироқ, суд амалиётида маъмурий органлар томонидан маъмурий хужатларни қабул қилишда, белгиланган тартибда мажлис ўтказилганлик ва баённома расмийлаштирганлик холатлари мавжуд эмас. Бундай тартибда қабул қилинган меъёрий хужжатлар қонун талабларига зид равишда қабул қилинган деб хисобланади.

Бундан ташқари, қонунинг 54-моддасига мувофиқ, “Маъмурий ҳужжатнинг асослантирувчи қисмида қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг барча ҳақиқий ва юридик асослари келтирилиши керак.

Маъмурий ҳужжатни асослантириш чоғида маъмурий орган текширилмаган ёки маъмурий иш юритиш жараёнида маъмурий ишга қўшиб қўйилмаган ёхуд маъмурий иш юритиш иштирокчиларига танишиш имконияти берилмаган далилларга таянишга ҳақли эмас. Агар маъмурий ҳужжатни қабул қилишда маъмурий органга маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) берилган бўлса, маъмурий ҳужжатнинг асослантирувчи қисмида у ёки бу маъмурий ихтиёрийликка (дискрецион ваколатга) ёхуд ундан воз кечишга сабаб бўлган барча баҳолар, важлар ва мулоҳазалар баён этилади. Бунда маъмурий орган ўзи қабул қилган маъмурий ҳужжатнинг маъмурий тартиб-таомиллар принципларига мувофиқлигини асослаб бериши керак”.

Бироқ, судларда кўриб чиқилаётган маъмурий хужжатларнинг асосий қисми мазкур модда талаблаига жавоб бермайди. Яъни, қарорлар асослантирилмаган тарзда, фақатгина кириш ва хулоса қисмларидан иборат холатда расмийлаштирилмоқда. Қарорларда маъмурий хужжатнинг қабул қилинишига асос бўлган далиллар умуман ёритилмаяпти.

Масалан, маъмурий органнинг 2020 йил 11 мартдаги №62/01-49-сонли қарорида “Фуқаро М.Шнинг қилган мурожаатини кўриб чиқиб, фуқарога шахарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилган ва ўзининг фойдаланувида бўлган ер майдонининг
700 кв.метр қисмида фақат бир дона турар-жой биноси қурилиши, қолган умумий фойдаланишдаги ер майдонига футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ва гимнастика билан шуғулланиш учун замонавий спорт майдончалари, шунингдек, кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончаси қурилиши мақсадга мувофиқ деб топилган” деб кўрсатилган бўлса хам, орган томонидан М.Шга ер майдони ажратиш тўғрисидаги Қўқон шахар хокимининг 2011 йил 7 июлдаги 743-сонли қарори бекор қилинганлиги ва хозирда мазкур ер майдони М.Шга тегишли эмаслигига эътибор қаратилмаган. Натижада, маъмурий орган қарори суд томонидан хақиқий эмас деб топилган.

Шунингдек, Қонунинг 60-моддасига мувофиқ, “Маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс фойдасига бекор қилиш мажлис ўтказмасдан амалга оширилиши мумкин.

Маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс манфаатларига зид равишда бекор қилиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уни мажлисда қайта кўриб чиқиш орқали амалга оширилади.

Агар маъмурий ҳужжатни бекор қилиш бир манфаатдор шахс фойдасига, аммо бошқа манфаатдор шахснинг манфаатларига зид равишда амалга оширилаётган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади” деб кўрсатилган. Бироқ, махаллий хокимликлар томонидан, кўп холларда, ер майдонини давлат заҳирасига олиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишда манфаатдор шахслар иштирокида мажлис ўтказилмаяпти. Қарорнинг бекор қилинганлик холатидан манфаатдор шахслар хабардор эмас.

Қонуннинг 19-моддаси 2-қисмида белгиланган қоидага мувофиқ “Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади”.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг маъмурий органлар томонидан амалиётда қўлланилмаётганлиги холати, келгусида кўплаб маъмурий хужжатларнинг суд тартибида хақиқий эмас деб топилишига асос бўлади.

Э.Ортиқов, Б.Юлдашев, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьялари.

Сайловлар – демократия кўзгуси ва келажак пойдевори

Сайловлар давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятини қонунлаштирадиган ҳамда ушбу институтларнинг ҳам шаклланиши, ҳам фаолияти адолатли эканлигига ишонч уйғотадиган сиёсий-ҳуқуқий жараёнлардан бири ҳисобланиб, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга, шу билан бир қаторда, бўлажак сайловларда муносиб номзодларни танлаб олиш учун ҳам имконият яратади. Сайловлар ҳақидаги билимларимизни чуқурлаштириш, бу билимларни тарғиб қилиш ҳамда уларни ҳар бир Ўзбекистон фуқароси онгига етказиш ҳозирги куннинг долзарб масаласидир.

2019 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонун имзоланди ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси яхлит бир қонун шаклига келтирилмаган сайлов қонунчилигини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этди. Ушбу кодекс 18 та боб ва 103 моддадан иборат бўлиб, ушбу кодекс илк бор халқаро экспертизадан ўтказилганлиги ва халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, Бутун жаҳон сайлов органлари ассоциацияси томонидан берилган тавсиялар ҳам инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилганлиги билан ҳам ажралиб туради.

Мазкур кодекс қабул қилиниши муносабати билан сайлов қонунчилиги билан боғлиқ бўлган бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисидаги, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги, Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги ва бир қанча қонунлар ҳамда қарорлар бекор қилинди, сайлов қонунчилигини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар яхлит ягона кодекс ҳолатига келтирилди.

Ушбу кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Лекин, мазкур кодекс фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар айнан мазкур Сайлов кодекси асосида ўтказилди.

Сайлов кодексининг қабул қилиниши ўз навбатида судлар томонидан сайлов ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни тўғри ва қонуний ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари, қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар судловига тааллуқли эканлиги белгиланган.

Ўтказиладиган сайловларни шаффофлиги ва тенг ҳуқуқ асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш, шу жумладан, ахборот тармоқларига, шунингдек, интернет тармоғига жойлаштириш тақиқланади. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи ҳал қилинади.

Демократик жараёнлар ичида энг муҳими ҳисобланган сайловларни фақат қонун доирасида амалга оширилишини таъминлаш ва унда фаол иштирок этиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, сайловларни жаҳон ҳамжамияти тан олган ҳуқуқ нормалари ва албатта, қонунчилигимизга асосан ўтказа олишимиз мамлакатимизни узоқ йиллар давомида барқарор сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий аҳволини белгилаб беришига шубҳа йўқ.

Конституция ва қонунлар билан мустаҳкамланган фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи давлат ва фуқаролик жамияти ривожида асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органларини демократик сайловлар орқали шакллантириш бўйича умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўлиқ мос келадиган миллий сайлов қонунчилиги яратилмоқда. Қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган сайловларнинг даврийлиги ва мажбурийлиги, адолатлилиги ва эркинлиги принциплари, уларнинг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинлик­ларини суд орқали ҳимоя қилишни таъминлаш, сайловларни жамоат­чилик ва халқаро кузатувчилар иштирокида ўтказиш механизмлари Ўзбекистон сайлов тизими демократияга асосланганлигининг ўзига хос сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Сайлов қонунчилиги энг асо­сий конституциявий принцип бўлган халқ ҳокимияти принципининг амалда татбиқ этилишини таъминлайди.

Ушбу кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари  депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкинлиги, шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши кераклиги, шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.

Сайлов кодексининг қабул қилиниши маъмурий судлар томонидан сайлов ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган низоларни қонуний ва адолатли ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда. Сўнги вақтларда сайлов ҳуқуқига оид ишларнинг ортиб бораётганлигини статистик маълумотлардан ҳам кўриш мумкин. Жумладан, ҳар бир фуқарога унинг сайлов ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имкониятлари кафолатланади.

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига асосан,  бериладиган аризада иккита талаб, яъни сайловни ўтмаган деб топиш ва сайловни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан шикоят қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Суд, сайловни ўтмаган деб топиш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг иштирокини текширади ва белгиланган миқдордаги иштирокчилар иштирок этмаган бўлса, сайловни ўтмаган деб топади.

Шунингдек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб ҳисобланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Шунингдек, 2021 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Президент сайловлари санасини ўзгартириш ва бошқа қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун қабул қилинди, ўзгаришлардан бири сайлов санасини декабрдан октябрга кўчиришни назарда тутади. Жумладан, 2021 йилги Президентлик сайловлари декабрь ойида эмас, балки октябрь ойининг учинчи якшанбасида ўтказилади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловлар бўйича миссиясининг республикада сайлов тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялари инобатга олинган ҳолда, 2021 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун билан киритилган асосий ўзгаришлар қуйидагилар иборат.

— юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатларидан қуйи турувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бериладиган шикоятларни кўриб чиқишни чиқариш;

— сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи кўрсатилиши ҳақидаги нормани чиқариш;

— сиёсий партия ёки номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишда фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация картаси орқали шахсини тасдиқлаши мумкинлиги;

— сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда учрашувнинг вақти ва жойи тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда мазкур тадбирларни ўтказишда рухсатномаси талаб этилмаслиги;

— Сайлов кодексининг 102-моддасига кўра, номзод  кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкинлиги каби ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур Қонун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг қонуний кучга кирди.

Дониёрхўжа МАХАМАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси.

Улуғбек АҲМЕДОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Президент халқ қабулхонаси: қонунийлик ва адолат

Президент Халқ қабулхоналари томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда Қашқадарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг аппеляция тартибидаги очиқ суд мажлисида ноҳақ айбланиб, жарима жазоси тайинланган 2 нафар шахсга доир иш ҳам кўриб чиқилди.

Ғузор туманида яшовчи Дилфуза Мейланованинг 8 йиллик муаммоси ечим топди. 2012 йилда уй шароитида туғилган фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ололмаётган аёлнинг муаммоси адлия органлари томонидан ўрганилиб, фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Оммавий қабуллар давомида 50 дан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилди, 30 га яқин мурожаатчига имтиёзли кредит, 25 нафарига даволаниш учун ордер ажратилди. Эҳтиёжи бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия буюмлари топширилди.

Умумлаштириб айтганда, Қашқадарё воҳаси бўйлаб кечган жонли мулоқотлар асносида 1 минг 655 киши кўтарган 1 минг 678 та масала ўрганилиб, уларнинг 572 таси жойида ҳал этилди. 524 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қўшимча вақт ва ўрганиш талаб қиладиган 582 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Улар 2015 йилда тазйиқлар остида берилган гувоҳликлар, асоссиз кўрсатмалар бўйича Сурхондарё вилоят судининг ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилган. Яъни, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда, пора олиш ва беришда воситачиликни амалга оширганликда айбланиб судланган.  

Уларнинг мурожаатлари асосида олиб борилган қўшимча текширувлар, суд жараёнлари натижасида айбсизлиги ўз исботини топди ва реабилитация қилиш йўли билан оқланди.

Миришкор тумани «Айзабод» маҳалласида истиқомат қилувчи Юлдуз Нормуродова ҳам катта умидлар билан оммавий қабулга келди. Маълум бўлишича, унинг тўнғич ўғли 21 ёшида 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. Айни пайтгача жазо муддатининг 6 йилини ўтаган фарзандига енгиллик беришни сўраб, Олий судга мурожаат қилди. Унинг аризаси Олий судда кассация тартибида кўриб чиқилиши аёлга умид бахш этди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида юзага келган низоли ишларни кўришда имкон қадар тарафларни келиштиришга эътибор қаратилмоқда. Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар Шўртан газ-кимё мажмуаси қошидаги Қурилиш-монтаж-таъмирлаш бошқармаси унитар корхонаси манфаатини кўзлаб жавобгар “RAVON STRОY CITY” масъулияти чекланган жамиятидан 2 миллиард 878 миллион сўмдан зиёд маблағни ундириш юзасидан суд ташаббуси бўйича томонлар ўртасида низо бартараф этилиб, келишув битими тузилишига эришилди.

Хитойлик инвестор томонидан киритилган даъво аризаси эса қаноатлантирилиб, инвестор иштирокидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фойдасига 13 миллиард 174 миллион сўмдан зиёд маблағни ундириш тўғрисида иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, инвесторнинг ҳуқуқлари тикланди.

Қарши шаҳрилик Дилафрўз Хўжамуродова уйи йўқлиги сабабли 12 йилдан буён оилавий ётоқхонада яшайди. 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи вафот этиб, оила ташвиши, фарзандлар тарбияси ёлғиз ўзининг зиммасига тушган аёл оммавий қабулга яшаб турган турар-жойини ўз номига расмийлаштириб беришда ёрдам сўради. Дилафрўз Хўжамуродова ҳамда оилавий ётоқхонада яшаб келаётган яна 2 нафар аёлнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Оммавий қабуллар жараёнида Олий судга 886 та мурожаат тушган бўлса, уларнинг 278 таси жойида ҳал этилди, 280 га яқинига асослантирилган тушунтиришлар берилди. Ижро учун назоратга олинган 239 та мурожаатдан 134 таси бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди. 18 та фуқаронинг аризаси вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриш учун қабул қилинди. 14 та мурожаат бўйича даъво аризаси биринчи инстанция судининг иш юритувига қабул қилиниб, назоратга олинди. 141 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 29 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.

Оммавий қабулларда Бош прокуратурага 360 нафар фуқаро турли масалаларда мурожаат қилган бўлса, шундан 62 та масала жойида ҳал қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисми тергов ва суриштирув, суд қарорлари ижроси, ижтимоий-иқтисодий, уй-жой, моддий ёрдам, коммунал соҳа юзасидан бўлди. Иш масаласида мурожаат қилган 21 нафар фуқаронинг 4 нафари ўзига маъқул бўлган корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган бўлса, 17 нафари касбга ўқитишга йўналтирилди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул жараёнларида 155 нафар фуқаро билан мулоқотлар ўтказилиб, улар томонидан билдирилган 49 та масала жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 101 та мурожаат кўриб чиқилиши назоратга олинди.

«Кўҳна воҳа томорқа хизмати» МЧЖ раҳбари Обиджон Худойбердиев эса божхона хизмати масъулларига хориждан олиб келинган мандарин маҳсулотини ўз омборига божхона таъминлов суммасисиз туширишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Маҳсулотни сифатли сақлаш учун жамиятга қарашли омборда шароит мавжудлиги ҳисобга олиниб, мурожаат қаноатлантирилди.

Ғузор туманида яшовчи Дилфуза Мейланованинг 8 йиллик муаммоси ечим топди. 2012 йилда уй шароитида туғилган фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ололмаётган аёлнинг муаммоси адлия органлари томонидан ўрганилиб, фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Оммавий қабуллар давомида 50 дан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилди, 30 га яқин мурожаатчига имтиёзли кредит, 25 нафарига даволаниш учун ордер ажратилди. Эҳтиёжи бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия буюмлари топширилди.

Умумлаштириб айтганда, Қашқадарё воҳаси бўйлаб кечган жонли мулоқотлар асносида 1 минг 655 киши кўтарган 1 минг 678 та масала ўрганилиб, уларнинг 572 таси жойида ҳал этилди. 524 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қўшимча вақт ва ўрганиш талаб қиладиган 582 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

«Сўх воқеалари» бўйича барча судланувчиларнинг охирги сўзи эшитилди

Фарғонада ўтган йилнинг май ойида Сўх туманида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан айбланган 22 нафар шахс устидан давом этаётган суд жараёнида бугун барча судланувчиларнинг охирги сўзи эшитилди.

Дастлабки тергов органи томонидан ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) каби жиноятларни содир этганликда айб эълон қилиниб, 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафарига уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Улардан бир нафари вояга етмаган шахсдир.

2020 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Сўх тумани Чашма қишлоғининг Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қадамжой тумани Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи бўйида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо оқибатида оммавий тартибсизликлар рўй берган.

Ушбу низони бартараф этиш мақсадида Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб борган маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тартиббузарлар томонидан фаол қаршилик кўрсатилиб, уларга турли даражада шикастлар етказилган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён мазкур жиноят ишини кўриш ишлари давом этаётган бўлиб, суд муҳокамаси якунланмоқда.

Фарғона вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабарига кўра, “Сўх воқеалари”га оид жиноят иши бўйича суд муҳокамаси очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилиб, ишни кўришда 22 нафар судланувчи, 36 нафар жабрланувчи ва 21 нафар гувоҳлар сўроқ қилинди.

Фарғонада 1 минг 78 нафар муқаддам судланган шахс яна жиноятга қўл урган

Фарғонада судлар томонидан ўтган йилда 6 нафар фуқарога нисбатан тергов органи томонидан қўйилган ноҳақ айбловлар бекор қилиниб, уларнинг барчасига биринчи инстанция судлари оқлов ҳукмларини чиқарган.

Шунингдек, ушбу даврда 719 нафар шахсга нисбатан 470 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб (модда тўлиқ айбловдан чиқарилган, модда қисми ёки банди чиқарилган ёки бошқа моддага малакаланиб ҳукм чиқарилган) ҳукм ўқилди.

Бу маълумотни Фарғона вилояти суди раиси Шуҳрат Камолов халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясидаги вилоятда судлар томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда кўриладиган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотида айтиб ўтди.

 Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида вилоят судлари томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, ўтган йил давомида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ва туман (шаҳар) судлари томонидан жами 5 минг 282 нафар шахсга нисбатан  4 минг 310 та жиноят иши тамомланган.

Таҳлиллар судда кўрилган мазкур шахсларнинг 1 минг 78 нафари ёки 20,4 фоизи муқаддам судланган шахслар экани, шунингдек, жиноятлар асосан ичкиликбозлик, ишсизлик, оилавий ва қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликлар оқибатида келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2020 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра, А.Кожанова Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 97-моддасининг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан Жиноят Кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини олган.

Мазкур жиноят иши бўйича судланувчининг шахсига оид маълумотлар ўрганилганида А.Кожанова муқаддам бир неча бор судланганлиги, жиноят содир қилинган вақтда вақтинча ишсиз бўлгани, никоҳи суд томонидан бекор қилинган бўлиб, 3 нафар фарзанди борлиги, Фарғона шаҳри, Юксалиш кўчаси, 84-уй, 5-хонадонда доимий рўйхатда турсада, жиноят содир этилган вақтда Фарғона шаҳри, А.Яссавий кўчаси, 40/Б-кўп қаватли уй балкони остида яшаб келгани маълум бўлди.

Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар идоралари ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида жойларда аҳоли ўртасида, хусусан, муқаддам судланганлар билан профилактик тадбирлар етарли даражада олиб борилмаётганлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур фуқаронинг муаммоларига етарлича эътибор қаратилмаганлигидан, уни иш ва яшаш жойи билан таъминлаш чоралари кўрилмаганлигидан далолат беради.  

Skip to content