Судларда ягона дарча тамойили ва суднинг фаол иштироки.

2023 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 37-ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур ялпи мажлисда сенаторлар томонидан бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун муҳокама қилиниб, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мос ҳолда ишлаб чиқилди.   

Қонунда маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш белгиланмоқда.

Ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субектига
оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга зарарни ундириш талаби бўйича ҳам маъмурий судга киритиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда. Маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларга нисбатан суд жарималарини қўллаш, такроран ижро қилинмаганлиги учун суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш белгиланмоқда.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмлари жорий қилинмоқда.
           Шунингдек, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш, бунда судлар томонидан даoво аризаси, ариза ъамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишни тугатишни тақиқлаш ҳамда даъво аризаси, ариза, шикоятларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш кўзда тутилмоқда. Иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан иқтисодий судга эмас, балки маъмурий судга шикоят қилиш белгиланмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, фуқаро ва тадбиркорлик субектларининг одил судловга эришиш даражасини оширишга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси               Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси         Ахмаджонов Хусниддин Мухаммадрахим ўғли