Sud tizimi bilan o‘zaro hamkorlik asosida ishlash kadastr tizimi vakillari uchun soha rivojiga katta hissa qo‘shadi. Soha qonunchiligida ro‘y berayotgan o‘zgarishlar, aholining muammoli va nizoli vaziyatlarda qilayotgan murojaatlariga qonuniy yechim borasidagi harakatlarda ham hamkorlik muhim. Ana shularni inobatga olgan holda Farg‘ona viloyat Ma’muriy sud binosida seminar-trening tashkil etildi. Unda sudyalar va davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi boshlig‘i hamda mas’ul xodimlar ishtirok etishdi.
Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатларига самарали ва тезкор ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбар ҳодимлари иштирокида оммавий сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда.
Мазкур жараёнга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Тўрахўжаев раҳбарлик қилмоқда.
2021 йил 7 июль куни Марғилон, Фарғона, Қувсой шаҳарлари ҳамда Тошлоқ ва Фарғона туманлари аҳолиси Марғилон шаҳрида қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилди.
Жумладан, Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида ўтказилган сайёр қабулда жами 352 нафар фуқаролар ққабул қилиниб, жиноят ишлари бўйича 112, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 23, фуқаролик ишлари бўйича 193, иқтисодий ишлар бўйича 3 ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид низолар бўйича 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Натижада 52 нафар фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди. 350 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва улардан 258 таси жойида ижобий ҳал этилди, 174 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 25 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурномалар билдирдилар.
2021 йил 8 июль куни сайёр қабул жараёнлари Ёзёвон ва Боғдод туманларида давом эттирилиб, унда Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Боғдод, Риштон, Бувайда, Учкўприк ва Сўх туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Жумладан, Ёзвон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган сайёр қабулда жами 141 нафар фуқаролар қабул қилинди, шундан жиноят ишлари бўйича 61, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 5, фуқаролик ишлари бўйича 64, иқтисодий ишлар бўйича 3 ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид низолар бўйича 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Натижада 14 нафар фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди. 5 нафар фуқароларнинг даъво аризалари биринчи инстанция судида кўриш учун қабул қилинди, 141 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва улардан 71 таси жойида ижобий ҳал этилди, 122 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Боғдод туманидаги Нуронийлар боғида ўтказилган қабул жараёнларида жами 123 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабул жараёнлари Фурқат туманидаги Болалар оромгоҳи ҳудудида 2021 йил 9 июль куни Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ ва Данғара туманлари аҳолисининг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш давом эттирилмоқда.