Маъмурий судларда ҳам келишув битими тузилади.

Ўзбекистон Респубюликаси Президентининг 2022 йил 29 январь куни “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор доирасида, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса, маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.

Шунга асосан, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди, яъни маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш;

маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;

ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;

маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш.

Шунингдек,  жамиятда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида мазкур қарорнинг 2-бандига асосан процессуал қонун ҳужжатларида белгиланаётган тартиблар доирасида қуйидагилар назарда тутилган, яъни, тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллашни назарда тутади.

Фарғона вилоят маъмурий

судининг судья катта ёрдамчиси                                 Х.Ахмаджонов

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                              О.Абдусатторов

Жамият ҳаётида адолатни таъминлашда одил судловнинг ўрни янада оширилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳ этилиб, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамаланди, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига асосланган янги маъмурий судлар тизими яратилди.

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва тараққиётнинг устивор вазифалари ҳозирги кунда бошқа соҳаларда бўлаётгани каби маъмурий судлар тизимини ҳам янада ислоҳ қилишни, судлар томонидан тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, маъмурий органлар томонидан суд қарорларини ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро андозаларга мувофиқ такомиллаштиришга хизмат қилади.

Хусусан, қарор билан маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Шу асосда суд ишларини юритишнинг процессуал тартибида “суднинг фаол иштироки” тамойилини жорий этиш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш ҳамда ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратилиши белгиланмоқда.

Ҳозирги вақтда маъмурий органлар ва мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолар маъмурий судлар томонидан, ушбу харакатлар натижасида етказилган зарар суммасини ундириш ҳақидаги низолар эса фуқаролик ва иқтисодий судлар томонидан кўрилади. Бу ҳолат фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд идораларига қайта-қайта мурожаат қилишига сабаб бўлмоқда.

Эндиликда ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқи тақдим этилади ҳамда бундай талабларни кўриб чиқиш маъмурий судлар ваколатига ўтказилади.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда маъмурий органлар суд қарорларини ижро этишни турли баҳоналар билан бажармаслик ва ижро этишни пайсалга солиш ҳолатларини тез-тез кузатамиз.  

Бу ҳолатларга чек қўйиш мақсадида маъмурий органлар томонидан суд қарорларини ижро этилиши устидан суд назоратининг таъсирчан механизмини жорий этиш, жумлада маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш тартиби белгиланмоқда.

Қарорга кўра, жиноят, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича амалда бўлган ярашув ва келишув битими институтлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларга ҳам жорий қилинади.

Шунингдек, энди судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш тақиқланмоқда, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки иш уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказилади.

Суд ишларини юритишнинг процессуал қонунчилигида маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгиланади ва бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.

Албатта, ушбу тартиблар амалдаги процессуал қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, давлат раҳбарининг давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш истаги ва иродаси мазкур қарорда акс этган ва инсон қадри устуворлигини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси С.Шокиров

Суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди

2021 йил декабрь ойининг 09-куни Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида ўз биносида, раислик қилувчи: Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси И.Матмусаев, апелляция инстанцияси аъзолари судьялар: Ж.Касимов, Н.Хаджиматовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Марифжоновнинг котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори Б.Таваккаловнинг иштирокида, аризачи ОАБнинг жавобгар Олтиариқ туман ҳокимлигига нисбатан “Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги аризаси бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро маъмурий судининг 18.10.2021 йилдаги ҳал қилув қароридан аризачи А.Они норози бўлиб ёзган апелляция шикояти маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб кўриб чиқилди.

Аризачи А.О судга ариза билан мурожаат қилиб, Олтиариқ туман ҳокимининг 26.05.2014 йилдаги ХХХ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг 18.10.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантиришдан рад қилинган.

Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан аризачи А.О норози бўлиб ёзган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан аризани қаноатлантиришни сўраган.

Иш ҳужжатларидан ва судда аниқланишича, Олтиариқ туман ҳокимининг 26.05.2014 йилдаги ХХХ-сонли қарорига кўра, Олтиариқ туман собиқ Ўзбекистон колхози колхозчиларининг 05.09.1989 йилдаги йиғилиш қарорига  асосан Б.Жга ер харитасининг 388-контуридан уй-жой қуриш учун ажратиб берилган 0,16 га ер майдони Б.Жнинг вафот этганлиги муносабати билан туман давлат захирасига қайтарилиб, ушбу ер майдони марҳум Б.Жнинг турмуш ўртоғи М.Жга уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалиги юритиш учун бириктириб берилган.

Ушбу қарорга асосан М.Ж номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳамда 25.08.2020 йилда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирма берилган.

Марҳум Б.Ж номида кадастр ҳужжатлари архив сақловида мавжуд эмаслиги Кадастр агентлиги Олтиариқ туман филиалининг 18.10.2021 йилдаги 07/02-2022-сонли хати билан тасдиқланган.

         Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 33-моддасига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаси бериш (ажратиш) тўғрисидаги қарорига ёки ижара, олди-сотди шартномасига ҳамда ер участкасини ўзга шахсга ўтказишнинг бошқа турларига, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарорига асосан берилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради.

Биринчи инстанция суди: – аризачи А.Ода низоли ер майдонини ўзига ёки марҳум отаси Б.Жга тегишли эканини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

– аризачининг марҳум отаси Б.Жни ер майдонига нисбатан ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтмагани ва ерга бўлган ҳуқуқ вужудга келмагани;

– ушбу ҳоким қарори аризачи А.Онинг ҳуқуқларини бузмаслиги асосида аризани қаноатлантиришдан рад қилиб, қонуний тўхтамга келган.

Шу боис, суд қарори апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилди.

Фарғона вилоят суди судьяси

Н.Хаджиматов

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови

Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни 2018 йил 15 октябрь куни қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Мазкур Қонунга кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Фуқароларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга таъсир кўрсатишга, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида (бундан буён матнда тегишли ҳудуд деб юритилади) доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиши мумкин эмас.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади.

Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг қарори билан тузилади. Комиссиялар фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.

Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судьяси: Ш.Ахмеджанова

Бешариқ туман Адолат маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судьялари томонидан ўтказилган сайёр қабул.

2022 йил 22 январь куни соат 10.00дан 12.00га қадар Бешариқ тумани Адолат МФЙ биносида Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов, Фарғона вилоят суди судьяси У.Хўжақулов, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Э.Ортиқов, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси Э.Исмоилов, жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси Ф.Собиров ва судьяси Н.Саломовлар томонидан алоҳида сайёр қабуллар ўтказилди. Шунингдек сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий  тушунтиришлар берилди. 2022 йил 22 январь куни соат 10.00дан 12.00га қадар Бешариқ тумани Адолат МФЙ биносида Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов, Фарғона вилоят суди судьяси У.Хўжақулов, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Э.Ортиқов, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси Э.Исмоилов, жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси Ф.Собиров ва судьяси Н.Саломовлар томонидан алоҳида сайёр қабуллар ўтказилди. Шунингдек сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси:        Э. Ортиқов

Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 11 январда имзоланган “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-743-сонли Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 107-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўз ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаган, фитосанитария дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ихтиёрий равишда мурожаат қилган ҳамда уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 108-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

108-модда. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш

Карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш қоидаларини бузиш.

Мазкур қонун билан  Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил                                    31 августда қабул қилинган “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилиши белгиланди. Жумладан:

зарарли организм — ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёхуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликларга ёки ўсимлик маҳсулотларига зарар етказувчи ҳар қандай тури, хили ёки биотипи;

карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;

карантин рухсатномаси — карантин остидаги маҳсулотни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга рухсат берилганлигини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган ҳужжат;

карантин чекловлари — карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишни, ташишни ва ундан фойдаланишни ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида муайян муддатга чекловчи фитосанитария тадбирлари;

фитосанитария сертификати — карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;

фитосанитария чоралари — ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг ёки тарқалишининг олдини олишга ёхуд тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатишини чеклашга қаратилган тартиб-таомиллар (кўздан кечириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш, курашиш, тақиқ қўйиш ва бошқалар);

фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилиш — ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш ва улар бўйича мутаносиб фитосанитария чораларини қабул қилиш мақсадида биологик, илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш жараёни;

фумигация — ўсимликлар карантини объектларини ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида уларни кимёвий воситаларнинг газлари билан зарарсизлантириш;

ўсимликлар карантини — қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи;

ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;

ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар — ўсимликлар карантини объектларининг тарқалишига имконият туғдириши мумкин бўлган транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ерга ишлов бериш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат товарлари, қадоқлаш воситалари, шунингдек ўсимлик материалларидан тайёрланган буюмлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари ва (ёки) бошқа объектлар.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Иқроржон Матмусаев,

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 24-сонли қарори мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қабул қилиниши, шунингдек, судлар томонидан маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мазкур қарорида бир қатор юридик терминлар тушунчаларига таъриф берилиб, амалиётда уларни қандай тушуниш ва ишлатилиши ҳақида маълумотлар келтирилади.

            Жумладан: биринчидан, маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялардир.

Иккинчидан, маъмурий органлар мансабдор шахслари деганда, ҳокимият вакили вазифасини бажарадиган ёхуд мазкур органларда маъмурий-бошқарув (ташкилий-фармойиш бериш) вазифасини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар тушунилади. Яъни мазкур шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ҳуқуқий оқибат келтириб чиқаради.

Учинчидан, манфаатдор шахс деганда, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қаратилган фуқаро ёки юридик шахс ёхуд бундай қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа шахс тушунилади.

Тўртинчидан, қарор деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан якка ёки коллегиал тарзда қабул қилинган ва муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат тушунилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарорлар белгиланган шаклда (масалан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари қарорлари) ёки эркин тарзда (масалан, фуқаронинг мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабар) қабул қилиниши мумкин. Демак, фуқаро туман, шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилса-ю, ҳокимликнинг фуқарони мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабари чиқарилса, фуқаро мазкур ёзма хабар устидан ҳам қарор сифатида эътироз билдириш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Бешинчидан, маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари деганда, қарор шаклида ифодаланмаган бўлса ҳам, бироқ манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келган ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилган юридик аҳамиятга эга фармойишлар тушунилади. Мисол учун фуқаро танлов асосида маълум миқдорда ер майдони ютиб олган ва танлов баённомасида мазкур ер майдони учун қарор чиқариб бериш ҳокимлик зиммасига юклатилган бўлса, лекин ҳокимлик мансабдор шахси томонидан мазкур ер майдонига қарор чиқариб берилмаган тақдирда, фуқаро мансабдор шахснинг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиши тушунилади.

Олтинчидан, ҳаракатсизлик деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (лавозим йўриқномалари, низомлар, регламентлар, буйруқлар) билан юклатилган мажбуриятни бажармаслик тушунилади.

Бундан ташқари, мазкур Пленум қарорида қонун ҳужжатларига кўра текширилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатига кирадиган давлат органлари қарорлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида устидан судга шикоят беришнинг бошқача тартиби назарда тутилган қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) МСИЮтК 23-бобида белгиланган тартибда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилмайди.

Хусусан, маъмурий органлар мансабдор шахсларининг жиноят иши ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади.

Шу билан бирга, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари мансабдор шахсларининг ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақидаги қарорлари ва ҳаракатлари МСИЮтК 23-бобида назарда тутилган тартибда низолашилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 542-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилинадиган масалалар бундан мустасно эканлиги белгилаб қўйилган.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси: С.Курбанов

Маъмурий судлар томонидан ҳал этиладиган ишлар ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддасида, маъмурий суд томонидан ҳал этиладиган ишларга тариф берилган бўлиб, унга кўра 27-моддасида маъмурий суд томонидан ҳал этиладиган ишлар кўрсатиб ўтилгани, унга кўра суд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича, ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги ишларни ҳал қилиши, суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Шунингдек, инвестициявий низолар жумласига инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорларига, ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) доир ишлар кириши, рақобат тўғрисидаги ишлар бўлиб юридик шахслар, шу жумладан чет эллик юридик шахслар, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва монополияга қарши орган ўртасида товар ҳамда молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган, маъмурий суд судловига тегишли низолар ҳисобланади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини  оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини (кейинги ўринларда – Судлов таркиби) тузиш ҳақидаги таклифи маъқулланиб, судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда — йирик инвесторлар) ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилиб, инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита судлов таркиби томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши ҳамда қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкинлиги белгиланди.

Шу муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-662-сонли қонунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 28-моддаси матни қуйидаги таҳрирда яъни “Судга тааллуқли ишлар туманлараро маъмурий судлар томонидан кўрилади, бундан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишли ишлар мустасно. Инвестиция низолари бўйича йирик инвесторнинг, рақобат тўғрисидаги ишлар бўйича томонларнинг хоҳишига кўра ушбу тоифадаги ишлар бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан, қолган инвестициявий низолар инвесторнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқилади” баён этилиши белгиланди.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг раиси : Курбанов Солижон Мурадович.

Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир.

Коррупция нима, халқ тилида соддагина қилиб коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим бўлади.

Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган, коррупция давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Аслида коррупция бирор-бир мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.

Маълумки, коррупция давлат ва жамиятнинг ривожига, халқлар ва миллатларнинг адолат ва қонун устуворлигига бўлган ишончига, умидига путур етказадиган хавфдир, халқаро миқиёсидаги коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида дунё мамлакатларида коррупция муаммосини тубдан тушуниш ва коррупцияга қарши курашишнинг аҳамиятини ошириш мақсадида ҳалқаро ҳужжат қабул қилиш зарурияти юзага келди.

Шу сабабли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги 53-сессиясида қабул қилинган резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб 9 декабрь Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланиши белгиланди.

Ушбу конвенцияни тан олган, аъзоси ҳисобланган давлатларда ўз қонунчиликларига ва уни бузмаган холда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилади, плакат ва тарқатма материаллар чоп этилади, Аммо Резолюцияда ушбу куни кенг нишонлаш, маълум тадбирларни ўтказиш бўйича унга қўшилган давлатларга хеч қандай мажбурият қўйилмаган. Бу эса албатта Резолюциянинг ўзига хослигидир.

Юртимизда ҳам ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий қонунчилик асосида, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий механизм асослари яратилмоқда. Ўзбекистоннинг 2008 йили БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши – коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлди.

Амалий ишларнинг натижаси сифатида қонунчилик базасини мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг асоси ҳисобланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 2017 йил янаврда қабул қилиниши давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2020 йил 29 июнь кунги ПҚ-4761-сонли “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ушбу иллатга қарши аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш керак, коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ҳар бир меъёрий хужжат юртимизнинг эртанги коррупциясиз ҳаётига қўйилаётган катта қадамлардир.

Фарғона туманлараро маъмурий

суди раиси: Курбанов Солижон Мурадович

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Респубиликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 17 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил                    15 декабрда маъқулланган “ [ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]

Ўзбекистон Респубиликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун Ўзбекистон Респубиликаси Президенти томонидан 2022 йил             11 январь куни имзоланди.

Жумладан, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

245-модданинг биринчи қисмидаги:

  1. «43» рақами «43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«1972» рақами «1972, 1973» рақамлари билан алмаштирилди;

«2002» рақами «2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«2411 — 2418 ва 24110» деган сўзлар «2415 ва 2417» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 2458-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлидир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Улуғбек Ахмедов,

Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси

Skip to content