Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2023 йил26 апрелдаги 833-сонли Қонуний мазмун моҳияти тўғрисида.

2023 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги
833-сонли қонун қабул қилинди.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги кодексининг айрим моддларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  

Кодекснинг 11-моддасида Суднинг фаол иштироки деб янги таҳрирда баён этилиши белгиланди. Унга кўра, маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради. Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шартлиги белгиланди.

Фарғона туманлараро маъмурий

судининг судьяси                                                                               Э.Ортиқов