Мустақиллик –буюк неъмат

Жонажон Ватанимиз-Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга қиритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 32 йил тўлди.

Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демоқратик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларида истеъдод ва қобилятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва еркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олийжанов фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдор туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақиллик тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод ҳалқ мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимиз фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида ертанга кунимиз- еркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

“Мустақиллик ” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида қарашимиз таабий, албатта.  Чунки мустақил давлат ва мусатқил жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин. Мустақиллик ҳам, ислоҳатлар ҳам инсоннинг яҳши яшаши, муносиб турмуш даражасига эришиш учун зарур шарт шароитлар яратди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳатлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиг таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда манфаатларини рўйобга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга еришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилин тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.

Фарғона вилоят маъмурий судининг

Архив мудири Ш.Насиров

Бош консультанти Р.Шукуров

Бош консультанти М.Ахмедов