Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Бизга маълумки, 2023 йил 2-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 37-ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонунига ҳам  қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Сенат аъзолари томонидан мазкур қонунга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилишига, давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний шахсларниг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қўшимча
шарт-шароитлар яратиш зарурати юзага келаётгани, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари тез фурсатдан қонуний ечимини топиш зарурати борлиги туфайли амалга оширилди.

Қонунга кўра, эндиликда фуқаролар томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга аризалар берилган тақдирда, давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.

Бунда давлат божи ставкасининг қолган қисми белгиланган тартибда ишни кўриш натижаси бўйича ундирилади. Қонун сенаторлар томонидан мақулланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги
ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳа­мият касб этади.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судьяси                                                        Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович

Фарғона вилоят маъмурий судининг

судья катта ёрдамчиси                    Ахмаджонов Хусниддин Мухаммадрахим ўғли