Глобаллашув жараёнида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишнинг инновацион омиллари.

Жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини о ширишнинг инновацион омиллари тадқиқи долзарб мавзулар сирасига киради. Чунки, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари бутун дунёда ўз долзарблигини йўқотмаган. Гендер тенгликка эришиш ва аёллар салоҳиятини рўёбга чиқариш фуқаролик жамияти ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор тараққиётга эришиш учун асосий пойдевор яратиб беради. Мазкур йуналишдаги самарали сиёсат умр кўриш давомийлиги, таълим сифати, бандлик ва умуман ривожланишнинг белгиланган кўрсаткичларига эришишга кўмаклашади. Айнан шу сабабли Ўзбекистонда бу масалалар давлатимизнинг доимий диққат марказидадир.

Бугун Ўзбекистон халқининг, жумладан, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги, фидокорона меҳнати, мақсад сари интилишдаги маънавий тайёргарлиги, саъи ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий тараққиётнинг барча жабҳаларида ишонч билан олдинга бораётир. Айни пайтда жаҳон ҳамжамияти  ижтимоий тараққиётининг нақадар жадал суратларда рўй бераётгани  хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги тўғрисидаги тасаввурлар ҳозирги даврга хос бўлган ижтимоий эҳтиёжлар трансформацияси билан ҳам маълум даражада боғлиқдир. Мирзиёев Шавкат Миромонович Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, “биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди”. Шунингдек, давлатимиз иқтисодий, ижтимоий сиёсий, маданий ҳаётининг барча жабҳаларидаги ютуқларимизни хотин-қизлар иштирокисиз тасаввур қилиш мумкин эмас.

Ватанимизда олиб борилаётган гендер сиёсати тўғрисида, жумладан,  Ўзбекистон Сенатининг раиси Т.К. Нарбаеванинг «Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишнинг инновацион модели» мавзуидаги диссертацияси мазмунидан ҳам чуқур илмий тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси Т.Норбоева таъкидлаганидек, “Аёл табиатан ўчоқнинг қўриқчиси ҳисобланади. У жавобгарлик туйғусига асосланиб, оила фаровонлиги ҳақида қайғуриб, эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилади. У Ўз жонини ўзи қиладиган нарсага бағишлайди. Аёл тинчлик, тартиб, барқарорликни қадрлайди. Ижтимоий муаммоларни нисбатан сезгирроқ ҳис қилади. Глобал сиёсат мослашувчанлик ва дипломатияни, сабр-тоқат ва муросага келишга тайёрликни талаб қилади. Бу фазилатларнинг барчаси эркакларга қараганда аёлларга хосдир. Аёллар ҳақиқий ҳаётга яхшироқ мослашган. Улар аниқ мақсадларни қўядилар ва натижага эришадилар. Бу баъзан уларга эркак ҳамкасбларига қараганда устунликни беради”

Беш муҳим ташаббус хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни фаоллаштиришнинг самарали йўли эканлиги жадал ривожланаётган Ўзбекистон инновацион моделининг таркибий қисми эканлиги аниқ.

Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг субсидиар, яъни муҳтож инсонларнинг фақат моддий эҳтиёжини қондиришга қаратилган сиёсатдан эҳтиёжманд аҳоли қатлами вакилларини ўз иқтидори, истеъдоди ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи тўлақонли ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсатига ўтказилганлиги янги Ўзбекистон ижтимоий инновацион моделининг муҳим жиҳатидир.

Камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсатида бирламчи бўғинда аёлларни мазкур ҳолатдан чиқаришга интилиш моҳият эътиборига кўра бутун халқни фаровонликка эришиш ҳаракатининг ўзига хос драйвери эканлиги барчага аён.

Республикамизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг устувор йўналишлари аниқланиб, ушбу йўналишларни инновацион ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш илмий концепцияси оғишмай ҳаётга татбиқ этилмоқда.

мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларни ижтимоий фаоллаштириш, хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ошириш уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишнинг асосий омили эканлиги, уни такомиллаштириш, хотин-қизларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолиш муаммоларини мунтазам социологик тадқиқ қилиб бориш, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш бевосита узлуксизлигини таъминловчи соҳалар инновация контекстида асосида олиб борилиши лозимлиги жамият олдида турган бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир.

Янгиланаётган Ўзбекистонда давлат тузилмаларининг хотин-қизларни ҳимоя қилиш жараёнларига хотин қизларни ижтимоий ҳимоя қилишдаги инновацион моделнинг имманент хусусиятлариини ҳисобга олган ҳолда инновацион усулларини жорий қилиш йўлга қўйилса, бизнинг назаримизда мақсадга мувофиқ бўлади.

Гендер тенгликни таъминлашда фойдаланиладиган инновацион технологиялар хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш контекстида Ўзбекистонда бу соҳада олиб борилаётган ишлар мисолида илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш тегишли ташкилотлар фаолиятида тизимли тус олиши зарур.

Зўравонликнинг мазмун-моҳияти, турлари ва олдини олишнинг ҳуқуқий асослари, оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этишнинг инновацион механизмлари, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга нисбатан ўтказилаётган тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ижтимоий, ҳуқуқий фанларининг доимий равишда қилиниб борилиши шарт бўлган соҳаларга айланса, ечими кутилаётган муаммоларни ҳал қилиш анча осонлашиши мумкин.

Ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мамлакатимизда хотин-қизларни оғир ижтимоий аҳволдан чиқаришнинг ҳал қилувчи омиллардан биридир. Унинг ҳуқуқий асослари ва юртимизда хотин-қизларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия уйғунлиги – хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий воситалари ҳисобланади. Оила институти ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг хотин-қизлар ижтимоий ҳимоя қилиш тизими муаммоларини бартараф этиш ва истиқболдаги самарадорлигини ошириш йўллари янги ёндашувлар билан бойитилиб бормоқда.

Аниқ мақсадга йўналтирилган гендер сиёсати натижасида янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизлар мавқеи кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Олий мажлис ва маҳаллий кенгашлар таркибида аёллар 30 фоизни ташкил қилаётгани, раҳбарлар, тадбиркорлар орасида уларнинг сони ва фаолликлари ортаётгани давлатимизда олиб борилаётган гендер сиёсати нақадар тўғрилигидан далолат беради. 

Мазкур масаланинг ижобий ҳал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, “Маънавият ва маърифат” марказлари, ижтимоий ҳимоя соҳа ходимлари ва фаоллари иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Марғилон туманлараро иқтисодий суди архив мудири Ш.Умурзакова