АЁЛ БАХТИ АСОСИ

Аёл бахти – оила ва жамият фаровонлиги асоси ҳисобланади.

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир.

Бугун биз, аёлларга қаратилаётган эътиборни ҳар нафасимизда ҳис қилиб келаяпмиз. Буни жамиятимизнинг 
барча жабҳаларида, айтайлик, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, ҳуқуқ-тартибот, саноат ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа соҳаларида самарали фаолият олиб бораётган фидойи аёллар тимсолида кўриш мумкин. Зукко қизларимиз, фозила аёлларимиз эса фан, санъат, маданият ва спортда юқори марраларни забт этишаяпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларнинг келгусида ҳам қатъий давом эттирилишини, бу давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бириэканини таъкидлаган эди.

Шу йилнинг 1 март куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳамда 7 март куни 
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ҳам бунинг яққол исботидир.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда аёлларнингоғирини 
енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ўтган 2021 йилда – “Аёллар дафтари”га киритилган 
900 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг муаммолари 
ҳал этилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир аёлларни уй-жой ва иш билан таъминлаш, уларга моддий 
ёрдам кўрсатиш, имтиёзли кредитлар ажратиш борасида 
муайан ишлар амалга оширилди. Қолаверса, юридик ёрдамга муҳтож 74 минг нафардан ортиқ аёлларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Бундай хайрли ишларни келгусида ҳам давом эттириш 
учун Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғин – маҳаллагача етказиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилиши белгиланди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси шундаки, нафақат соҳа ва тармоқлар, балки аҳолининг барча қатламлари билан алоҳида ишлаш амалиёти йўлга қўйилган. 
Шу боис, ёшлар, нуронийлар ва албатта, хотин-қизлар билан бирма-бир ишларни олиб борувчи давлат ташкилотлари ташкил этилиб, уларнинг фаолияти тобора такомиллашмоқда.

Шу сабабли, устувор мақсадлар ижросини тизимли тарзда, ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириш учун 
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаситашкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабулқилинган Фармонда хотин-қизлар учуняратилаётган янги имтиёз ва шароитлар белгиланди. Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг 
уй-жой шароитини яхшилаш, саломатлигини тиклаш, таълим олиши, касб-ҳунар эгаллашиҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил  7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларда олий маълумотли хотин-қизлар улушини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танлов натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган.

Бунда ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномаси асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар ҳисобидан, иш фаолиятига мос бўлган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида амалга оширилади.

Албатта, ҳар қайси ўзбек аёли ҳеч кимдан кам бўлмаслик учун таълим олишни, ўзи ёқтирган соҳанинг етук мутахассиси бўлиш орзуси билан яшайди. Лекин ҳар кимнинг ҳам олий таълимни олишга қурби етмаслигини тан олиш лозим. Давлатимиз раҳбари шундай хотин-қизларимизга ўзининг оталарча меҳрини кўрсатиб жудаям яхши имкониятларберилиши ташаббуси билан чиқдилар. Эндиликда, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларимизнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдантўланади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади. 

Яратилаётган бундай имкониятлардан ҳабар топган 
мактаб ҳамда лицейларни битирувчи ёш қизларимизнинг кўзлари қувонч ва шодликка тўлиб, уларда Ватанга севги 
ва эртанги кунга бўлган ишонч туйғулари ортмоқда.

Жамиятимизда олима аёллар улушини сезиларли ошириш учун келгуси ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг шартнома пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади.

Шуни эътироф этиш жоизки, билимга чанқоқ, илм олиб, тинимсиз ўз устида ишлаб, олган маънавий бойликлари 
ва тажрибасини келгуси авлодларга бериш истагида бўлган хотин-қизларимиз учун берилган бундай рағбат энг ривожланган чет давлатларида ҳам мавжуд эмас.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда: “Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлиши 
ҳеч кимга сир эмас”.

Шунинг учун, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган 
аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшуносликйўналишидаги 
олий таълим муассасаларида хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилиши белгиланди. Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника 
ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

Бу эса, мазкур соҳа ва тармоқларда гендер тенглиги таъминланишига, аёлларнинг ҳуқуқий маданияти ва билими ошиши, тараққиётнинг барча жабҳаларида ўз хиссаларини қўшишига хизмат қилади. 

Давлатнинг аёлларга бўлган бу юксак эътибори 
ва ишончи хотин-қизлар зиммасига катта масъулият 
юклайди. Берилган шундай шарт-шароитлардан унумли фойдаланишимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар жараёнининг фаол иштирокчисига айланишимиз, билдирилаётган ишончни оқлаш биз аёлларнинг вазифамиз ва бурчимиздир.

Д.Абдуманабова,

Фарғона туманлараро маъмурий 

судининг архив мудири

Ф.Абдубоисова, Ф.Мамажонова,

Фарғона туманлараро маъмурий 

судининг судья ёрдамчиси

МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ.

Хабарингиз бор, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда фуқаролар учун жуда ҳам муҳим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сонли Фармони қабул қилинди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдааниш соҳасида

✓ Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келишига асос бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар яъни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти қарорларини уларнинг ўзлари бекор қилишига ҳамда прокурор протести асосида бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги, бундан буён мазкур турдаги ҳужжатларни бекор қилиш фақатгина суд тартибида ҳал этилиши белгиланди. 

✓ Шунингдек, ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганда мулк ҳуқуқини бекор қилиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки маҳаллий давлат ҳокимиятининг қарори билан расмийлаштирилиши белгиланиб, бунда албатта ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги ариза нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозимлиги белгиланди.

✓ Бундан ташқари, ер участкаларини жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилганда компенсация сифатида давлат мулкидаги бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш йўлга қўйилди. Бундан, кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой объектларини бериш мустаснодир.

Турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш соҳасида

➢ Турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдорлари билан қариндошлик алоқаси бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқаришда уларнинг розиликлари талаб этилмайди. Бундан тарафлар ўртасида бошқача келишувлар тузилган бўлса бу мустаснодир.

➢ Суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгаллаган днб топилган жисмоний шахслардан ушбу турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш мумкин эмаслиги белгиланди.

➢ жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар, транспорт воситаларига нисбатан мулк ҳуқуқини вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий ҳужжатларни бекор қилиш фақатгина суд томонидан амалга оширилиши белгиланди. 

СОТИБОЛДИЕВ МАНСУРЖОН

Фарғона туманлараро маъмурий суди Девонхона мудири

Об исполнении судебных актов

Для лиц, выигравших процесс и защитивших свои права в судебном порядке, важен конечный результат исполнения судебного решения. Каждое неисполненное решение суда способствует зарождению сомнений в торжестве справедливости, относительно эффективности работы всей судебной системы. Принцип исполнения судебных решений и иных актов принадлежит к основополагающим обязательствам нашего государства и заложен в Конституции Республики Узбекистан. Согласно статьи 
44 Конституции каждый имеет право на судебную защиту своих прав и свобод.

Эта конституционная норма предусматривает право обращения в суд за защитой своих прав, свобод и законных интересов, но и право добиваться исполнения судебного решения, если ответчиквыполняет своих обязательств, установленных решением суда. Судебные решения и требования судей при осуществлении ими полномочий обязательны для исполнения всеми государственными органами и их должностными лицами, физическими и юридическими лицами. Неисполнение судебных решений и требований судьи влечет установленную законом ответственность. При этом привлечение к ответственности не освобождает должностного лицаот обязанности выполнить предусмотренные решением суда действия.

По статьи 10 Закону Республики Узбекистан «О судах» судебные акты, вступившие в законную силу, обязательны для всех государственных органов, общественных объединений, предприятий, учреждений и организаций, должностных лиц, граждан и подлежат исполнению на всей территории Республики Узбекистан. Неисполнение судебного акта влечет ответственность, установленную законом. Такой порядок также закреплен в статье 
16 Кодекса Республики Узбекистан об административном судопроизводстве. Принятый, в начале этого года Постановление Президента Республики Узбекистан от 29.01.2022 г. № ПП-107 «О мерах по дальнейшему обеспечению эффективной защиты прав граждан и субъектов предпринимательства в взаимоотношениях с государственными органами, а также повышению доверия населения к судам» в которомпредусмотрено применение судебного штрафа в отношении должностных лиц государственных органов или организаций за неисполнение ими судебного акта по делу, вытекающему из публично-правовых отношений также применение в повышенном размере первоначально примененного,судебного штрафа в отношении должностных лиц государственных органов или организаций за повторное неисполнение ими решения по делу, вытекающему из публично-правовых отношений. 

Из этого следует, бездействие должностных лиц приведёт их к привлечение ответственности в виде штрафа. При этом в первую очередь, необходимо внести соответствующие изменения в Кодекс Республики Узбекистан об административном судопроизводстве, а также иные нормативно-правовые акты согласно Постановлению Президента Республики Узбекистан.

Председатель административного суда

Ферганской области                                                         Д.Махаматов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонининг мазмун-моҳияти

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини яратиш учун
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиб, талаб ва чекловлар бекор қилинди:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш соҳасида:ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш, бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно;

ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан расмийлаштириш. Бунда, ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади;

юридик шахс тугатилиши муносабати билан унинг ер участкасига (қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари) бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш. Бунда, ушбу ҳуқуқлар юридик шахс муассисларига (иштирокчиларга), агар қонунчиликда, таъсис ҳужжатларида ёки муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса, уларнинг юридик шахсдаги улушига (қўшилган ҳиссасига) мутаносиб равишда ўтказилади;

ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлат мулкидаги бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш, бундан кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой объектлари мустасно;

турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш соҳасида:турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш, бундан тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар мустасно;

суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш;

жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи билан тегишли                       бўлган бино ва иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида:мулкий ҳуқуқларнинг вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий ҳужжатларни, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ҳуқуқларни тугатиш, бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно;

корпоратив муносабатлар соҳасида:давлат органлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар
мол-мулкини тасарруф этиш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш. Бунда, хўжалик жамиятининг устав фондидаги (капиталидаги) давлат улушига (акцияларига) эгалик қилувчи давлат органлари улушдор (акциядор) сифатида қарорлар қабул қилишни (овоз беришни) юқори турувчи давлат органи билан ёзма тарзда келишиб олиши мумкин;

юридик шахсларнинг устав фондидаги (капиталидаги) гаровга қўйилган улушларни (қўшилган ҳиссаларни) гаровга олувчининг розилигисиз тасарруф этиш амалиёти. Бунда, мазкур розилик олинмаганлиги таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар натижасида етказилган зарарлар республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида уларга ишониб ҳаракат қилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар;

давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида мулкдорга етказилган ва суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарар;

терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф деб топилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиён.

Фарғона вилоят маъмурий

судининг судьяси                                                                  Ж.О.Касимов

Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди.

Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2022 йил 28 август куни ПФ-198-сонли Президент Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга мувофиқ, бир қатор янги тартиблар жорий қилинди. Жумладан, мулкка бўлган ҳуқуқни уни вужудга келтирган ҳужжатни бекор қилиш орқали тугатиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

 Ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдорнинг нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Энди бунинг учун ҳоким қарорини қабул қилиш талаб этилмайди.

Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахснинг муассисларига ўтади.

“Хабеас корпус” институти доирасида суриштирувчи ва терговчининг мол-мулкини хатлаш билан боғлиқ қарорларини судда кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.

Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ҳолатлар белгилаб берилди.

          Эндиликда хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин.

          Мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Турар жойга нисбатан мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Давлат органлари ва ташкилотлари судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолатлар қисқартирилади.

Фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Фармонга асосан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқиш, лойиҳада ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилди.

Фарғона туманлараро маъмурийсуди раиси:                                            Курбанов Солижон Мурадович.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр учрашув.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2022 йил 26 август куни Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси Курбанов Солижон Мурадович томонидан Фарғона шаҳар И.Навоий, Дўстлик, Ифтихор ҳамда Шодиёна маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган сайёр учрашувлар ўтказилди.

Мазкур учрашувларда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбат олиб борилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг

судья ёрдамчиси Ахрорбек Аъзамов

Маъмурий судларда ҳам келишув битими тузилади.

Ўзбекистон Респубюликаси Президентининг 2022 йил 29 январь куни “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор доирасида, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса, маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.

Шунга асосан, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди, яъни маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш;

маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;

ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;

маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш.

Шунингдек,  жамиятда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида мазкур қарорнинг 2-бандига асосан процессуал қонун ҳужжатларида белгиланаётган тартиблар доирасида қуйидагилар назарда тутилган, яъни, тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллашни назарда тутади.

И.Марифжонов Р. Шукуров.

М.Ахмедов Ш.Насыров

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига янги имтиёзлар

Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексининг 473-моддаси янги иккинчи қисм билан тўлдирилди (илгари 2 ва 3-қисмлар рақамларини бир позиция пастга силжитувчи). Тузатишга биноан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:

3-5 млн АҚШ доллари-3 йил;

5-15 млн АҚШ доллари-5 йил;

15 млн АҚШ доллари ундан юқори-10 йил муддатга озод қилинади.

Солиқ кодекси 474-моддасининг янги таҳририга мувофиқ кўрсатилган имтиёзнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 483-моддаси эса янги тўлдирилган қисмга кўра махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар реестрга киритилган иштирокчиларга нисбатан улар томонидан киритилган, 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, мазкур иштирокчилар реестрга киритилган пайтдан эътиборан 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тўлиқ қўлланилади. Ушбу шарт Солиқ кодексининг 473-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатига нисбатан татбиқ этилмайди.

М.Усмонова Ш.Насыров М.Ахмедов

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ДАРҲОЛ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
28 январь куни «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонни ҳамда 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини имзолади.

      Албатта, Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Дарҳақиқат, ўтган олти йилда адолат ва қонунийликни таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларни “Адолат қўрғони”га айлантириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2017 йилда ташкил этилган маъмурий судлар қисқа муддат ичида ўз самарадорлиги ва долзарблигини кўрсатди.

Шу сабабли, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса, маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.

Маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишдан иборат.

Шунинг учун ҳам, “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”да жамиятда маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида, давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини жорий қилинилишига – адолат ва қонун устуворлиги таъминлаш учун асосий мақсадлардан бири сифатида урғу берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор, Тараққиёт стратегияси қабул қилинишининг эртаси кунида дарҳол имзолангани – Стратегиянинг амалдаги ижроси таъминланаётганлигини кўрсатади.

Қарорга мувофиқ, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги тартибларни процессуал қонун ҳужжатларида белгиланишини таъминлаш бўйича вазифалар берилди.

Биринчидан, маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш.

Иккинчидан, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш. Мисол учун ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризалар иқтисодий судларга тааллуқли иш ҳисобланса-да, бироқ мазкур низо оммавий-ҳуқуқий муносабатдан вужудга келганлиги боис, маъмурий судларнинг ваколатига ўтказилиши ўринли ҳисобланади.

Учинчидан, маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш. Халқаро тажрибада мазкур амалиёт кенг қўлланилади.

Бунда, давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини
у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериши керак бўлади.

Давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш белгиланади.

Мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан “ошиб борадиган” жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартиби киритилиши орқали шикоятларнинг сони камида икки баробар қисқаришига эришиш мумкин.

Тўртинчидан, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш.

Яъни тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Бу эса ўз навбатида, тарафлар суд жараёнида келишувга эришгандан сўнг пайдо бўлган низо тўла бартараф этилишига олиб келади.

Шунингдек, судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш тақиқланади.

Бунда, даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш белгиланмоқда.

Маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгиланади.

Эътиборлиси, бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.

Шу билан бирга, бир қатор вазирлик ва идораларга маъмурий судларнинг ижро органлари фаолиятида қонунийликни таъминлашдаги ўрни, маъмурий юстиция, унинг аҳамияти ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали ҳуқуқий механизм ҳисобланиши бўйича тематик кўрсатувлар ҳамда ижтимоий роликларни яратиш ва намойиш этиш каби вазифалар берилган.

Бундан ташқари, қарорда белгиланган вазифаларни ижро қилиш мақсадида, қўйидагилар:

судлар томонидан даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш бўйича “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш;

оммавий-ҳуқуқий низоларни ҳал этиш бўйича ижобий халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш;

ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилади.

Ҳозирда фуқаролик ишлари бўйича ҳамда иқтисодий судлар томонидан кўрилаётган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча ишларни, шу жумладан, акцептсиз тартибда ундириладиган ижро ҳужжати устидан шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар тааллуқлилигига ўтказиш бўйича таклифларни  ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлашга, маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда такомиллаштиришга ҳамда маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтганда барча суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш туради.

Зеро, келгуси беш йилда ушбу мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши юксак маррага эришиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, “Инсон қадри учун” тамойилини тўлиқ ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади.

Ф.Мамажонова, Д.Абдуманнабова

               Фарғона туманлараро маъмурий

суди судья ёрдамчиси

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш, аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр учрашув.

2022 йил 24 июнь куни Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси Курбанов Солижон Мурадович томонидан “Менинг маҳаллам-менинг судьям” шиори остида Олтиариқ туман Зилҳа, Тегирмонбоши, Навқирон, Эскиараб, Ғайрат, Жарқўрғон Бирлашган, Қўрғонча, Фаровон, Янгиараб ҳамда Чордара маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувларда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбат олиб борилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг

судья ёрдамчиси Ахрорбек Аъзамов

Skip to content