Бош қомусимизда инсон қадри улуғланади.
Бизга маълумки, 30.04.2023 йил куни ўтказилган умумхалқ референдуми якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниб, 2023 йил 1 май кунидан қонуний кучига кирди.
Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат белгилаб қўйилди.
Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши, инсоннинг шаъни
ва қадр-қиммати дахлсиз эканини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши ҳамда қонунларнинг, давлат органлари
ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши, шунингдек, ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги, инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиши, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга экани, ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди.
Асосий қонунимиздаги юқоридаги талабларнинг белгиланиши инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйилганидан далолат беради.
Фарғона туманлараро маъмурий
судининг судьяси Э.Ортиқов






