Ерга оид хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан
2021 йил 6 ноябрь куни инаугурация маросимида сўзланган нутқда “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”нинг йўналишлари бўйича тўхталиб, ҳусусий мулк ҳуқуқи устиворлиги қонунларимизда асосий тамойил сифатида белгиланиши, давлат идораси маълумотига ишониб, мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган илк даврлардан бошлаб мамлакатда хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳуқуқий кафолатланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” деган қоида бежиз киритилмаган.

Мустақиллик йилларида хусусий мулк ҳуқуқини химоя қилиш борасида давлат томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Мулкдорлар ҳуқуқларини химоя қилишнинг ҳуқуқий базаси ва механизми яратилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ерга оид муносабатларда хусусий мулк институтининг жорий этилиши фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонларига хусусий мулк ҳуқуқи асосида эга бўлиш имкониятини яратди. Бу қоида шуни англатадики, эндиликда хусусий мулк ҳуқуқини таъминлаш юзасидан қабул қилинган ҳар қандай норматив ҳужжатлар хусусийлаштирилган ер майдонларига нисбатан хам татбиқ этилади.

Ерга ҳусусий мулк мақомини бериш борасидаги қонунчилик асосларини яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сонли “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Жумладан, Фармоннинг 6-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кириш вазифаси юклатилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 сентябрда қабул қилинди, Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил
15 ноябрь куни имзоланиб, расмий эълон қилинган кундан кучга кирди.             

Қонуннинг 10-моддасига асосан, хусусийлаштириш объектлари сифатида юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари, бўш турган ер участкалари кўрсатиб ўтилди.

Қонуннинг мазкур нормасига асосан фуқаролар ўзарига якка  тартибда уй-жой қуриш, ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, фуқаролар бўш турган ер участкаларини хам электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиб олишлари мумкин.

Энг муҳим жиҳат шундаки, Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ “Хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва фуқаролик муомаласи объектларидир.

Хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи унга бўлган ҳуқуқ Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни электрон тарзда киритиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юзага келади.

Хусусийлаштирилган ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва қонунга мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади” деб белгиланди.

Қонуннинг 31-моддасида эса “Хусусийлаштирилган ер участкаларининг мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусийлаштирилган ер участкасига юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда, ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шу жумладан ундан гаров предмети сифатида фойдаланиш, юридик шахснинг устав капиталига (устав фондига) ҳисса сифатида киритиш, ижарага бериш;

хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусийлаштирилган ер участкасида мустақил равишда хўжалик юритиш;

уй-жой, ишлаб чиқариш, маданий-маиший иморатлар ва иншоотларни ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни қуриш, уларни қайта қуриш ва бузишни амалга ошириш” деб кўрсатилган.

Таъкидлаш керакки, айни қонун амалга киритилгунга қадар мавжуд бўлган тартибга мувофиқ, ер давлат мулки ҳисобланган. Бу эса, айрим ҳолларда давлат мулки ҳисобланган ер майдонларини олиб қўйишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонида жойлашган бино-иншоотларга доир мулк ҳуқуқининг бузилишига олиб келган.

Эндиликда Қонун талабига кўра, хусусийлаштирилган ер участкалари мулкдорлардан олиб қўйилиши мумкин эмас, фақатгина қонунда белгиланган тартиб ва шартлар асосида сотиб олиниши мумкин.

Ер қонунчилигига киритилган мазкур ўзгаришлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг ерга оид ҳуқуқларини самарали химоя қилиш, ерни хусусий мулк сифатида эътироф этиш ва ерга нисбатан мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлашдан иборатдир.     

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Б.Юлдашев 

МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ.

Хабарингиз бор, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда фуқаролар учун жуда ҳам муҳим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сонли Фармони қабул қилинди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдааниш соҳасида

✓ Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келишига асос бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар яъни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти қарорларини уларнинг ўзлари бекор қилишига ҳамда прокурор протести асосида бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги, бундан буён мазкур турдаги ҳужжатларни бекор қилиш фақатгина суд тартибида ҳал этилиши белгиланди. 

✓ Шунингдек, ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганда мулк ҳуқуқини бекор қилиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки маҳаллий давлат ҳокимиятининг қарори билан расмийлаштирилиши белгиланиб, бунда албатта ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги ариза нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозимлиги белгиланди.

✓ Бундан ташқари, ер участкаларини жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилганда компенсация сифатида давлат мулкидаги бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш йўлга қўйилди. Бундан, кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой объектларини бериш мустаснодир.

Турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш соҳасида

➢ Турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдорлари билан қариндошлик алоқаси бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқаришда уларнинг розиликлари талаб этилмайди. Бундан тарафлар ўртасида бошқача келишувлар тузилган бўлса бу мустаснодир.

➢ Суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгаллаган днб топилган жисмоний шахслардан ушбу турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш мумкин эмаслиги белгиланди.

➢ жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар, транспорт воситаларига нисбатан мулк ҳуқуқини вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий ҳужжатларни бекор қилиш фақатгина суд томонидан амалга оширилиши белгиланди. 

СОТИБОЛДИЕВ МАНСУРЖОН

Фарғона туманлараро маъмурий суди Девонхона мудири

Қонун устуворлиги – тараққиётнинг асосий шарти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимизнинг келгуси беш йилдаги устувор мақсад-марралари белгиланди. Эътиборга молик жиҳати, тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фармонда қайд этилганидек, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш назарда тутилмоқда.

Узоқ йиллар мобайнида давлатнинг ижтимоий вазифаси барча миллатлар, элатлар ва этник гуруҳлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида жипслик, аҳиллик ва хавфсизликни таъминлашдан иборат бўлиб келди. 2017-2021 йилларда амалга оширилган Ҳаракатлар стратегияси даврида тўпланган тажриба шуни кўрсатдики, эндиликда давлатнинг вазифаси сифат, мазмун ва шакл жиҳатдан ўзгармоқда. Бугунги рақобат дунёси, инвестициявий жозибадорлик эндиликда фалсафанинг ўша машҳур категорияси – миқдор кўрсаткичлари ўз ўрнини сифат кўрсаткичларига бўшатиб беришини талаб этмоқда.

Эндиликда давлатнинг вазифаси давлат хизматлари сифати ва жамият билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигига эришиш учун бошқарувнинг барча даражаларида ресурслар ва кўникмаларни сафарбар этиш ва бирлаштиришдан иборат бўлиши лозимлигини давр тақозо этмоқда. Бугунги ислоҳотлар даврида давлат бошқаруви органлари фаолиятини фуқарога хизмат қилишга йўналтиришда очиқлик (давлат хизматчиларининг ҳисобдорлиги, бюджет шаффофлиги, ахборотнинг очиқлиги, фуқаролар ва ОАВнинг ахборотдан фойдаланиш очиқлиги) муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фармоннинг 15-бандида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик
ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартибига амал қилиниши қатъий белгиланди. Бу ўз навбатида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаларнинг мазмунан кўриб чиқилишида қарор чиқарган мансабдорнинг шахсан ўзи келиб судда исботлаб беришини тақозо этади.

Ўз қонуний ҳуқуқи ва манфаати бузилган шахс судда айнан мазкур қарорнинг қабул қилган мансабдор шахс билан юзма-юз келиши ҳамда масаланинг ҳар томонлама тадқиқ этилиши судлар томонидан ишларнинг янада очиқ ҳамда шаффоф кўрилишини таъминлайди.

Фармон ижроси ҳар ойда муҳокама қилиб борилиши белгиланган, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш эса Республика комиссияси зиммасига юкланган. Бундан ташқари, амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилиши кўзда тутилган. Буларнинг бари инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришга хизмат қилади.

Элмуроджон ОРТИҚОВ,

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси

Суд тизимида ислоҳотлар давомэтмоқда. 

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш, уни ўтмишдаги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил институтга айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги босқичга кўтарилди.

Шу муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан–Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг 2-бандида, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишида мақсадларга эришишга қаратилган 28 та чора-тадбир белгиланди.

Айниқса, 2022 йил 29 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзмиёевнинг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори суд соҳасини ислоҳ қилишда туб бурилиш нуқтасини белгилаб берди.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши белгиланди.

Хусусан, маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;

Ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;

Маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

Оммавий-ҳуқуқий муносабтларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш талаблари ўрнатилди.

Шунингдек, жамиятга маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида мазкур қарорнинг 2-бандига асосан процессуал қонун ҳужжатларида белгиланаётган тартиблари доирасида қуйидагилар назарда тутилди:

-тарафларга, қонун ҳужжатларида белигланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

-давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

-давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

-давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси М.Усмонова

Фарғона вилоят маъмурий судининг бош консультанти Р.Шукуров

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДАН – ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ САРИ 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь кунги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони қабул қилинди.

 «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, иқтисод тармоқларини трансформация қилиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 15 январ кунига қадар электрон платформалар орқали кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама учун жойлаштирилди. 

Мазкур ҳужжат лойиҳасида кенг жамоатчилик, юздан ортиқ вазирлик, идора, ташкилот ва ҳокимликлар томонидан келиб тушган таклифлар ўз аксини топди.

Бу муҳим концептуал ҳужжатда «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида танлаб олинди.

Тараққиёт стратегиясида мамлакатниривожлантиришнинг:

1. Инсон қадрини юксалтириш ва эркинфуқаролик жамиятини янада ривожлантиришорқали халқпарвар давлат барпо этиш.

2. Мамлакатимизда адолат ва қонунустуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энгасосий ва зарур шартига айлантириш.

3. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талабларидаражасида таъминлаш.

4. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсонкапиталини ривожлантириш.

5. Тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳанитубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш.

6. Умумбашарий муаммоларга миллийманфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш.

7. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаасалоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаолташқи сиёсат олиб бориш каби 7 та устуворйўналиши доирасида 100 та мақсадга эришишназарда тутилди.

Дастурга кўра, 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳолиижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиққамраб олинади. 

Жорий йил 1 апрелдан эса ҚорақалпоғистонРеспубликаси ва Хоразм вилоятида 1−4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китобқилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияниҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Дастурга мувофиқ, иқтисодиётбарқарорлигини таъминлаш доирасида 2022 йилдаинфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз вафискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтиришчоралари кўрилади. 2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгачачиқарилади.

2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация кабитадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгачатуширилади.

2026 йилгача энергия самарадорлиги 20 фоизгаоширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар10 фоизга қисқартирилади.

Шароити «оғир» бўлган ҳудудларда 2025 йил 1 январгача янги тадбиркорлар учун айланмаданолинадиган солиқ 1 фоиз, ер солиғи, мол-мулксолиғи ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкадатўлаш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барчамажбурий талаблар ягона электрон реестри ишгатуширилади.

2022 йил 1 апрелгача лицензия ва бошқарухсат этувчи ҳужжатларни олишсоддалаштирилади. Жумладан, муайян фаолиятбилан кўчма тартибда, автотранспорт орқалишуғулланиш имконияти яратилади.

25 дан ортиқ фаолият тури бўйичамонополиялар (суюлтирилган газ етказиб, нефть маҳсулотларини сақлаш ва бошқалар) тугатилади.

Ҳар бир мақсаднинг амалга оширилиш жараёни аҳоли томонидан доимий равишда кузатиб борилишини таъминлаш мақсадида электрон платформалар ишга туширилиши кўзда тутилган ва мунтазам такомиллаштириб борилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни тўлақонли амалга оширишда барчамиздан мустаҳкам ирода ва қатъий интизом, бор имкониятларни тўла сафарбар қилиш талаб этилади. Албатта, бунда ҳар биримиз фаол бўлишимиз, бир куч, бир қудрат бўлиб Янги Ўзбекистонни барпо этишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Фарғона вилоят маъмурий суди бош мутахассислари М.Ахмедов, Р.Шукуров

Skip to content