Ерга оид хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 
2021 йил 6 ноябрь куни инаугурация маросимида сўзланган нутқда “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”нинг йўналишлари бўйича тўхталиб, ҳусусий мулк ҳуқуқи устиворлиги қонунларимизда асосий тамойил сифатида белгиланиши, давлат идораси маълумотига ишониб, мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган илк даврлардан бошлаб мамлакатда хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳуқуқий кафолатланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” деган қоида бежиз киритилмаган.

Мустақиллик йилларида хусусий мулк ҳуқуқини химоя қилиш борасида давлат томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Мулкдорлар ҳуқуқларини химоя қилишнинг ҳуқуқий базаси ва механизми яратилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ерга оид муносабатларда хусусий мулк институтининг жорий этилиши фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонларига хусусий мулк ҳуқуқи асосида эга бўлиш имкониятини яратди. Бу қоида шунианглатадики, эндиликда хусусий мулк ҳуқуқини таъминлаш юзасидан қабул қилинган ҳар қандай норматив ҳужжатлар хусусийлаштирилган ер майдонларига нисбатан хам татбиқ этилади.

Ерга ҳусусий мулк мақомини бериш борасидаги қонунчилик асосларини яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги 
ПФ-6243-сонли “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Жумладан, Фармоннинг 6-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кириш вазифаси юклатилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 сентябрда қабул қилинди, Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 
15 ноябрь куни имзоланиб, расмий эълон қилинган кундан кучга кирди.    

Қонуннинг 10-моддасига асосан,хусусийлаштириш объектлари сифатида юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари, бўш турган ер участкалари кўрсатиб ўтилди.

Қонуннинг мазкур нормасига асосан фуқаролар ўзарига якка  тартибда уй-жой қуриш, ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, фуқаролар бўш турган ер участкаларини хам электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиб олишлари мумкин.

Энг муҳим жиҳат шундаки, Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ “Хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва фуқаролик муомаласи объектларидир.

Хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи унга бўлган ҳуқуқ Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни электрон тарзда киритиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юзага келади. 

Хусусийлаштирилган ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва қонунга мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади” деб белгиланди.

Қонуннинг 31-моддасида эса “Хусусийлаштирилган ер участкаларининг мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусийлаштирилган ер участкасига юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда, ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шу жумладан ундан гаров предмети сифатида фойдаланиш, юридик шахснинг устав капиталига (устав фондига) ҳисса сифатида киритиш, ижарага бериш;

хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусийлаштирилган ер участкасида мустақил равишда хўжалик юритиш;

уй-жой, ишлаб чиқариш, маданий-маиший иморатлар ва иншоотларни ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни қуриш, уларни қайта қуриш ва бузишни амалга ошириш” деб кўрсатилган.

Таъкидлаш керакки, айни қонун амалга киритилгунга қадар мавжуд бўлган тартибга мувофиқ, ер давлат мулки ҳисобланган. Бу эса, айрим ҳолларда давлат мулки ҳисобланган ер майдонларини олиб қўйишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонида жойлашган бино-иншоотларга доир мулк ҳуқуқининг бузилишига олиб келган.

Эндиликда Қонун талабига кўра,хусусийлаштирилган ер участкалари мулкдорлардан олиб қўйилиши мумкин эмас, фақатгина қонунда белгиланган тартиб ва шартлар асосида сотиб олиниши мумкин.

Ер қонунчилигига киритилган мазкур ўзгаришлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг ерга оид ҳуқуқларини самарали химоя қилиш, ерни хусусий мулк сифатида эътироф этиш ва ерга нисбатан мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлашдан иборатдир.   

Фарғона туманлараро маъмурий судинингсудьяси Б.Юлдашев

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш.

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 46-моддаси биринчи қисмининг      3-кичик банди мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларига — фермер хўжаликларини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар берилиши, мазкур Кодекснинг 461-моддасида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари:

1) деҳқон хўжалигини юритиш учун — 0,06 гектардан 1 гектаргача;

2) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга:

– сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

– боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга – камида 3 гектар;

– пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга – камида
30 гектар;

– ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашганларга – камида
10 гектар ўлчамларида ажратилиши қайд қилинган.

Шунингдек, Ер кодекси 84-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан ҳамда томорқа ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши устидан жамоатчилик назоратини ҳамда уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторингни амалга ошириши ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари бўлган фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар беришга ҳақли эканлиги ҳам белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари бериш тартиби келтирилган бўлиб, Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши белгиланган.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланади.

Захира ерлардан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари ўтказилган танлов якунларига кўра ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ва қишлоқ аҳоли пунктида тураржойи бўлган шахсларнинг томорқа ер участкаси сақланиб қолади.

Фермер хўжалигининг ер участкаси чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилаш ҳамда ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ фермер хўжалигига ер участкасини ижарага бериш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ер тузиш хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек мазкур масала Ер кодексида ҳам ўз аксини топган бўлиб, Кодекснинг 53-моддасида фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш тартиби кўрсатилган ва унга мувофиқ фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

Фермер хўжалигини юритиш учун:

– захирадаги ерлардан ер участкалари;

– юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;

Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.

Фермер хўжаликларига ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасининг ўлчами ер участкасини берадиган орган томонидан ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий шароитларни, шунингдек фермер хўжалигида ишловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ер участкаларини қўшимча ижарага олиши мумкин.

Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли.

Шу билан бирга юқоридаги масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомда ҳам ўз аксини топган бўлиб, унга мувофиқ ер участкалари фермер хўжаликларига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Туман ҳокими юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотига қопланиши лозим бўлган харажатлар қиймати, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи.

Туман ҳокимлиги ушбу маълумотларнинг тўлиқ ва ўз муддатида эълон қилиниши учун масъул ҳисобланади.

Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак.

Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда танлов эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Танловда берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари фермер хўжалигининг устав фондини шакллантиришда унга мажбурий тартибда киритилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

Туман ҳокими аризаларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига юборилади, Комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси ва бошқа шахслар киритилади.

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига юборилади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига юборади. Бунда туман ҳокимининг қарорига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси, ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори илова қилинади.

Вилоят ҳокими бошчилик қиладиган вилоят комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш (ёки тасдиқлашни рад этиш) ҳақида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисидаги қарор танловни ўтказиш шартлари бузилган тақдирда ва ер участкасини ижарага бериш тартибининг қўпол равишда бузилишлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.

Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкалари махсус тузилган комиссия томонидан ўтказилган танлов якунлари асосида туман ҳокимининг қарори билан берилади.

Туман ҳокимининг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорларга ажратиш тўғрисидаги қарори ер участкасида сарфланган харажатлар қиймати тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банкдаги ҳисобварағида кўрингандан ёки қишлоқ хўжалиги ташкилотига бошқа шаклда тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг қабул қилинади.

Семинар машғулотининг иккинчи мавзуси Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби бўлиб, мазкур масала Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда ўз аксини топган.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига мувофиқ фермер хўжалигини юритиш учун қуйидаги ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади:

а) захирадаги ерлардан ер участкалари;

б) юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;

Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини бериш бўйича танлов ўтказишда танлов ўтказишга тайёргарлик қилиш ва уни эълон қилиш, танловда иштирок этиш шартлари, танловни ўтказиш тартиби ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномасини ва танлов Ғолибининг мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш масалалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.

Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида туман ҳокими қарор қабул қилади.

Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи кўрсатилиши лозим.

Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак. Агар танловда иштирок этишга ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси томонидан ариза берилган бўлса, у мазкур танловда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу тўғрисида ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.

Танловда иштирок этиш ҳуқуқига ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга.

Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.

Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер ажратишга доир икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг кўрсатилган ер участкалари бўйича бошқа лойиҳалар юзасидан ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.

Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади. Агар комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга комиссияга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.

Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур баённома барча ҳужжатлар, шу жумладан, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига тақдим этилади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради.

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:

биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;

иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади.

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.

Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида талабгорларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

мутахассислиги;

маълумоти;

қишлоқ хўжалигидаги иш стажи;

мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари;

мавжуд яроқли техникаси;

сўнгги йилларда шартномавий мажбуриятларнинг қай даражада бажарилиши.

Талабгорларнинг имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда баҳоланади:

а) талабгорнинг мутахассислиги ва маълумоти маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Хорижий давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлари таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан сўнг берилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган бўлиши лозим;

Талабгорнинг мутахассислигини баҳолашда талабгорнинг маълумоти (олий ёки ўрта махсус)дан қатъий назар, фақатгина мутахассислик инобатга олинади. Мутахассислик учун энг юқори балл фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга бўлган талабгорларга берилади. Бунда, фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассислик деганда фермерлик фаолиятини юритишга доир махсус мутахассисликка эга шахслар, шу жумладан айнан шу соҳада касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёки шу соҳада бакалавр (магистр) даражасини олган ёхуд бошқа илмий даражага эга бўлган шахслар ҳисобланади.

Бир неча мутахассислик бўйича маълумот тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган талабгорларнинг фақатгина битта энг юқори балли мутахассислиги инобатга олинади.

б) талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат шу соҳада ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бунда комиссияга меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

в) талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Айрим ҳолларда талабгор танловга пул маблағлари ўрнига ўз
мол-мулкини таклиф этиши мумкин. Бунда мол-мулк талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар таклиф этилаётган мол-мулк талабгорга биргаликдаги мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, бу ҳолда тегишли оила аъзосининг (ота-она, эр-хотин ва фарзандлар) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши лозим.

Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Танловга таклиф этилган мол-мулклар қиймати қуйидаги шартлар асосида инобатга олинади:

1) мол-мулк баҳоланган ва уларга бўлган (чорва молларидан ташқари) мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Чорва молларининг талабгорга тегишлилиги қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан берилган, фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланиб, муҳри билан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади. Уларнинг нархи чорва бозори маъмурияти томонидан берилган комиссияга маълумотнома асосида аниқланади;

2) талабгор танловга юқори ликвидли мол-мулкни (чорва моллари, товар-моддий бойликлар ёки бошқа тез сотиладиган мол-мулклар) тақдим этиши лозим;

3) танловга талабгорнинг шахсий уй-жойи, уй буюмлари ва шу кабиларни, шунингдек суд қарорига кўра ёки бошқа асосларга кўра хатланган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди;

4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно;

5) мол-мулк қийматини аниқлашда танловда қатнашиш учун таклиф этаётган техника воситалари қиймати ҳисобга олинмайди.

Иккита лойиҳага ариза берган талабгорнинг бир лойиҳа бўйича танловда инобатга олинган пул маблағлари (мол-мулки) иккинчи лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бундай талабгор ўз пул маблағлари (мол-мулки)ни лойиҳалар ўртасида ўз хоҳишига кўра тақсимлаши мумкин.

г) талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган техника воситалари уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб
1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлганидан ортиқ таклиф этилган техника воситаларига балл берилмайди. Ер майдони ўлчамига зарур бўлган техника воситаларининг турлари ва сони уларнинг имкониятлари (қуввати)ни ҳисоблаш йўли билан комиссия хулосаси асосида белгиланади.

Комиссияга техника воситалари техник паспортлари тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.

Иккита лойиҳага ариза берган талабгорларнинг бир лойиҳага танловда инобатга олинган техника воситалари бошқа лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бироқ, агар талабгор таклиф этаётган техника воситасининг имкониятлари (қуввати) бир лойиҳадаги ер майдонига нисбатан юқорироқ бўлса, бундай техника воситаси бошқа лойиҳага танловда ҳам инобатга олиниши мумкин.

Танловда иштирок этаётган фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи ушбу фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган техник воситаларини танловга таклиф этиши мумкин. Бу ҳолда, техника воситаларининг имкониятлари фермер хўжалигининг мавжуд ер майдонини ҳам инобатга олган ҳолда баҳоланади.

Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:

1) техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;

2) балл лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлган техника воситасининг ҳар бир турига (тегишли турдаги техника воситасининг сонидан қатъий назар) берилади.

3) таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим.

Талабгор томонидан танловга таклиф этилган пул маблағлари (таклиф этилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари), таклиф этилган техника воситалари танловда ютган тақдирда бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритилади.

Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш жараёнида бевосита фойдаланилиши мумкин бўлган мол-мулклар бўйича сотиш мажбуриятини олиш талаб этилмайди, бундай мол-мулкларни бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиш кифоя.

Таклиф этилган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбурияти талабгорнинг аризасида кўрсатилади.

Фермер хўжалиги устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирилмаганлиги, шу жумладан, танловда таклиф қилинган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларининг устав фондига киритилмаганлиги натижасида шакллантирилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.

4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган техника воситаларини таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно.

д) агар талабгор фермер хўжалиги бошлиғи ёки оилавий пудратчи бўлса, у томонидан иш фаолиятининг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими (оилавий пудратчи бўйича эса — туман қишлоқ хўжалиги бўлими) томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Агар талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) бўлса, унда хўжаликнинг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

е) талабгор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хатга эга бўлса, 10 балл билан баҳоланади.

Бунда энг юқори балл, барча турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномаларни йиллар бўйича бажарилишига қараб мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда берилади.

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг иккинчи босқичида комиссия томонидан талабгорлар таклифларининг иқтисодий асосланганлиги баҳоланади.

Таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги талабгорнинг аризаси ва бизнес-режасини, зарур ҳолларда эса, тавсиянома хатларини таҳлил этиш асосида 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Таклифларнинг иқтисодий асосланганлигини баҳолашда ариза ва бизнес-режада назарда тутилган мақсадларга эришиш қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, шунингдек талабгорнинг ер майдонидан кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлмаган ҳосилдорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасига риоя этган ҳолда 10 йил муддат мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя этган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, кредиторлик қарзларини белгиланган муддатларда тўлаш каби мажбуриятларининг тўлиқлиги ва уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Бунинг учун танлов эълон қилинган кундан бошлаб 21 кундан кейин, лекин
25 кундан кечиктирмай, комиссия аъзоларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

Йиғилишда талабгорнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг
2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.

Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг баллари танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасига қўйилади. Ушбу варақа танлов ўтказилган куниёқ мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиб, комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш босқичларида энг юқори рейтинг баллари тўплаган талабгорлар комиссия қарорига кўра танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.

Бунда олган бали энг юқори балл олган талабгордан 10 баллгача ёки 10 баллга фарқ қилган талабгорлар энг юқори балл олган талабгорлар ҳисобланади ва танловда иштирок этиш учун тавсия этилади.

Қолган талабгорлар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмайди ва бундай талабгорларга танловдан олинганлиги тўғрисида ёзма равишда рад жавоби берилади.

Бир лойиҳага талабгорларнинг сони учтадан кам бўлса, олган баллари миқдоридан қатъий назар, уларнинг ҳаммаси танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.

Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ҳамда кейинги кундан кечиктирмай танловда иштирок этишга тавсия этилган талабгорлар рўйхати эълон қилинади.

Комиссия томонидан танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор билан биргаликда танловни ўтказиш шартлари ҳам эълон қилинади.

Танловни ўтказиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, қонунчилик ҳужжатларига асосан талабгорлар деб эътироф этилмаган, танловда иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.

Танловда иштирок этиш учун ёлғон маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам танловда иштирок этишга қўйилмайди.

Комиссия танловда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни танлов ўтказиладиган бинода манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминлайдиган тарзда ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танловда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчини танлашда талабгор сифатида эътироф этилган, бироқ тўплаган балларига асосан тегишли лойиҳага танловда иштирок этиш учун қўйилмаган талабгорлар тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда бошқа лойиҳалар (ариза тушмаган ёки аризалар сони кам бўлган лойиҳалар) бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасини илова қилиши кифоя.

Танловда иштирок этиш учун танлаб олинган қатнашувчи ўз аризасини бир лойиҳадан олиб, ушбу лойиҳа бўйича танловда иштирок этмасдан, аввал тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда шу хўжаликдаги бошқа лойиҳадаги ер майдонига бериш ҳуқуқига эга. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги комиссия қарорини илова қилиши кифоя.

Бу ҳолда, талабгорнинг тўплаган бали у ариза берган бошқа лойиҳага танловда иштирок этиш учун танлаб олинган талабгорлар тўплаган баллдан кам бўлмаслиги лозим.

Танлов уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин ўтказилади ва унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

Танлов энг кўп ариза тушган лойиҳалар бўйича бошланиб, аризаларнинг сони камайишига қараб навбатма-навбат ўтказилиши керак.

Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабгорнинг қобилияти, тегишли билими, ишбилармонлиги ва савияси, фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида 10 балли шкала билан баҳоланади. Танлов варақаси ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар бир комиссия аъзоси томонидан шахсан тўлдириб имзоланади ва комиссия раисига топширилади.

Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.

Танловда қатнашиш учун танлаш босқичида тўпланган балл ва танловда олинган ўртача балл йиғиндиси талабгорнинг якуний бали ҳисобланади.

Талабгорнинг якуний балининг намунавий ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган.

Энг кўп якуний балл тўплаган талабгор танлов ғолиби деб топилади ва танлов ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай эълон қилинади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.

Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг
7-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.

Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия якуний баённомаси қўшимча равишда ушбу корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.

Улуғбек Ахмедов,

Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси

Маъмурий суд нега тақдимнома киритади?

Бирор бир жиноят ёки қонунбузилиши ўз-ўзидан содир бўлмайди. Уни келтириб чиқарувчи омиллар бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ваколатли органлар томонидан чиқарилаётган тақдимномалар аслида огоҳлик сабоғи бўлиши керак. Аммо айрим ташкилотлар, мутасадди раҳбарларнинг бу борада бефарқлилиги кузатилмоқда. Шуни эътиборга олиш керакки, тақдимнома жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан киритилади.

Хўш, бугунги кунда судлар томонидан қандай тақдимномалар чиқарилмоқда ва унга масъулларнинг муносабати қай даражада? 
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Фарғона вилояти маъмурий судлари томонидан кўриб чиқилган ишлар бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан корхона, ташкилот, идораларга нисбатан 3 та тақдимнома, 298 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Хусусан, Ўзбекистон тумани ҳокими томонидан ерни захирага олиш, ажратиш ҳамда ижарага беришда жуда кўплаб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани ҳолати аниқланганлиги сабабли ҳуқуқий баҳо бериш ва муҳокама қилиш учун вилоят маъмурий суди томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдимнома  киритилган. Мазкур тақдимнома Кенгаш сессиясида кўриб чиқилиб, унга кўра, ер муносабатларини тартибга солиш, ерга оид қонунларни қўллашда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинган.    
Шунингдек, Олтиариқ тумани ҳокимлигининг қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши бошқа туман (шаҳар) ҳокимликларига нисбатан юқори салмоқни ташкил этганлиги ва туманда ерга оид қонун ҳужжатларини қўллашда кўплаб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли вилоят маъмурий суди томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига муҳокама қилиш ва чора-тадбирлар белгилаш учун 2021 йил 25 июнь куни тақдимнома киритилган.
–Бундан ташқари, вилоят маъмурий суди томонидан суд мажлиси жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар (Олтиариқ, Қува, Бешариқ, Фарғона туманлари ва Қувасой шаҳар) мансабдор шахсларига нисбатан текшириш ўтказиш ва қатъий чоралар кўриш юзасидан прокуратура органларига 6 та хабарномалар юборилган, – дейди вилоят маъмурий суди раиси Дониёрхўжа Маҳаматов. –Чиқарилган хусусий ажримлар натижасида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли кадастр органларида фаолият юритаётган 7 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ҳозирги кунга қадар мазкур чиқарилган  298 та хусусий ажримларнинг 269 тасига белгиланган тартибда жавоб хатлари берилган бўлсада, бироқ 19 та муддати ўтган хусусий ажримларнинг ижроси бўйича шу кунга қадар судга маълумотлар тақдим этилмаган. Хусусан, “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалигининг Олтиариқ туман ҳокимининг 2021 йил 27 январь кунги 26-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича Фарғона вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг                    2021 йил 11 май кунги қарори билан биринчи инстанция суди томонидан Олтиариқ тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан ер билан боғлиқ муносабатларга оид қонунларнинг бажарилишида кўплаб қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги сабабли уларнинг ҳаракатларига тегишли муносабат билдириш учун Олтиариқ туман ҳокимлиги мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилди. Хусусий ажрим Фарғона вилояти ҳокимлигига муҳокама, чора кўриш ва келгусида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш учун юборилган.
Маъмурий органлар, хусусан, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан суд ҳужжатлари ижроси тўлақонли бажарилмаяпти. Шуни унутмаслик керакки, тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади.

Д. Махаматов
М. Сулаймонов

ЕР ҚОНУНЧИЛИГИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

2021 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ–6243-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармоннинг мақсади – ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муомаласининг объекти сифатида эркин муомалага киритишдан иборат.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан:

ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

ер участкалари давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади;

(бунда илгари ажратилган ер участларига бўлган ҳуқуқлар сақланиб қолади)

ижарага олинган ер участкасидаги кўчмас мулк бошқа шахсга ўтган тақдирда, ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танловорқалифақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади;

(айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтда ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади)

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

(ушбу ерлар хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин)

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси мулкдорларга умумий фойдаланиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

2021 йил 1 августдан Вазирлар Маҳкамаси фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:

давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига –Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;

агросаноат кластерларига – ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;

энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисоб рақамга жойлаштирилганда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга – ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари).

Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди (ишчи орган – прокуратура).

Кадастр органлари ердан мақсадсиз фойдаланишни аниқлаганда ушбу ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши мумкин.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш;

2021 йил 1 августдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчибарча тартиблар, имтиёз ва истиснолар тўлиқ бекор қилинади.

Давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчилари А.Бурхонов ва Ф.Абдубоисовалар

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги

“Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 24-сонли қарори мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қабул қилиниши, шунингдек, судлар томонидан маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мазкур қарорида бир қатор юридик терминлар тушунчаларига таъриф берилиб, амалиётда уларни қандай тушуниш ва ишлатилиши ҳақида маълумотлар келтирилади.

Жумладан: биринчидан, маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялардир.

Иккинчидан, маъмурий органлар мансабдор шахслари деганда, ҳокимият вакили вазифасини бажарадиган ёхуд мазкур органларда маъмурий-бошқарув (ташкилий-фармойиш бериш) вазифасини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар тушунилади. Яъни мазкур шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ҳуқуқий оқибат келтириб чиқаради.

Учинчидан, манфаатдор шахс деганда, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қаратилган фуқаро ёки юридик шахс ёхуд бундай қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа шахс тушунилади.

Тўртинчидан, қарор деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан якка ёки коллегиал тарзда қабул қилинган ва муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат тушунилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарорлар белгиланган шаклда (масалан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари қарорлари) ёки эркин тарзда (масалан, фуқаронинг мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабар) қабул қилиниши мумкин. Демак, фуқаро туман, шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилса-ю, ҳокимликнинг фуқарони мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабари чиқарилса, фуқаро мазкур ёзма хабар устидан ҳам қарор сифатида эътироз билдириш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Бешинчидан, маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари деганда, қарор шаклида ифодаланмаган бўлса ҳам, бироқ манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келган ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилган юридик аҳамиятга эга фармойишлар тушунилади. Мисол учун фуқаро танлов асосида маълум миқдорда ер майдони ютиб олган ва танлов баённомасида мазкур ер майдони учун қарор чиқариб бериш ҳокимлик зиммасига юклатилган бўлса, лекин ҳокимлик мансабдор шахси томонидан мазкур ер майдонига қарор чиқариб берилмаган тақдирда, фуқаро мансабдор шахснинг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиши тушунилади.

Олтинчидан, ҳаракатсизлик деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (лавозим йўриқномалари, низомлар, регламентлар, буйруқлар) билан юклатилган мажбуриятни бажармаслик тушунилади.

Бундан ташқари, мазкур Пленум қарорида қонун ҳужжатларига кўра текширилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатига кирадиган давлат органлари қарорлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида устидан судга шикоят беришнинг бошқача тартиби назарда тутилган қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) МСИЮтК 23-бобида белгиланган тартибда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилмайди.

Хусусан, маъмурий органлар мансабдор шахсларининг жиноят иши ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади.

Шу билан бирга, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари мансабдор шахсларининг ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақидаги қарорлари ва ҳаракатлари МСИЮтК 23-бобида назарда тутилган тартибда низолашилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 542-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилинадиган масалалар бундан мустасно эканлиги белгилаб қўйилган.

С.Курбанов, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси.                                                                    

У.Ахмедов Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси.

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш:

➖ судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;

➖ суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

Д.Махаматов,

Фарғона вилоят маъмурий суди раиси

О.Тошпўлатов,

Фарғона вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллий йилларида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида босқичма-босқич ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда асосий ҳуқуқий кафолатидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, яъни          1992 йил 8 декабрь мамлакатимиз тарихидаги ва халқимиз учун буюк саналардан бири ҳисобланади.

Чунки, Конституциямиз мустақил ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш, шунингдек мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ижобий ислоҳотларни ишончли ва муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни чоғда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарихий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва халқаро аҳамиятини ҳамда конституциявий нормаларни ҳаётга тадбиқ этиш демократик ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Жумладан, Конституциямиз жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган ва умумэътироф этилган ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига жавоб берадиган тарзда тайёрланган. Тараққий этган давлатлар, хусусан АҚШ, Франция, Германия, Италия, Япония ва бошқа илғор тараққий этган давлатларнинг тажрибасидан ҳамда миллий менталитетимиз, фуқароларимизнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда кенг муҳокамалар натижасида ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборатдир.

Биринчи бўлим Асосий принципларга, иккинчи бўлим инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига, учинчи бўлим жамият ва шахс, тўртинчи бўлим маъмурий ҳудудий ва давлат тузилишига, бешинчи бўлим давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳамда олтинчи бўлим Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибига бағишланган. 

Ижтимоий сиёсий ҳаёт, халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда Конституциямизга бир неча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида қабул қилинган Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Конституциянинг 89-моддаси, 93-моддасининг 15-бандига,  102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган.

 Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Конституциянинг 77-моддасининг 1-қисмига ўзгартириш,             2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан 78, 80, 93 ,96 ва 98-моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилдаги 8 февралдаги Қонунига асосан Конституциянинг 117-моддасига киритилган ўзгаришга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Шунингдек, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси                                 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди.

– Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларининг самарали ҳамкорлиги, кенг қамровли демократик ҳамда ижтимоий-иқтисодий,                      суд-ҳуқуқ ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда, Конституциямизга киритилган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар нафақат миллий амалиёт, балки ҳалқаро ва хорижий тажрибага ҳам таяниб амалга оширилмоқда.

О. Тошпўлатов, Р. Шукуров, М.Ахмедов.

Ер муносабатларига оид низоларни ҳал этишда маъмурий судларнинг ўрни

Ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир қатор Фармон ва қарорлар, ҳукумат томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги 2018 йил 8 январь куни Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь кунги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                                  ПФ-6243-сонли Фармони ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти ташаббуси билан ерга оид низоларни кўриб чиқишда қонунлар ва қонуности ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда кўриш, уларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлаш, бу борада ягона амалиётни шакллантириш мақсадида 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида маъмурий судлар билан Ер қонунчилиги бўйича семинар машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу семинар машғулотларини ўтказиш бўйича Олий суд раиси биринчи ўринбосари Р.Махмудова томонидан тасдиқланган режа асосида Олий суд, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьялари иштирокида 2021 йил 30 октябрь куни “Ерга бўлган мулкчилик. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг кафолатлари. Маъмурий судлар томонидан ер билан боғлиқ низоларни кўришда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар таҳлили” мавзусида, 2021 йил 6 ноябрь куни “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби” мавзусида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ва қизғин савол-жавоблар тариқасида семинар машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, мазкур режага асосан 2021 йил 13 ноябрь куни “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштириш ҳамда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари” мавзусида, 20 ноябрь куни “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдонларини ажратиш тартиби”, 27 ноябрь куни “Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби”, 4 декабрь куни “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби” ва бошқа мавзуларда семинарлар ўтказиш белгиланган.

Ушбу семинар машғулотларининг мунтазам равишда ўтказиб борилиши келгусида суд амалиётини бирхиллаштириш, қонунчиликни қўллашда турли хил муаммолар ва тушунмовчиликларни олдини олишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига, бузилган ҳуқуқларининг тикланишига, низоларнинг олди олинишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, ушбу турдаги низоларни олдини олиш, уларни қонуний ҳал этиш, келгусида амалиётни қонунга мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Фарғона вилоят маъмурий суди ташаббуси билан вилоят маъмурий суди, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят суди билан келишилган ҳолда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа асосида дастлаб, 2021 йил 12 март куни Риштон туман ҳокимлиги биносида Фарғона вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Кадастр агентлиги Фарғона вилоят, туман (шаҳар) бўлимлари ва вилоят, туман (шаҳар) Қурилиш бўлимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокидасеминар-тренинг ўтказилди.

Ушбу ишларнинг узвий давомида сифатида, 2021 йил 17 сентябрь куни Фарғона вилоят маъмурий суди биносида мажлислар залида Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) бўлимлари ва туман филиаллари вакилларииштирокида семинар тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу семинарлар давомида иштирокчилар томонидан ўзаро савол-жавоб ўтказиш орқали юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга эришилмоқда.

Дониёрхўжа Махаматов, Фарғона вилоят маъмурий суди раиси.

Соли Курбанов, Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси.

Аҳолининг суд ҳокимиятига ишончини янада ошириш йўлида хизмат қилувчи рисола босмадан чиқди

Мамлакатимизда сўнгги беш йилликда амалга оширилган демократик ислоҳотлар натижасида суднинг давлат ҳокимиятининг алоҳида тармоғи сифатидаги мустақиллиги мустаҳамланди, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминоти яхшиланди. Аҳолининг суд ҳокимиятига ишончини янада ошириш ва судни чин маънода адолат қўрғонига айлантириш борасидаги навбатдаги энг муҳим вазифа соҳани  билимли, малакали, маънавияти юқори ва масъулиятли кадрлар билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Амалдаги қонунчилигимизда судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни 67-моддасига мувофиқ, “Ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин.

Қуйидагилар судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин эмас:

жиноят содир этганликда айбланаётган шахс;

илгари судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган шахс;

чет давлат фуқаролигига эга бўлган ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга бўлган шахс;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахс;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахс;

судьянинг ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бошқа касалликка чалинган шахс”.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли қарори билан “Судьялар одоб-аҳлоқ кодекси” тасдиқланган бўлиб, ушбу кодекснинг 1-моддасида “Кодекс ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган, юксак одоб-аҳлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қоидаларига, одил судлов ва судьялар одоб-аҳлоқи соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган ҳулқ-атвор қоидаларини белгилайди”, деб кўрсатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган норматив ҳужжатларда судьяликка номзод ва судьяларнинг хизмат ва хизматдан ташқари вақтда ўзларини тутишлари ва аҳлоқ-одобларига оид қатор талаблар белгиланган. Бироқ, қатор илмий мақолалар ва жамоатчилик муҳокамасида судьянинг юксак маънавиятли инсон бўлиши кераклиги кўп таъкидлансада, шу вақтга қадар судьянинг маънавий фазилатлари ҳақида аниқ тушунча берувчи ва бундай фазилатларни шакллантиришга хизмат қилувчи қўлланма ёки илмий мақолалар сони кўп эмас эди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан нашрга тайёрланган “Судья маънавияти, одоби ва масъулияти” китоби айни суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида, суд тизимидаги судьялар ва суд ходимларининг, судьяликка номзодларнинг ва келгусида бундай шарафли касбни эгаллашга аҳд қилган ёшларнинг маънавий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган қўлланма ҳисобланади.

Мазкур китоб ҳақида фикр билдирган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хуршид Дўстмухаммад китоб тўғрисида “Ниҳоятда самимий руҳда ёзилган мақолалар мутолааси судьяларимиз тафаккури, дунёқараши ва албатта, касбий малакаси ва инсоний аҳлоқининг тобланишида яқин ёрдамчига, маслаҳатчига ва амалий кўмакчига айланиши муқаррар. Зеро, том маънодаги адолат инсонни севишгина эмас, балки уни тушуниш, тушунган ҳолда ўзга инсон устидан холис ҳуқуқий ҳукм чиқаришдан иборатдир”, дея фикр билдирганлар.

Китобда кўплаб уламо ва сиёсий арбобларнинг адолат ва адолатли қозилар (судьялар) тўғрисидаги фикрлари ҳамда фалсафий қарашлари келтириб ўтилган.

Хусусан, Али ибн Абу Толибнинг “Ўзингизга душманлик қилган кишини авф этингиз, лекин Ватанингизга, миллатингизга, динингизга душманлик қилган кишини кечирмангиз” ва Цицероннинг “Ҳалол одам ҳакамлик курисисига ўтирар экан, шахсий майлларини унутади…”, деган сўзлари диққатга сазовордир.

Айтиш мумкинки, “Судья маънавияти, одоби ва масъулияти” китоби судьялар, суд ходимлари ва келгусида ушбу касбни эгаллаш ниятида бўлган ёшларнинг маънавий-аҳлоқий кодексига, дастуриламалига айланиши керак. Зеро, юксак маънавиятга эга бўлмаган инсондан чин маънодаги адолатни кутиб бўлмайди.

Б.Юлдашев, С.Шокиров,

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьялари

Судья маънавияти, одоби ва масъулияти

Мамлакатимизда сўнгги беш йилликда амалга оширилган демократик ислохотлар натижасида суднинг давлат ҳокимиятининг алоҳида тармоғи сифатида мустақиллиги мустахкамланди, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминотини оширилди. Ахолининг суд ҳокимиятига ишончини янада ошириш ва судни чин маънода адолат қўрғонига айлантириш борасидаги навбатдаги энг муҳим вазифа соҳани  билмли, малакали, маънавияти юқори ва масъулиятли кадрлар билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Амалдаги қонунчилигимизда судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 67-моддасига мувофиқ “Ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин.

Қуйидагилар судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин эмас:

жиноят содир этганликда айбланаётган шахс;

илгари судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган шахс;

чет давлат фуқаролигига эга бўлган ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга бўлган шахс;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахс;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахс;

судьянинг ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бошқа касалликка чалинган шахс”.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли қарори билан “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси” тасдиқланган бўлиб, ушбу кодекснинг 1-моддасида “Кодекс ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган, юксак одоб-ахлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари қоидаларига, одил судлов ва судьялар одоб ахлоқи сохасидаги халқаро стандартларга асосланган хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.” деб кўрсатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган норматив хужжатларда судьяликка номзод ва судьяларнинг хизмат ва хизматдан ташқари вақтда ўзларини тутишлари ва ахлоқ-одобларига оид қатор талаблар белгиланган. Бироқ, қатор илмий мақолалар ва жамоатчилик мухокамасида судьянинг маънвияти юксак инсон бўлиши кераклиги кўп таъкидлансада, шу вақтга қадар судьянинг маънавий фазилатлари хақида аниқ тушунча берувчи ва бундай фазилатларни шакллантиришга хизмат қилувчи қўлланма ёки илмий мақолалар сони кўп эмасди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан нашрга тайёрланган “Судья маънавияти, одоби ва масъулияти” китоби айни суд тизимида амалга оширилаётган ислохотларнинг амалий ифодаси сифатида, суд тизимидаги судьялар ва суд ходимларининг, судьяликка номзодларнинг ва келгусида бундай шарафли касбни эгаллашга ахд қилган ёшларнинг маънавий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган қўлланма ҳисобланади.

Мазкур китоб хақида фикр билдирган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хуршид Дўстмухаммад китоб тўғрисида “Нихоятда самимий руҳда ёзилган мақолалар мутолааси судьяларимиз тафаккури, дунёқараши ва албатта, касбий малакаси ва инсоний ахлоқининг тобланишида яқин ёрдамчига, маслаҳатчига ва амалий кўмакчига айланиши муқаррар. Зеро, том маънодаги адолат инсонни севишгина эмас, балки уни тушуниш, тушунган ҳолда ўзга инсон устидан холис ҳуқуқий хукм чиқаришдан иборатдир” дея фикр билдирганлар.

Китобда кўплаб уламо ва сиёсий арбобларнинг адолат ва адолатли қозилар (судьялар) тўғрисидаги фикрлари хамда фалсафий қарашлари келтириб ўтилган.

Хусусан, Али ибн Абу Толибнинг “Ўзингизга душманлик қилган кишини авф этингиз, лекин Ватанингизга, миллатингизга, динингизга душманлик қилган кишини кечирмангиз” ва Цицероннинг “Халол одам хакамлик курисисига ўтирар экан, шахсий майлларини унутади…” деган сўзлари диққатга сазовордир.

Айтиш мумкинки, “Судья маънавияти, одоби ва масъулияти” китоби судьялар, суд ходимлари ва келгусида ушбу касбни эгаллаш ниятида бўлган ёшларнинг маънавий-ахлоқий кодексига, дастурул-амалига айланиши керак. Зеро, юксак маънавиятга эга бўлмаган инсондан чин маънодаги адолатни талаб қилиш мумкин эмас.     

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов ва Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Б.Юлдашев 

Skip to content