Маъмурий судларда имкониятлар янада кенгайтирилмоқда

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятиустидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ватадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчиҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон РеспубликасиКонституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлашборасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидамансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни маъмурийсудларда кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратинингқўлланилиш соҳасини кенгайтириш, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунгахилоф эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини уни қабул қилганмансабдор шахснинг зиммасига юклатиш тартибига қатъий риоя этилишинитаъминлаш, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатлариниижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи ҳокимиятваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига — жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир. Оммавий-ҳуқуқий муносабатларданкелиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлариёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишинитаъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатлариникўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёкимансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолмоқда.

Бундан ташқари даъво аризасини (аризани), шикоятни ёхуд ишни уларникўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказган ҳолда, судлар томонидан даъвоаризасини, аризани, шунингдек шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлигисабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишнитақиқлаш белгиланиши зарурати юзага келмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, ушбу Қонун суд тизимида «ягонадарча» принципини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судгатааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилишга ва ваколатли судга юборишгаҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишнитаъминлаш тизими жорий этилишига, маъмурий суд ишларини юритиш«суднинг фаол иштироки» принципи асосида амалга оширилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унгасабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнингмаъмурий суд томонидан кўрилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келибчиқадиган ишлар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқиберилишига, суд ҳужжатлари маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томониданижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилишига доир процессуал қоидаларни белгилайди.

Ушбу Қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ватадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишинитаъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидансамарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишнихалқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларгабўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси И.Марифжонов