Конституция орқали ислоҳотлар сари босилган қадамлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқилган.

Конституцияда олдин амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилинган.

Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланди ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилди.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Фуқаро ва давлат органлари ўртасидаги ноаниқликлар фуқаро фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланди. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эгалиги, қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши мумкин эмаслиги мкстаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, Конституциянинг 30-моддасига кўра, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилди. Хусусан, шахсни суд қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги белгиланмоқда.

Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади, шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди, ҳамда уларни давлат органларининг суистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади.

Д.Махаматов

Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси

Д.Мадаминов

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси

Янги конституция – янги суд.

Маълумки, жамият ва давлат ривожланиб борар экан амалда бўлган қонунлар ҳам бу ривожланишга мос тарзда такомиллаштиришни талаб қилади. Акс ҳолда, замон талабига жавоб бермаган қонун юридик кучга эга ҳисоблансада, амалда жамият ва фуқаролар учун фойдасиз, ишламайдиган қоидага айланиб қолади.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминоти, аҳолининг судга бўлган ишончини ошириш борасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида асосий қонунимиз бўлган Конституцияда муайян қоидаларни акс эттириш, яна бошқаларини ўзгартириш эҳтиёжини юзага келтирди.

Мазкур хаётий заруратдан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг эски тахрирдаги Конституцияси 1992 йил
8 декабрь куни қабул қилинган, 6 та бўлим, 26 та боб, 128 та моддадан иборат эди. Унинг 22-боби “Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти” деб номланиб, 106-моддадан 116-моддагача бўлган 11 та нормаларни қамраб оларди.

Таъкидлаш керакки, эски тахрирдаги Конституциянинг энг кўп ўзгартириш киритилган моддаларидан бири Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти тизимини белгиловчи 107-моддаси ҳисобланади.

Дастлаб, мазкур норманинг биринчи қисми “Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат” деб баён этилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Қонуни билан киритилган ўзгартиришга мувофиқ мазкур модданинг биринчи қисми “Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат” деган тахрирда баён қилинди. Бу холатда жиноят ва фуқаролик судлари ихтисослашуви муносабати билан конституцион нормага ўзгатириш киритилган. Конституциянинг мазкур моддасига навбатдаги ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-сонли Қонуни билан киритилиб, модда “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат” деган тахрирда баён қилинди. Мазкур ўзгартириш суд тизимида маъмурий судлар фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабати билан амалга оширилди. Сўнгги ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-671-сонли Қонуни билан киритилиб, модда “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир” тахририда баён қилинди. Мазкур ўзгариш суд тизимида умумюрисдикция судлари ва маъмурий судлар фаолиятини тартибга солиш юзасидан киритилди.

Ривожланган давлатлар тажрибасида судларнинг янада ихтисослашганлик холатини кўриш мумкин ҳамда бу давлат ва жамият ривожланиши билан боғлиқ табиий ҳолат ҳисобланади. Демак, келажакда ҳам суд тизимининг ихтисослашуви ва ўзгаришини истисно этиб бўлмайди.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясида суд тизими айнан кўрсатиб ўтилмасдан, 131-модданинг 1-қисмида “Ўзбекистон Республикаси суд тизими ва судлар фаолиятининг тартиби қонун билан белгиланади” деб кўрсатилди. Бу конституцион норма мунтазам равишда ўзгаришининг олдини олади.

Хулоса ўринида таъкидлаш керакки, Конституциявий ислоҳотлар бугунги кунда жамият, давлат ва фуқаролар олдида турган энг муҳим ҳамда кечиктириб бўлмас вазифа ҳисобланади. Хусусан, Конституциянинг суд ҳокимияти йўналишида ўзгартирилган нормалари сохани жахон андозалари даражасига олиб чиқишга, судни фуқаролар ва юридик шахсларнинг чинакам ҳимоячиси сифатида фаолият юритишига шароит яратди.

Юлдашев Бахтиёр Рахимович            

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси

 Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович

Фарғона туманлараро   маъмурий судининг судьяси

Бош қомусимизда инсон қадри улуғланади.

Бизга маълумки, 30.04.2023 йил куни ўтказилган умумхалқ референдуми якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниб, 2023 йил 1 май кунидан қонуний кучига кирди.  

      Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат белгилаб қўйилди.

        Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши, инсоннинг шаъни
ва қадр-қиммати дахлсиз эканини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши ҳамда қонунларнинг, давлат органлари
ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши, шунингдек, ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги, инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиши, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга экани, ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди.

            Асосий қонунимиздаги юқоридаги талабларнинг белгиланиши инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйилганидан далолат беради.

            Фарғона туманлараро маъмурий

           судининг судьяси                                                        Э.Ортиқов

Мустақиллик –буюк неъмат

Жонажон Ватанимиз-Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга қиритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 32 йил тўлди.

Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демоқратик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларида истеъдод ва қобилятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва еркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олийжанов фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдор туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақиллик тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод ҳалқ мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимиз фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида ертанга кунимиз- еркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

“Мустақиллик ” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида қарашимиз таабий, албатта.  Чунки мустақил давлат ва мусатқил жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин. Мустақиллик ҳам, ислоҳатлар ҳам инсоннинг яҳши яшаши, муносиб турмуш даражасига эришиш учун зарур шарт шароитлар яратди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳатлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиг таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда манфаатларини рўйобга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга еришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилин тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.

Фарғона вилоят маъмурий судининг

Архив мудири Ш.Насиров

Бош консультанти Р.Шукуров

Бош консультанти М.Ахмедов

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА СУД ҲОКИМИЯТИ

Америка қўшма штатларида ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимият аъзолари халқ томонидан сайланадиган бўлса, суд ҳокимияти аъзолари ўз лавозимларига АҚШ президенти томонидан тайинланиб, сўнгра сенат томонидан тасдиқланади.

АҚШ Конституциясининг III-моддаси суд ҳокимиятига бағишланган бўлиб, унда Конгресснинг федерал суд ҳокимиятининг шакли ва тузилишини белгилаш ҳақида катта ваколатлари ҳақида гап боради. Ҳатто, АҚШ Олий суди судьяларининг  сони ҳам Конгресс томонидан белгилаб берилади.

Маълумот учун: Олий суд судьяларининг сони 1869 йилгача олти нафар бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони тўққизта, яъни Бош судья ва саккиз нафар ёрдамчи судялардан иборат. Бу тартиб 1869 йилдан бери амал қилади.

АҚШ Олий суди. АҚШ Олий суди мамлакатнинг энг юқори суди ва федерал суд тизимининг бир қисми ҳисобланиб, унинг фаолияти тўғридан-тўғри Конституцияда белгилаб қўйилган. АҚШ Конституциясига биноан Олий суд судьяларининг сони аниқ белгилаб қўйилмаган, лекн бу миқдор Конгресс томонидан белгиланади. Уларнинг сони1869 йилгача олти нафарни ташкил қилган бўлса, ундан кейн уларнинг сони Бош судья билан биргаликда тўққиз нафар қилиб белгиланган. Барча судьялар Президент томонидан тайинланиб, Сенат томонидан лавозимига тасдиқланадилар ва уларнинг ваколат муддати умрининг охиригачадир.

Суд жараёни. Америка Қўшма Штатлари Конституциясининг III моддасига кўра, ҳар бир ҳуқуқбузарлик  содир этишда айбдор деб топилган шахс ваколатли суд ва ҳакамлар ҳайъатида одил судловдан фойдаланинг ҳуқуқига ега эканлигини кафолатлайди.

Конституцияга   киритилган тўртинчи, бешинчи  олтинчи ва саккизинчи ўзгаришлар жиноят содир этганликда  айбланаётган шахсларни қўшимча ҳимоя билан таъминланишини кафолатлайди. Буларга қуйидагилар киради:

-Ҳеч бир шахс суднинг қарорисиз озодликдан, мулкидан ёки ҳаётидан маҳрум этилмаслиги;

-Содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун жазонинг муқарралиги, шахс битта содир этган жинояти учун  икки маротаба жавобгарликка тортилмаслигининг кафолати (double jeopardy);

-Холис ҳакамлар ҳайъати томонидан тезкор суд мухокамасининг муқаррарлиги;

-Гувоҳларни сўроқ қилиш ва ишларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш учун гувоҳларни судга чақиртириш ҳуқуқи;

-Юридик ёрдам ва судда вакил иштирок этишини таъминлаш ҳуқуқи;

-Ўзига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқи;

-Ҳаддан ташқари гаров, ортиқча жарималар ва шафқатсиз ҳамда ғайри оддий жазолардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи.

Айбланувчига ишдаги барча далилларни кўриб чиқиш ва унга нисбатан ўз фикларини баён этиш учун вақт берилади. Шундан сўнг иш судга олиб борилади ва ҳакамлар ҳайхати томонидан ҳал қилинади. Агар судланувчи жиноятда айбдор эмаслиги аниқланса айбловлар бекор қилинади. Акс ҳолда, судья қамоқ муддати, жарима, ҳатто ўлим жазосини ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳукмни белгилайди.

Фарғона вилоят маъмурийсудининг

Архив мудири  Ш.Насиров

Бош консультант  М.Ахмедов

Бош консультант Р.Шукуров

Skip to content