Ўзбекистон Республикаси 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ 378-сонли ва Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ 445-сонли Қонунларнинг таҳлили.

ЎРҚ 378-сонли қонун, 5-боб, 31-моддадан иборат эди.

ЎРҚ 445-сонли қонун, 6-боб, 38-моддадан ташкил топди.

ЎРҚ 378-сонли қонунда, 1-моддасида, мазкур қонуннинг мақсади фақатгина давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлигибелгиланган эди.

ЎРҚ 445-сонли қонун билан эса, 1-моддада, нафақат давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти, ахолининг ҳуқуқий саводҳонлиги ошган бир вақтда“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ 445-сонли Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши мақсадга мувофиқ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси дунёда ривожланган давлатлар қаторидан жой олганлиги сабабли қонуннинг янги таҳрирда янги тушунчалар киритилди булар,

электрон мурожаат—белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат, реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда берилган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно;

такрорий мурожаат — айни бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинаётган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилаётган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтга келиб қонунчиликда белгиланган кўриб чиқиш муддати тугаган бўлса, илгариги мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги тўғрисида хабар қилинаётган мурожаат;

аноним мурожаат—жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат;

мурожаатнинг дубликати—айни бир жисмоний ёки юридик шахс мурожаатининг кўчирма нусхаси;

оммавий қабул—давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати;

видеоконференцалоқа—узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио- ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилиши;

давлат иштирокидаги ташкилот—устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги қонунда, мурожаатларни кўриб чиқишда қандай асосий принципларга риоя қилиниши белгиланди, булар

қонунийлик;

мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши;

мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги;

мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги.

Янги таҳрирдаги қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва қабул қилиш тартиби тўлиқ ёритилди.

Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар, зарур бўлган ҳолларда, қабул қилиш жадвалларидан ташқари ўтказилиши мумкин. Оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.

Шахсий қабул давомида давлат органи, ташкилот раҳбарининг қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио- ва видеоёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.

Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак, оммавий қабул вақтида келиб тушган мурожаатлар бундан мустасно.

Оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан давлат органларининг, ташкилотларнинг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкин.

Видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Мурожаатларнингаксарият қисми тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига халақит бераётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, қонунчиликка зид бўлган идоравий қарорларни бекор қилиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, банк кредитларидан эркин фойдаланиш, уй-жой-коммунал ва йўл-транспорт хизматлари сифатини яхшилаш масалалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг фаолияти юзасидан келиб тушганлиги ҳамда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани муносабати билан ва аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси иши тўғрисидаги кўплаб ижобий фикрларини эътиборга олиб, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда
ПФ 4909-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (бундан буён — Виртуал қабулхона) тузилган.

Шу сабабли янги таҳрирдаги қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари қуйидагиларбелгиланди:

аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш;

мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини ўтказиш, шу жумладан видеоконференцалоқа воситасида ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларни қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштириш, уларни кўриб чиқиш устидан мониторинг ва назорат қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш ҳамда юритиш орқали мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.

Бундан ташқари, янги таҳрирда мурожжатларни бериш тартибида, мурожаат почта алоқа воситаси орқали конвертда келиб тушганда конвертда мурожаат ва унга иловалар мавжудлиги текширилади. Конвертда мурожаат мавжуд бўлмаса ёки у шикастланган бўлса, шунингдек мурожаатда кўрсатилган иловалар мавжуд бўлмаса, далолатнома тузилиб, унинг бир нусхаси мурожаат этувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилиши кўрсатилди.

ЎРҚ 445-сонли янги таҳрирдаги қонунга мурожаатар бўйича иш юритиш тартиби белгиланди, унда давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмаслиги, давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилиши, давлат органлари, ташкилотлар мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиши мумкинлиги, давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган мансабдор шахсига оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилиши, мурожаатни рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича иш юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қуйилди.

Бундан ташқари, такрорий мурожаатлар умумий асосларда кўриб чиқилиши, қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсларига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, ташкилотларга ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга, ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланши, агар мурожаатларда уларни тегишли давлат органларига, ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юбориш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу мурожаатлар мурожаат этувчига беш кунлик муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан қайтарилиши кўрсатилган.

Шунингдек, мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, бошқа ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра уни эшитишни ташкил этиши мумкин.

Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ва мурожаат бўйича қўшимча ахборот тақдим этиш имкониятини беради. Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчини эшитишга экспертларни, мутахассисларни ва манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини жалб этиши мумкин.

Мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;

агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;

яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;

мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда;

агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.

Мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги қарорни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси қабул қилади.

Такрорий мурожаатни кўриб чиқиш мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса,мурожаат қилувчи такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Ёзишмалар олиб бориш тугатилган мурожаат қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушган тақдирда, бундай мурожаатни кўриб чиқиш мурожаат қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан тугатилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш уни чақириб олиш тўғрисидаги ариза бўйича тугатилганда мурожаат мурожаат қилувчига давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсининг хати билан бирга уч кун ичида қайтарилади. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

Мурожаат қилувчи чақирилган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг келмай қолганлиги сабабли мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинади.

Жисмоний ёки юридик шахснинг илтимосига кўра мурожаатни кўриб чиққан давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатга жавобни унинг мазмунини ўзгартирмасдан тушунтириши, шунингдек йўл қўйилган хатолар ва арифметик хатоларни ўз ташаббусига кўра ёки мурожаат қилувчининг илтимосига кўра, мурожаатга жавобнинг мазмунига дахл қилмаган ҳолда тузатиши шарт.

Мурожаат қилувчининг мурожаатга жавобни тушунтириш ва уни тузатиш тўғрисидаги илтимоси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ608-сонли қонунига асосан“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга 241-модда қўшилиб, унда вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонун билан“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1, 2, 3, 7, 12, 21, 22, 23, 24, 27, 32, 33, 36, 38-моддаларга тегишли ўзгаришлар киритилди.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси М.Усмонова

Ер муносабатларига оид қонунчилик янада такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан:

ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;

ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:

давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига –Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;

агросаноат кластерларига – ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;

энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисоб рақамга жойлаштирилганда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга – ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари).

Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди (ишчи орган – прокуратура).

Кадастр органлари ердан мақсадсиз фойдаланишни аниқлаганда ушбу ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланди.

Бундан ташқари эндиликда ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш;

2021 йил 1 августдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчибарча тартиблар, имтиёз ва истиснолар тўлиқ бекор қилинади.

Давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.

Юқоридагиларга асосан, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этилиши, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаши, ерларни муҳофаза қилиши, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаши, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаши орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиши назарда тутилди.

М.Усмонова,

Фарғона вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси

“Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингФармони қабул қилинди

I. Фармонда қуйидагилар назарда тутилди :

1. Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияситасдиқланди. Концепция қуйидаги вазифаларни ўз ичига қамраб олган:

суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш, соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани мунтазам такомиллаштириб бориш;

суд-экспертлик амалиётини кенгайтириш ҳамда суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш;

суд-экспертлик фаолиятида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, шу жумладан услубиёт ва регламентларинитакомиллаштириш ҳамда соҳага фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

нодавлат суд экспертиза институтини ривожлантириш;

Суд-экспертлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш варивожлантириш;

суд-экспертлик фаолиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2. Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияси бўйича 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан
“йўл харита”си ва уни амалга ошириш бўйичаКенгаш таркиби тасдиқланди.

3. Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 15та штат бирлигидан иборат Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда.

Институтнинг асосий вазифалари этиб:

суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш;

суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш;

суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари
ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш;

суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш;

суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар
ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш ва бошқалар белгиланди.

4. Фармон билан давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосидажисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ суд экспертизатадқиқотларини ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бунда, ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертиза тадқиқотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри берилади.

5. Фармон билан иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатгаадвокат сўрови билан экспертиза ўтказиш ташаббуси ҳуқуқи берилмоқда.

6. 2022 йил 1 мартданаҳолига ва ваколатли органларга
суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотлар етказиш ва ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган
“E-ekspertiza”ягона электрон ахборот тизими жорий этилади.

7. Суд-экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш олий таълим муассасаларида дуал таълимпринципига мувофиқ бакалавр ёки магистратура босқичларида таълим олаётган даврда олти ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

8. 2021–2025 йилларда қўшимча 16та суд-экспертиза турларини жорий этиш вазифаси юклатилмоқда.

9. Адлия вазирлигиганодавлат суд-экспертиза органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш борасида ваколатли орган сифатида қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилмоқда:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари томонидан ўтказиладиган суд экспертизаларининг мураккаблик даражасини аниқлаш, суд экспертизаларининг мураккаблик даражасига қараб уларни амалга ошириш муддатларини ҳисоблаш тартибини, суд экспертлари юкламаларининг нормативларини белгилаш ва уларга риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, уларнинг суд экспертлари
ва суд экспертлик тадқиқотлари услубларининг давлат реестрларини юритиш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ҳар бир суд экспертиза турлари бўйича моддий-техник базанинг жиҳозланишига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш;

нодавлат суд экспертларини аттестациядан ўтказиш ҳамда суд эксперти касб этикаси қоидаларини белгилаш ва уларга риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш.

10. Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Жамғарманинг маблағлари:

“E-ekspertiza”ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига субсидиялар ажратиш;

суд экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизасининг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдастурларини амалга ошириш;

суд экспертлик фаолиятига илғор фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

давлат суд-экспертиза муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашгасарфланиши белгиланди.

Д.Махаматов,

Фарғона вилоят маъмурий суди раиси

О.Тошпўлатов,

вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда

Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатларига самарали ва тезкор ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбар ҳодимлари иштирокида оммавий сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда.

Мазкур жараёнга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Тўрахўжаев раҳбарлик қилмоқда.

2021 йил 7 июль куни Марғилон, Фарғона, Қувсой шаҳарлари ҳамда Тошлоқ ва Фарғона туманлари аҳолиси Марғилон шаҳрида қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Жумладан, Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида ўтказилган сайёр қабулда жами 352 нафар фуқаролар ққабул қилиниб, жиноят ишлари бўйича 112, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 23, фуқаролик ишлари бўйича 193, иқтисодий ишлар бўйича 3 ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид низолар бўйича 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Натижада 52 нафар фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди. 350 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва улардан 258 таси жойида ижобий ҳал этилди, 174 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 25 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурномалар билдирдилар.

2021 йил 8 июль куни сайёр қабул жараёнлари Ёзёвон ва Боғдод туманларида давом эттирилиб, унда Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Боғдод, Риштон, Бувайда, Учкўприк ва Сўх туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Жумладан, Ёзвон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган сайёр қабулда жами 141 нафар фуқаролар қабул қилинди, шундан жиноят ишлари бўйича 61, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 5, фуқаролик ишлари бўйича 64, иқтисодий ишлар бўйича 3 ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид низолар бўйича 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Натижада 14 нафар фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди. 5 нафар фуқароларнинг даъво аризалари биринчи инстанция судида кўриш учун қабул қилинди, 141 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва улардан 71 таси жойида ижобий ҳал этилди, 122 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Боғдод туманидаги Нуронийлар боғида ўтказилган қабул жараёнларида жами 123 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул жараёнлари Фурқат туманидаги Болалар оромгоҳи ҳудудида 2021 йил 9 июль куни Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ ва Данғара туманлари аҳолисининг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш давом эттирилмоқда.

Фарғона ва Андижон вилоятларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

Сайлов қонунчилиги: ёшларнинг ҳуқуқий билими

Маълумки, 2021 йил 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди ва Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатиларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади.

Мазкур қонунга асосан Конституциянинг 117-моддасига ўзгартириш киритилиб, олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий муддатлари тугайдиган йилда – декабрь ойини учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилган бўлса, эндиликда октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

Сайлов кодексининг 10-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланган эди. Янги ўзгартишга мувофиқ, ушбу моддадаги маҳаллий Кенгашлар вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман-шаҳар Кенгашларига ажратилиб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўйича сайлов участкалари округ сайлов комиссияси томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланди.

Сайлов кодексининг 19-моддасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолари сони кўпайтирилиб, илгари етти-ўн беш нафар бўлса, эндиликда комиссия аъзолари сони ўн бир-йигирма бир нафар бўлади. Бундан ташқари, кодекснинг 20-моддаси 2-қисм билан тўлдирилиб, туман, шаҳар сайлов комиссиясига бир қатор ҳолатларда округ сайлов комиссиясининг ваколатларини ҳам амалга ошириши белгиланди.

Кодекснинг 21-моддасини тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилиб, унга кўра, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмаслиги белгиланди.

Кодекснинг 25-моддасини 3-қисми янги таҳрирда баён этилиб, унга кўра, участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустаснолиги белгиланди.

Чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш бўйича янги 271-модда киритилди. Ушбу моддага кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади. Шу каби, Ўзбекистон Рес- публикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиши, чет давлатларда турган фуқаролар ушбу сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбек- истон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкинлиги ва бошқа бир қатор нормалар киритилди.

Кодекснинг 29-моддасини биринчи қисми “Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Рес- публикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади» деган жумла билан тўлдирилди.

Сайловчилар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш якуний муддати 3 кундан 5 кунга узайтирилди.

Кодекснинг 31-моддасига киритилган янги ўзгартишга кўра, сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Кодекснинг 32-моддаси янги иккинчи қисм билан тўлдирилиб, чет давлатлардан туриб сайловда қатнашувчилар учун сайлов участкаларига сайлов бюллетенлари Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланиши ва етказиб берилиши белгилаб қўйилди.

Кодекснинг 33-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, манфаатдор ташкилотларнинг ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига ариза бериш муддати ўн беш кундан ўн кунга қисқартирилди.

Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши кераклиги ҳақида олтинчи қисм билан тўлдирилди.

Кодекснинг 42-моддаси 4-қисм билан тўлдирилиб, агарда номзод сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган тақдирда, нашр этилган сайлов бюллетенларидан ушбу номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган сатр ўчирилиши, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида бундай номзодни ёқлаб берилган овозлар участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳақиқий эмас деб топилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, 44-модда 5 ва 6-қисмлар билан тўлдирилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бош- қа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;

сайлов комиссиялари аъзоларининг;

диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришлари тақиқланди.

Кодекснинг 51-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб,  унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00дан 20:00гача ўтказилиши белгиланди.

Кодекс 561-модда билан тўлдирилиб, сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш борасидаги муносабатлар тартибга солинди. Унга кўра, сайловчиларнинг турган жойида овоз бериши Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади. Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни сурғучлайди ва бу ҳақда далолатнома тузади. Сайлов бюллетенлари солинган қоп сурғучланган ҳолда далолатнома билан бирга сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.

Кодекснинг 86-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, Сенат аъзоларининг сайлови якунлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш муддати ўн кундан 15 кунга узайтирилди.

Кодекснинг 95-моддаси 3 ва 4-қисмлар билан тўлдирилди. Унга кўра, округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланиб, баённомага киритилиши, баённома комиссиянинг раиси, ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланиб, тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилгач, баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилиши белгиланди.

Кодекснинг 99-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилиб, сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланиши, сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан, пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланиши белгиланди.

Кодекснинг 102-моддасига ўзгартиш киритилиб, депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят бериш муддати 10 кундан 5 кунга қисқартирилди.

Кодекс 1021-модда билан тўлдирилиб, марказий сайлов комиссияси аъзоларига аэропорт, аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегацияларга хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда, унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади.

Солижон ҚУРБАНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси.

Абдулҳалим ВАЛИДИНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси.

СУД ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШДИ

2020 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш инс-титути такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан апелляция тартибида кўрилган ишларни кассация тартибида, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан биринчи инстанция тартибида кўрилган ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш  белгиланди. Ушбу ўзгартириш суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилаётганлиги сабабли амалга оширилмоқда.

Шунингдек, инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвес-тиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги инвестициявий низолар маъмурий судлар томонидан кўрилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга оммавий-ҳуқуқий муносабатга оид маъмурий иш бўйича апелляция шикоятини бериш ҳуқуқи берилди.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилаётганлиги, шунингдек, апелляция тартибида кўрилмаган ишлар кассация тартибида кўриб чиқмаслиги белгиланаётганлиги сабабли, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтириш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкинлиги белгиланди.

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти ислоҳ этилиши муносабати билан ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

Хулоса ўрнида, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар амалда қўлланилиши натижасида суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мос бўлади.

И. Матмусаев,

Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси.

М. Усмонова,

судья ёрдамчиси.

Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Тадбирда Олий суд, БМТнинг Тараққиёт дастури вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда Фарғона вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари судья ва суд ҳодимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида юридик фанлари доктори, доцент Ж.Н.Нематов, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди Ж.Б.Жўраев ҳамда хорижлик эксперт, юридик фанлари номзоди, Россия Федерацияси Олий суди Илмий-консультатив Кенгаши аъзоси К.В.Давидовлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни судда кўриш билан боғлиқ турли мавзуларда маърузалар қилинди.
Семинар иштирокчилари томонидан амалиётда юз бераётган муаммоли масалалар, хорижий мамлакатларнинг маъмурий судлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни судда кўриш тажрибаси, оммавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ва улардан амалиётда фойдланиш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Фарғона вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов сўзга чиқиб, семинар ташкилотчиларига, шунинг- дек маърузачиларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суратда: ҳудудий тренинг қатнашчилари.

Солижон ҚУРБАНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси.

Мирзашоҳруҳ АҲМЕДОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг бош мутахассиси.

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

2021 йил 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди ва Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатиларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланган.

Мазкур қонунга асосан Конституциянинг 117-моддасига ўзгартириш киритилиб, олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий муддатлари тугайдиган йилда декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилган бўлса, эндиликда октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

Сайлов кодексининг 10-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланган эди.

Янги ўзгартишга мувофиқ, ушбу моддадаги Маҳаллий Кенгашлар вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман-шаҳар Кенгашларига ажратилиб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўйича сайлов участкалари округ сайлов комиссияси томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланди.

Сайлов кодексининг 19-моддасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолари сони кўпайтирилиб, илгари етти-ўн беш нафар бўлса, эндиликда комиссия аъзолари сони ўн бир-йигирма бир нафар бўлади.

Бундан ташқари, кодекснинг 20-моддаси 2-қисм билан тўлдирилиб, туман, шаҳар сайлов комиссиясига бир қатор ҳолатларда округ сайлов комиссиясининг ваколатларини ҳам амалга ошириши белгиланди.

Кодекснинг 21-моддаси тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилиб, унга кўра, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмаслиги белгиланди.

Кодекснинг 25-моддаси 3-қисми янги таҳрирда баён этилиб, унга кўра, участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустаснолиги белгиланди.

Чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш бўйича янги 271-модда киритилди.

Ушбу моддага кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

Шу каби, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиши, чет давлатларда турган фуқаролар ушбу сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкинлиги ва бошқа бир қатор нормалар киритилди.

Кодекснинг 29-моддаси бириинчи қисми “Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади» деган жумла билан тўлдирилди.

Сайловчилар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш якуний муддати 3 кундан 5 кунга узайтирилди.

Кодекснинг 31-моддасига киритилган янги ўзгартишга кўра, сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Кодекснинг 32-моддаси янги иккинчи қисм билан тўлдирилиб, чет давлатлардан туриб сайловда қатнашувчилар учун сайлов участкаларига сайлов бюллетенлари Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланиши ва етказиб берилиши белгилаб қўйилди.

Кодекснинг 33-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, манфаатдор ташкилотларнинг ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига ариза бериш муддати ўн беш кундан ўн кунга қисқартирилди.

Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши кераклиги ҳақида олтинчи қисм билан тўлдирилди.

Кодекснинг 42-моддаси 4-қисм билан тўлдирилиб, агарда номзод сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган тақдирда нашр этилган сайлов бюллетенларидан ушбу номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган сатр ўчирилиши, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида бундай номзодни ёқлаб берилган овозлар участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳақиқий эмас деб топилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, 44-модда 5 ва 6-қисмлар билан тўлдирилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;

сайлов комиссиялари аъзоларининг;

диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришлари таъқиқланди.

Кодекснинг 51-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб,  унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилиши белгиланди.

Кодекс 561-модда билан тўлдирилиб, сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш борасидаги муносабатлар тартибга солинди. Унга кўра, сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади. Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни сурғучлайди ва бу ҳақда далолатнома тузади. Сайлов бюллетенлари солинган қоп сурғучланган ҳолда далолатнома билан бирга сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.

Кодекснинг 86-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, Сенат аъзолари сайлови якунлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш муддати ўн кундан 15 кунга узайтирилди.

Кодекснинг 95-моддаси 3 ва 4-қисмлар билан тўлдирилди.

Унга кўра, округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланиб, баённомага киритилиши, баённома комиссиянинг раиси, ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланиб, тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилгач, баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилиши белгиланди.

Кодекснинг 99-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилиб, сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланиши, сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланиши белгиланди.

Кодекснинг 102-моддасига ўзгартиш киритилиб, Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят бериш муддати ўн кундан 5 кунга қисқартирилди.

Кодекс 1021-модда билан тўлдирилиб, марказий сайлов комиссияси аъзоларига аэропорт, аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегацияларга хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда, унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади.

Ўктамжон ПЎЛАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Нодиржон ХАДЖИМАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Қонун талаблари бажарилмоқдами ёки маъмурий органларида иш юритиш асослари тўғрисида

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли қонуни 2018 йил 8 январь куни қабул қилинган. Қонуннинг 88-моддасида қонунинг кучга кириш муддати расмий эълон қилингандан сўнг ўн икки ой ўтгач деб белгиланган. Қонун 2019 йил 8 январдан кучга кирди.

Қонуннинг 3-моддасида Қонуннинг қўлланиш сохаси кўрсатиб ўтилган “Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади”.

Демак, мазкур қонуннинг қўлланиши махаллий хокимликлар, Кадастр агентлигининг ҳудудий филиаллари, солиқ органлари, божхона органлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ва умуман маъмурий ҳуқуқий фаолият билан шуғулланувчи хар бир идорага тегишли қоидалар жамланган қонун хисобланади.

Бироқ, судлар томонидан кўриб чиқиб хал қилнаётган маъмурий ишлар таҳлили маъмурий органлар томонидан ушбу қонун талабларига амал қилмаслик ва умуман қонун билан ўрнатилган тартиб-тамоиллар талабларини бажармаслик холатлари мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, Қонуннинг 9-моддасига асосан “Маъмурий орган манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини бериши шарт” деб кўрсатилган. Бироқ, маъмурий органлар томонидан қарор қабул қилиниш жараёнида мазкур қарордан манфаатдор бўлган шахсларнинг иштироки таъминланмаяпти, қарор қабул қилиш жараёнида манфаатдор шахсларни жалб қилиш амалиёти умуман мавжуд эмас.

Бундан ташқари, Қонуннинг 16-моддасида “Ишончнинг хиомя қилиниши принципи” мустахкамланган бўлиб, унга мувофиқ, “Виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.

Маъмурий органлар манфаатдор шахсларнинг юзага келган маъмурий амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиши шарт. Юзага келган маъмурий амалиётнинг ўзгартирилиши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши керак”.

Қонуннинг мазкур принципига кўп холларда махаллий хокимлик идоралари вакиллари томонидан муқаддам қабул қилинган хоким қарорларини бекор қилиш жараёнида амал қилинмаяпти. Хоким қарорига ишониб, турли сарф-харажатлар қилган тадбиркорлик субъекти ёки фуқароларнинг манфаатлари қарорларни бекор қилиш жараёнида инобатга олинмаяпти.

Шунингдек, Қонуннинг 18-моддасида “18-моддада “Маъмурий орган маъмурий ишни тўғри хал қилиш учун ахамиятга эга бўлган барча хақиқий холатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тешириши шарт” деган принциплар мустахкамланган.” Лекин бу принциплар хам амалиётда қўлланилмаяпти.

Жумладан, Фарғона шахар хокимлиги томонидан “АБ” МЧЖга нисбатан Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими киритилган маълумотнома юзасидан огохлантириш хати 2019 йилнинг 25 июль куни берилганлиги инобатга олинмасдан, 2019 йил 31 июль куни 850-сонли қарор чиқарилган. Бу ерда хокимлик томонидан Ер кодекси 38-моддаси талабига кўра 1 ой ичида тегишли қарор қабул қилиниши белгиланган бўлса хам, орадан 6 кун ўтиб “АБ” МЧЖдан ер майдонини олиб қўйиш тўғрисида 850-сонли қарор қабул қилинган. Бундай холатда, хокимлик томонидан манфаатдор шахсларнинг ишда иштироки таъминланмасдан, иш холатлари тўлиқ ўрганилмасдан қарор қабул қилинган. Шу сабабли, Фарғона шахар хокимининг мазкур қарори суд томонидан хақиқий эмас деб топилган.

Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ “Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий иш маъмурий орган мажлисида (бундан буён матнда мажлис деб юритилади) кўриб чиқилиши лозим.

Маъмурий иш маъмурий органнинг ташаббуси билан ёки манфаатдор шахснинг илтимосномаси бўйича ҳам мажлисда кўриб чиқилиши мумкин.” деб кўрсатилган. Бироқ, суд амалиётида маъмурий органлар томонидан маъмурий хужатларни қабул қилишда, белгиланган тартибда мажлис ўтказилганлик ва баённома расмийлаштирганлик холатлари мавжуд эмас. Бундай тартибда қабул қилинган меъёрий хужжатлар қонун талабларига зид равишда қабул қилинган деб хисобланади.

Бундан ташқари, қонунинг 54-моддасига мувофиқ, “Маъмурий ҳужжатнинг асослантирувчи қисмида қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг барча ҳақиқий ва юридик асослари келтирилиши керак.

Маъмурий ҳужжатни асослантириш чоғида маъмурий орган текширилмаган ёки маъмурий иш юритиш жараёнида маъмурий ишга қўшиб қўйилмаган ёхуд маъмурий иш юритиш иштирокчиларига танишиш имконияти берилмаган далилларга таянишга ҳақли эмас. Агар маъмурий ҳужжатни қабул қилишда маъмурий органга маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) берилган бўлса, маъмурий ҳужжатнинг асослантирувчи қисмида у ёки бу маъмурий ихтиёрийликка (дискрецион ваколатга) ёхуд ундан воз кечишга сабаб бўлган барча баҳолар, важлар ва мулоҳазалар баён этилади. Бунда маъмурий орган ўзи қабул қилган маъмурий ҳужжатнинг маъмурий тартиб-таомиллар принципларига мувофиқлигини асослаб бериши керак”.

Бироқ, судларда кўриб чиқилаётган маъмурий хужжатларнинг асосий қисми мазкур модда талаблаига жавоб бермайди. Яъни, қарорлар асослантирилмаган тарзда, фақатгина кириш ва хулоса қисмларидан иборат холатда расмийлаштирилмоқда. Қарорларда маъмурий хужжатнинг қабул қилинишига асос бўлган далиллар умуман ёритилмаяпти.

Масалан, маъмурий органнинг 2020 йил 11 мартдаги №62/01-49-сонли қарорида “Фуқаро М.Шнинг қилган мурожаатини кўриб чиқиб, фуқарога шахарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилган ва ўзининг фойдаланувида бўлган ер майдонининг
700 кв.метр қисмида фақат бир дона турар-жой биноси қурилиши, қолган умумий фойдаланишдаги ер майдонига футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ва гимнастика билан шуғулланиш учун замонавий спорт майдончалари, шунингдек, кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончаси қурилиши мақсадга мувофиқ деб топилган” деб кўрсатилган бўлса хам, орган томонидан М.Шга ер майдони ажратиш тўғрисидаги Қўқон шахар хокимининг 2011 йил 7 июлдаги 743-сонли қарори бекор қилинганлиги ва хозирда мазкур ер майдони М.Шга тегишли эмаслигига эътибор қаратилмаган. Натижада, маъмурий орган қарори суд томонидан хақиқий эмас деб топилган.

Шунингдек, Қонунинг 60-моддасига мувофиқ, “Маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс фойдасига бекор қилиш мажлис ўтказмасдан амалга оширилиши мумкин.

Маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс манфаатларига зид равишда бекор қилиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уни мажлисда қайта кўриб чиқиш орқали амалга оширилади.

Агар маъмурий ҳужжатни бекор қилиш бир манфаатдор шахс фойдасига, аммо бошқа манфаатдор шахснинг манфаатларига зид равишда амалга оширилаётган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади” деб кўрсатилган. Бироқ, махаллий хокимликлар томонидан, кўп холларда, ер майдонини давлат заҳирасига олиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишда манфаатдор шахслар иштирокида мажлис ўтказилмаяпти. Қарорнинг бекор қилинганлик холатидан манфаатдор шахслар хабардор эмас.

Қонуннинг 19-моддаси 2-қисмида белгиланган қоидага мувофиқ “Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади”.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг маъмурий органлар томонидан амалиётда қўлланилмаётганлиги холати, келгусида кўплаб маъмурий хужжатларнинг суд тартибида хақиқий эмас деб топилишига асос бўлади.

Э.Ортиқов, Б.Юлдашев, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьялари.

Skip to content